O’zbеkistоn Rеspublikаsi Оliy vа o’rtа mахsus


Download 7.21 Mb.
bet96/182
Sana14.09.2023
Hajmi7.21 Mb.
#1678261
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   182
Bog'liq
portal.guldu.uz-ZOOLOGIYA (umurtqalalilar zoologiyasi)

Ташқи тузилиши. калтакесакнинг гавдаси беш бўлим: бош, бўйин, тана, дум, шунингдек олдинги ва кейинги оёқларга бўлинадн.
Калтакесакнинг териси шох тангачалар билан қопланган бўлиб, улар шакл жиҳатидан турли-тумандир, ҳатто бир ҳайвон гавдасининг турли жойларида тангачалар турлича шаклда бўлади. Агаманинг боши маълум шаклга эга бўлмаган майда тангачали. Бироқ калтакесак баъзи бир турларининг боши қатъий бир тартибдаги йирик-йирик қалқончалар билан қопланган.
Тумшуқнинг учида бир жуфт ташқи бурун тешиклари (15-расм) бор. Улар танглайнинг ўрта чизиқи яқинидаги бир жуфт тирқишсимон ички бурун тешиклар ёки хоаналар билан оғиз бўшлиғига очилади (ташқи бурун тешигига нина ёки қил тиқиб кўрилса унинг учи оғиз бўшлиғига чиқади). Кўзида худди бақадагидек, пастки, устки қовоқлар ва юмгич парда бўлади. Ноғора парда билан қопланган қулоқ тешиклари кўзнинг орқасида жойлашган.
Шох тангачалар агаманинг думида ҳалқа шаклида жойлашган. Бармоқларида яхши тараққий этган тирноқлари бор. Шилимшиқ модда ишловчи тери безлари йўқ, шу муносабат билан агаманинг гавдаси барча судралиб юрувчиларнинг гавдаси сингари, ҳамиша қуруғ. Қуюқ, ёғсимон секрет ажратувчи махсус тери безларининг фаолияти ҳайвоннинг жинсий фаолияти билан боғлиқ. Улар калтакесак турлари гавдасининг ҳар хил қисмида жойлашган (масалан, агамада қориннинг кейинги қисми тангачаларини қоплаб ётган доғ ҳолида бўлиб, бу айниқса, эркакларида аниқ кўринади).

15-расм. Илдам калтакесакнинг ташқи тузилиши. 1-бурун тешиги, 2-кўзи, 3-тили,
тангачалари, 5-ноғора пардаси.


Калтакесакни ёриш тартиби:
1. Калтакесакни, ичига мум қуйилган ванначага қорнини юқорига қилиб (чалқанчасига) ётқизилгандан сўнг оёқларини нина (булавка) билан ванна тубига қаданг.
2. Клоака тешигидан то энгак остигача терисини қайчи билан бўйига кесиб чиқинг.
3. Олдинги ва орқа оёқларга яқин жойда, терини кўндаланг кесиб, ҳосил бўлган тери парчаларини ванна тубига қаданг.
4. Тери қай тартибда кесилган бўлса, қориннинг мускул деворини ҳам худди шу тариқа бўйига ва кўндалангига кесинг (кесиш вақтида ички органлар шикастланмасин).
5. Қориннинг мускул деворини бўйига кесиш вақтида чаноқ ва елка камарларини ҳам кесиб, иккига ажратинг.
6. Кесилган мускул парчаларини ҳам тери сингари ванна тубига булавка билан қаданг.
7. Калтакесакнинг ички органлари умумий тузилиши билан танишинг ва айни бир вақтда унинг ички бўшлиқ деворини қоплаб ётган қора, пигментлашган қорин пардасига эътибор беринг.
8. Ичак остидаги органларни кўриш учун ичакни секин-аста калтакесак ён томонига суриб қўйинг (бу ишни бажаришда ичакни кесиб юбормасликка ва ичакни ушлаб турган ичак тутгичнинг узилиб кетмаслигига ҳаракат қилинг).
9. Юрак олди халтасидан юракни ажратиш учун халтача деворини пинтсет билан ушлаб, қайчида кесилади.
Енди маълум тартибда навбатма-навбат ҳар бир ички органнинг тузилиши билан танишиб чиқинг.

Download 7.21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling