O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet15/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Назорат саволлари:
1. Суякли балиқлар синфи вакилларининг ўзига хос тузилиш хусусиятлари нималардан иборат?
2. Суякли балиқлар кўпайишида тоғайли балиқлардан қандай фарқ қилади?


7. Мавзу: Суякли балиҚлар (Osteichtyes) синфининг таснифи
режа:
1. Суякли балиқлар синфининг таснифи.
2. Тоғай-суякли балиқлар (Chondrostei) кенжа синфи.
3. Шуъла қанотлилар (Actinopterygii) кенжа синфи.
4. Икки хил нафас олувчилар (Dipnoi) кенжа синфи.
5. Панжа қанотли балиқлар (Crossopterygii) кенжа синфи.
Таянч сўзлар: рострум, спирал клапани, артериал конуси, осётр, севрюга, белуга, филбўйин, курак бурун, суякли ганоидлар, кайман, панцерли чўртан, амия, кета, нерка, плотва, вобла, пикша, навага, латимерия, неоцератод, лепидосирен, протоптерус.
Мавзу баёни:
Суякли балиқларни системага солиш анча қийин, шу сабабли ҳозирги кунга қадар бу масалада олимлар ўртасида умумий фикр йўқ. С.П. Наумовнинг «Умуртқали ҳайвонлар зоологияси» (1995) дарслигида келтирилган систематикага кўра суякли балиқлар 4-та кенжа синфга бўлинади: 1. Тоғай-суякли балиқлар; 2. Шуъла қанотлилар; 3. Икки хил нафас олувчилар; 4. Панжа қанотли балиқлар.
Тоғай-суякли балиқлар кенжа синфи ўз ичига фақат осётрсимонлар туркумини олади. Ташқи кўринишига кўра осётрсимон балиқлар акулаларга анча ўхшаб кетади. Бошининг учида қазғичи (роструми) бор, унинг тагида оғиз тешиги кўндаланг бўлиб жойлашади. Дум сузгич қаноти гетероцеркал типда. Жуфт сузгич қанотлари танага нисбатан горизонтал жойлашади. Тангачалари ўзига хос бўлиб, катта-катта суяк бўртмаларидан иборат. Бу бўртмалар гавдаси бўйлаб 5 қатор бўлиб жойлашади.
Ўқ скелетининг асосини бириктирувчи тўқима пардаси билан ўрал-ган хорда ҳамда устки ва остки умуртқа ёйлари ташкил қилади. Мия қутиси асосан тоғайдан ташкил топган, лекин унинг қопқоғи, бош скелетининг ён томонлари ва таги қопловчи суяклардан иборат. Ичагида спирал клапани, юрагида артериал конуси бор.
Осётрсимонларнинг турлари унча кўп эмас, уларнинг ҳаммаси Шимолий ярим шарда яшайди. Бу туркум 2 та оилани ўз ичига олади.
Осётрлар оиласига Қора, Каспий денгизларда яшайдиган рус осётри ва севрюга, Печора, Калим дарёларидан то Шимолий муз океан қирғоқ-ларигача учрайдиган сибирь осётри, Амур дарёсида яшовчи амур осётри, Узоқ Шарқ белугаси ва бошқалар киради. Ўрта Осиё дарёларида яшайдиган ғалати филбўйинлар ҳам шу оилага мансуб. Курак бурунлар оиласи узун ва учи кенг роструми, ялонғоч териси билан ажралиб туради. Булар Шимолий Америкада ва Жанубий-Шарқий Осиёда тарқалган.
Осётрсимон балиқлар овлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, жуда қимматбаҳо гўшт ва қора икра беради.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling