O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


-rasm. Kaptarning ovqat hazm qilish sistemasi sxemasi


Download 7.21 Mb.
bet108/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

19-rasm. Kaptarning ovqat hazm qilish sistemasi sxemasi: A - umumiy ko’rinishi, B - yorilgan qoldagi oshqozoni: 1 - qizilo’ngach, 2 - jig’ildon, 3 - bezli oshqozon, 4 – muskulli oshqozon, 5 - o’n ikki barmoqli ichak, 6 - oshqozon osti bezi, 7 - jigar, 8 - o’t yo’li, 9 - taloq, 10 - ingichka ichak, 11 - to’g’ri ichak, 12 - kloaka, 13 - ko’richaklari, 14 - muskulli oshqozon kutikulasi, 15 - o’n ikki barmoqli ichakka o’tish yo’li.

Қушлар қон айланиш системаси артериал ва веноз қоннинг бир-биридан тўла-тўкис ажралганлиги билан характерланади. Буюрак қоринчасининг иккига бўлиниши туфайли тўрт камерали; юрак ҳосил бўлиши, шу билан бирга буйрак қопқа венаси билан аорта чап ёйининг редуктсияланиши ҳамда аортанинг фақат ўнг ёйи сақланиб қолганлиги билан боғлиқ.


Юрак юпқа деворли юрак олди халтаси билан ўралган, у тўрта қисмдан-иккита юрак бўлмаси ва қалин деворли иккита юрак қоринчасидан иборат. Шунга кўра қушларда ҳам, сут эмизувчилардагидек, иккита: ўнг-веноз ва чап-артериал юрак бор деб атилади. Артериал қонли чап юрак қоринчасидан аорта ўнг ёйи чиққан заҳоти ундан бир жуфт номсиз артериялар ажралади. Сўнгра аорта ўнг томонга эгилиб, умуртқа поғонасига етгач, дум томонга орқа аорта номи билан йўналади ва ундан ички ўрганларга артериялар чиқади. Думғаза бўлимида орқа аорта йирик-йирик жуфт сон ва қуймич артерияларини ҳосил қилади ва ўзи кичикроқ дум артерияси шаклида давом этади. Номсиз артериялар бўйиннинг ён томонларига етгач, умумий уйқу, ўмров ости ва кўкрак артерияларига бўлинади. Юрак ўнг қоринчасидан умумий ўпка артериясининг стволи чиқиб чап ва ўнг ўпкаларга веноз қонни олиб борувчи иккита ўпка артерияларига тармоқланади.
Гавданинг олдинги томонидан келган веноз қон олдинги йўғон ёки устки ковак вена деб аталувчи қон томирларда йирилиб ўнг юрак бўлмасига қуйилади.
Олдинги ковак веналар учта асосий қон томирларининг, яъни бошдан қон олиб келувчи олдинги кардинал веналар қанотлардан қон олиб келувчи ўмров ости веналари ва катта кўкрак мускулларидан қон олиб келувчи кўкрак веналарининг қўшилишидан вужудга келади.
Гавданинг орқа қисмидан келадиган қон юракка тубандагича қуйилади. Кичкинагина дум венасидан қон иккита буйрак қопқа веналарига куйилади. Бироқ ҳамма буйрак қопқа системасида найда капиллярларга бўлинмасдан уларнинг бир қисми буйракдан қон томирлари орқали ўтади. Бу қон томирлар буйракдан чиқиши билан орқа оёқлардан қон олиб кетаётган сон веналарига қўшилиб, жуфт ёнбош венани ҳосил қилади. Ёнбош веналари бир-бирига қўшилиб орқа ковак венани юзага келтиради. Ички органлардан қон тоқ жигар қопқа венасига қўшиладиган фигастел ичак тутгич венасига йиғилади (бу вена кушлар учун жуда характерлидир). Ичак тутгичдан веноз қонни олиб келувчи ичак усти венаси ичак тутгич вена билан қўшилиб, жигар қопқа венасини ҳосил қилади. Жигарда қоп жигар венаси орқали чиқиб орқа ковак венага қўшилади. Орқа ковак вена билан бир жуфт олдинги ковак вена веноз қонни ўнг юрак бўлмасига қуяди.
Ўпкада оксидланган қон, ўпка веналари орқали аввало чап юрак бўлмасига, сўнгра чап юрак қоринчасига ўтади.
Нафас олиш органи. Қушларнннг нафас олиш органлари судралиб юрувчиларникига нисбатан анча мураккаб тузилган. У ташқи бурун тешикларидан бошланиб хоаналарга қўшилади. Нафас олишдаги ҳаво хоаналар орқали оғиз бўшлирига, сўнгра тоқ, (учта) узуксимон ва бир жуфт чўмичсимон тоғайлардан ташкил топгап устки ҳиқилдоққа, ундан ҳалқа тоғайлар билан ўралган трахеяга ўтади. Трахея юрак яқинида ўнг ва чап ўпкаларга кирадиган бронхларга бўлинади. Бироқ ҳиқилдоқ қуқруқликда яшовчи бошқа умуртқалиларда товуш аипарати вазнфасини бажармайдя. Қушларда товуш аппарати функтсиясини фақат уларнинг ўзига хос бўлган пастки ҳиқилдоқ бажаради. Пастки ҳиқилдоқ трахеядан бронхлар чиқадиган жойда ўрнашган бўлиб, тузилиши устки ҳиқилдоқникига ўхшаш.
Қушлар ўпкаси сувда ва қуруғда яшовчилар ҳамда кўпгина судралиб юрувчиларникига ўхшаш халтачалар кўринишида бўлмай, балки ичи зич таначалардан иборат. Бунга ишонч ҳосил қилиш учун скалпел дастаси билан бир томондаги ўпкани кўкрак қафасининг орқа деворидан ажратиб олиб, кесиб кўринг.
Овқат ҳазм қилиш органи. Каптарда кўпгина қушлардагидек, қизилўнгач узун бўлиб, кенг жиғилдон ҳосил қилади. Жиғилдон томоқ тагига ўрнашган бўлиб, овқатни ўзида вақтинча сақлайди. Шу билан бирга овқат бу ерда дастлабки химиявий таъсирга учрайди. Каптар жиғилдонининг девори тухум очиш даврида «сут» деб аталадиган махсус зардобсимон суюқлик ажратади, каптар шу суюқлик билан болаларини боқади. У кўпчилик ҳолларда бўйин терисини кесишда зарарланади. Қушлар ошқозони иккита: олд қисмидага юпқа деворли безли ошқозон ва кейинги қисмидаги қалин деворли мускулли ошқозони ёки бўтакайларга бўлинади. Ўн икки бармоқли ичак безли ошқозон тешиги ёнида мускулли ошқозондан бошланади ва ошқозон ости бези атрофида сиртмоқ (қовузлоқ) ҳосил қилалди. Сўнгра узун ингичка ичак спиралга ўхшаб, ўралиб, калтагина тўғри ичакка айланади, тўғри бевосита клоакага очилади. Каптарда ингичка ичак билан тўғри ичаклар чегарасида ичи ковак ўсимта-кўричак бўлади. Каптарда катта жигар бўлгани ҳолда ўт пуфаги йўқ (бошқа кўпчилик қушларда эса ўт пуфаги бор). Жигарда ишланган ўт иккита ўт йўллари билан ўн икки бармоқли ичакка қуйилади. Клоаканинг устки деворидан кўр ўсимта-фабритсий сумкаси чиқади. Лимфа ҳужайралари ишлаб чиқардиган бу ўрган фақат қушларда бўлиб, қуш ёши ортган сари кичрайиб боради.
Ошқозон ва жигарга яқин жойда тўқ қизил рангли кичкина талоқ кўриниб туради.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling