O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


Download 7.21 Mb.
bet140/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги
Бу дастурни амалда бажариш учун талабалар олий таълимгача бўлган элементар зоологиядан етарлича маълумотга эга бўлишлари лозим.
Зоология биологик фанлардан цитология, гистология, эмбриология, биокимё, физиология, биофизика, экология, табиий фанлардаи математика, физика ва кимё фанлари билан чамбарчас боғлиқ. Табиий фанлардаи математика, физика ва кимёдаги бир қатор қонуниятларга таянади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги ўрни
Умуртқали ва умуртқасиз ҳайвонларнинг тузилиши, ҳаёт кечириши, тарқалиши ва кўпайиши, ривожланиши ҳамда яшаш муҳити билан муносабатларини шунинг билан бирга ҳайвонларнинг ўзаро муносабатларини билиш асосида ҳайвонат олами хилма-хиллигини сақлаш ва кейинги авлодга қолдириш, фойдали турларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш, зарарли турларини сонини чеклаш муҳим аҳамиятга эга.
Фанни ўқитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва
педагогик технологиялар
Талабаларнинг зоология фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар, препарат ва жадваллардан фойдаланилади. Фаннинг ўқитиш турлари дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, амалий машғулотлар шаклида олиб борилади. Шунингдек атрофлича билим олишни таъминлаш мақсадида талабаларга мустақил иш мавзулари ҳам берилади. Фанни замонавий педагогик технологиялар-«Кластер», «Бумеранг», «Дебаш» ва бошқалар тарзида ўтиш кўзда тутилган. Машғулотлар кўргазмали ўқув қуроллари, кодоскоп, мультимедиа, микроскоп, тотал ва кесмали препаратлар ёрдамида олиб борилади.
Зоология фани тарихан шаклланган 2 қисм-умуртқасизлар ва умуртқалилар зоологиясидан иборат.
Асосий қисм
Умуртқасизлар зоологияси
Кириш
Умуртқасизлар зоология фанининг объектлари ва предмети. Фаннинг мақсад ва вазифалари. Умуртқасизлар зоологияси фанининг бошқа фанлар тизимида тутган ўрни. Фаннинг ривожланишидаги асосий босқичлар ва унинг шаклланишига катта ҳисса қўшган олимлар. Ўзбекистонда зоологик тадқиқотларнинг ривожланиши. Ҳайвонларнинг ҳозирги замон зоологик систематикаси, асосий систематик бирликлар.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   136   137   138   139   140   141   142   143   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling