O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet51/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Тишсиз китларнинг жағларида тишлари бўлмайди, лекин оғзида талайгина шох пластинкалари бўлиб, бу пластинкалар танглайига ўрнашади ва оғиз бўшлиғига осилиб туради. Шох пластинкалар кит мўйлови дейилади ва у оғизга сув билан тушган овқатни ғалвирдек элаб олади. Тишсиз китларга бўйи 33 м ва оғирлиги 150 т келадиган кўк кит, бўйи 15-20 м келадиган гренланд кити киради. Кўк кит ҳозирги замонда яшаётган ҳайвонлар ичида энг каттаси ҳисобланади. Унинг энди туғилган боласини узунлиги 6-9 м, оғирлиги 2-3 т. келади.
Тишли китларнинг жағларида жуда кўп ва бир хил конуссимон тишлари бўлади. Буларга катта ўлчамдаги кашалот (бўйи 20 м. га боради) ва дельфинлар киради. Қора денгизда оддий дельфин яшайди. Шимолий муз океани денгизларида ва Тинч океанининг шимолий қисмидаги денгизларида узунлиги 6 м. гача борадиган оқ дельфин ёки белуха тарқалган.
Китлардан қимматбаҳо техника ва медицина ёғи, гўшт ва бошқа хомашё ҳамда маҳсулотлар олинади.
Хартумлилар туркумига ҳозирги замонда қуруқликда яшовчи ҳайвонларнинг энг каттаси киради ва хартумларининг бўлиши билан характерланади. Узун ва ҳаракатчан хартум бурун ҳамда устки лабнинг қўшили-шидан ҳосил бўлади, курак тишлари ўзгариб, дандон деб аталадиган фил тишига айланган, қозиқ тишлари йўқ. Устунсимон оёқлари 5 бармоқли бўлиб, учида кичикроқ туёқчаси бор. Хартумлиларнинг териси қалин ва деярли жунсиз бўлади.
Бу туркумга африка фили билан Ҳиндистон фили киради. Африка филининг баландлиги 3,5 м-га боради, эркаги ва урғочисида Ҳам узун дандони бор, қулоғи жуда катта. Ҳинд филининг фақат эркагида дандони бў-лади. Қулоқ супраси учбурчак шаклида орқага ташланган, гавдасининг баландлиги 3 м.га боради. Ҳинд фили африка филига қараганда тез қўлга ўрганади ва қишлоқ хўжалиги ҳамда транспорт соҳасида ишлатилади.
Жуфт туёқлилар туркумига асосан йирик ўсимликхўр ҳайвонлар киради, уларнинг 3 ва 4- бармоқлари жуда ҳам кучли тараққий этган бў-либ, гавда ўқи шу 2- бармоқ орасидан ўтади. 1- бармоғи ривожланмаган, 2 ва 5 бармоқлари кичик-кичик ёки ўсиб етмаган. Ўмров суяклари йўқ.
Жуфт туёқлилар туркуми 2 та кенжа туркумга бўлинади.
1. Кавш қайтармайдиганлар. Буларга чўчқалар билан бегемотлар киради. Озиқ тишлари бўртмали бўлиб, қозиқ тишлари доимо ўсиб туради. 2 ва 5- бармоқлари бошқа жуфт туёқлилардагига нисбатан анча яхши ривожланган. Кавш қайтармайдиганларнинг бизда яшайдиган бирдан-бир ва-кили тўнғиздир. Бегемот – ғоят катта (3000 кг), гавдаси беўхшов, териси яланғоч ва асосан сувда яшайдиган ҳайвон Африкада тарқалган.
2. Кавш қайтарувчилар озиқ тишлари чайнаш юзасининг ясси тортганлиги, қозиқ тишларининг жуда кичик ёки бўлмаслиги, ошқозонлари жуда мураккаб бўлиб, 4 бўлимдан тузилганлиги, 2 ва 5- бармоқларининг паст тараққий этганлиги билан характерланади. Бу кенжа туркумга зубр, бизон, қўтос, як, тоғ қўйлари ва эчкилари, буғулар, жирафалар, жайронлар, кабаргалар ва бошқалар киради.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling