O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi denov tadbirkorlik va pedagogika instituti


Микрокредит банки Кумкургон булими бухгалтерия аппарати хакида


Download 340.91 Kb.
bet6/8
Sana14.09.2023
Hajmi340.91 Kb.
#1678138
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mikrokredit bank Qumqurg\'on

5. Микрокредит банки Кумкургон булими бухгалтерия аппарати хакида.

Банклар накд пул ва бошқа бойликларни кабул қилиши хамда бериши, маблагларни банкдаги бир ҳисобварақдан бошқасига ўтказиши учун асос бўладиган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларида тўгри расмийлаштирганлиги ва текширилганлигини билдирувчи банк мансабдор шахсларининг имзолари бўлиши лозим. Қўшимча назорат қилиниши талаб этилмайдиган операцияларга доир ҳужжатларда эса биргана бухгалтерия ходимининг имзоси бўлиши кифоя.


Бажарилган операцияларни исботловчи ҳужжатлар сифатида банкда сакланадиган ҳужжат нусхалари хам, ҳисобварақлардан олиниб, уларнинг эгаларига юбориладиган кўчирмаларга илова қилинадиган нусхалар хам шу банк ходимларининг имзолари билан расмийлиштирилади.
Белгиланган холларда ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларига жўнатма калити хам кўшилади, гербли мухр ёки банк кассасининг мухри ёхуд банк кечки кассаси аппарати қўядиган штамп босилади.
Ҳужжатга имзо чеккан мансабдор шахс бажарилаётган операция қонунийлиги ва ҳужжат тўгри расмийлиштирилиши учун жавобгар ҳисобланади. Бухгалтерия ёзувлари учун асос бўладиган хар бир ҳужжатда контировка, яъни шу ёзув ўтказилиши керак бўлган дебет ва кредит бўйича ҳисобварақлар номерларининг белгиси бўлиши лозим.
Пул ва бошқа бойликлар берилиши учун, асос бўладиган пул чеклари чиқим касса ордерларига олувчиларнинг тилхати ёздирилади (сиёхли ёки шарикли ручкада).
Микрокредит банки Кумкургон булимида ишловчи ходимларнинг лавозим бўйича иш ҳақи қуйидаги жадвалда келтирилган
.



Лавозими

Маоши

1

Банк бошлиғи

13529774

2

банк бошлиғи ўринбосари в.в.б

8509074

3

БИХ ва АМК бўйича бош мутахассис

7214800

4

Ички назорат бўйича бош мутахассис

8560206

5

Ички аудит бўйича бош мутахассис

8401480

6

1-бўлим бош мутахассиси

7266206

7

ФМҚ бўйича бош мутахассис

7157143

8

Меҳнат мухофазаси бўйича бош мутахассиси

6499485

9

Микромолиявий хиз. бўл.бошлиғи

7104662

10

Микромолиявий хиз. бўл.бош мутах.

61254080

11

Кредитлаш бўлими бошлиғи

6321626

12

Кредитлаш бўлими бош мутахассис

5104080

13

Иқтисодий таҳлил ва стратегия бўйича бош мут.

5757143

14

Мониторинг бўлими бошлиғи

5796632

15

Мониторинг бўлими бош мутахассиси

5654080

16

Пул муомаласи .бўлими бошлиғи

5104662

17

Пул муомаласи .бўлими 147-ПҚ бош мутах

4965408

18

Касса ишлари бўйича бош мутахассис

4654080

19

Пласт. кар.билан ишлаш бўлими бошлиғи

4546620

20

Пласт. кар.билан ишлаш бўлими етакчи мутах.

4205611

21

бош бухгалтери

5234112

22

бош бухгалтери ўринбосари

4865693

23

Ахборот технологиялари бўлими бошлиғи в.б

4921626

24

Ахборот технологиялари бўлими етакчи мут.

4560454

25

Ташқи иқтисодий фаолият бўл. бошлиғи

5123411

26

Ташқи иқтисодий фаолият бўл. мутахассис

4757143

27

БИФМ ва қимматли қоғозлар шўъба.мудири

4755528

28

Юридик хизмат бўлими бошлиғи в.б

5921626

29

Ходимлар билан ишлаш бўл.бошлиғи

4123411

30

Ходимлар билан ишлаш бул.бош мутахас.

3808674

31

Умумий бўлим бошлиғи

5119117

32

Архивариус

2459457

33

Иш юритувчи -котиба

2259457

34

Хўжалик бўлими бошлиғи-омбор мудири

2796632

35

Ҳайдовчи

2060082

36

Фаррош

1393513

37

Фаррош

1293513

38

Амалиёт бўлими бошлиғи ўринбосари в.б

2859129

39

Етакчи мутахассис

2963875

40

Назоратчи кассир

2400795

41

Чиқим кассири

2366014

42

Кирим кассири

2435441

43

Пулни қайта санаш кассири

2266014

Қўшимча назорат қилинадиган операциялар бўйича ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларини ижрочи сифатида имзолаш ҳуқуқи (иккинчи имзо ҳуқуқи), суммаси чекланмаган тарзда, операцияларни расмийлаштириш топширилган барча бухгалтерия ходимларига берилади.


Чекланмаган суммадаги операциялар бўйича қўшимча назорат қилинадиган ҳисоб-китоб-пул ҳужжатларига назорат (биринчи имзо чекиш) ҳуқуқи лавозимига кўра банкларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерига уларнинг муовинлари ва бухгалтерия бўлими бошлиқларига берилади.
Юкорида айтилганлардан ташқари, бошқа ходимларга назорат (биринчи) имзосини қўйишни ҳуқуқи банк раҳбарининг алоҳида фармойиши билан расмийлаштирилади.
У ёки бу мансабдор шахсга назорат (биринчи) имзоси ҳуқуқи берилиши бу шахс (бош бухгалтердан ташқари) муайян доирадаги операциялар бўйича бухгалтерия ходими вазифаларини бажариши имкониятини истисно этмайди. Бундай холларда у бошқа ходимлар бажарадиган операцияларга доир ҳужжатларни назорат килади. Ҳужжатларга имзо чекиш ҳуқуқи банк раҳбари томонидан тасдиқланади.
Бош бухгалтер, қоида бўйича, фақат назорат вазифаларини бажариши лозим. Юқори банк муассасаси ёзма равишда рухсат берадиган ҳолларгина бундан мустасно. Бундай рухсатнома берилган такдирда бош бухгалтер, бажарган операцияларни назорат қилиш вазифаси банк раҳбарининг зиммасига юклатилади.
Тижорат банклари филиаллари бу маълумотларни алоҳида файл билан сўм ва тийинларда модем орқали жўнатадилар.
Тижорат банкларининг вилоят бошқармалари олинган балансларни текшириб, ўз тизимлари бўйича вилоят йиғма балансини тузадилар, уни Марказий банкнинг худудий бош бошқармаларига такдим этадилар. Марказий банк худудий бош бошқармалари бутун вилоят бўйича балансни хамда Марказий банк бўйича йиғма балансни умумлаштирадилар ва уни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ишлаб чиккан махсус дастур ёрдамида модем орқали жўнатадилар.
Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот департаментида балансда тижорат банклари бўйича алоҳида ва Марказий банк бўйича алоҳида баланслар тузилади ва бутун Ўзбекистон Республикаси бўйича йиғма баланс тарзида умумлаштирилади. Марказий банк балансини Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот департаменти тахлил килади, тижорат банкларининг балансини эса Тижорат банкларига лицензиялар бериш ва улар фаолиятини тартибга солиш департаменти тахлил килади.
Юқори банкларга келиб тушган бухгалтерия ҳисоботлари текширилади, таҳлил қилинади ва унинг асосида зарур бошқарув қарорлари қабул қилинади.
Ҳисобот маълумотларида номувофиқлик борлиги аниқланса, бунинг сабаблари киска муддатда аникланиши ва тартибга солиниши лозим. Банкларнинг вилоятлардаги раҳбарлари (хар куни), республикалардаги раҳбарлари (хар ойда) балансларни кўриб чикишлари хамда бош бухгалтернинг уларга карашли бўлган банкларда бухгалтерия иши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ахволи, шунингдек бу ишда аникланган камчиликларнинг кандай бартараф этилаётгани тўгрисидаги ахборотини тинглаши керак.
Банклар бухгалтерия ҳужжатларини йўкотилмай сакланишини таъминлашлари шарт. Бухгалтерия ҳужжатларини саклаш юзасидан белгиланган тартибга риоя этилиши хамда бу ишлар тўгри ташкил қилиниши учун жавобгарлик банклар раҳбарлари ва бош бухгалтерлари зиммасига юклатилади. Раҳбар ва бош бухгалтер банк ходимларига йўл-йўриқлар кўрсатиши, ходимларга ҳужжатларни жавонлар ва бошқа омборларда сақлаш учун муайян жойларни ажратиб бериши ва бириктириб қўйиши, зарур ҳолларда ҳужжатларни бехатар жойларга олиб чиқиш тартиби ва навбатини белгилаши лозим.
Банкларда ҳар куни банк амалиёти куни тугалланганидан кейин ҳужжатлар архивланади.
Дебет (кредит) бўйича биттадан ортик ҳисобварақка тааллукли ҳужжатлар йиғмажилд охирида, кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақлари бўйича ҳужжатлардан олдин жойланади.
Касса ҳужжатлари, фукароларнинг омонатлари бўйича ҳужжатлар, якка тартибда ссуда олувчиларнинг карзлари бўйича ҳужжатлар, кимматбахо металлар, чет эл валютаси билан операциялар ва банкнинг хўжалик операцияларига доир ҳужжатлар алоҳида йиғмажилдларга жойланади. Чунки, бу ҳужжатларни саклаш муддатлари турлича. Брошюраланган ҳужжатлар клавишли ҳисоблаш машинкасида ҳисоблаб чикилади ва уларнинг суммаси оборотларининг йиғма маълумотларини оборотлар якунлари билан (бунда айрим ҳисобварақларнинг оборотларидан ташқари) таккосланади.
Омбор дафтарларида ҳисобга олинмайдиган кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақлари бўйича ордерлар саралаб олиниб, мемориал ҳужжатлари билан бирга брошюраланади ва дастлаб хар бир ҳисобварақнинг кирими, кейин чиқими бўйича кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақлари ракамлари ортиб бориши тартибида мемориал ҳужжатларидан кейин жойлаштирилиб брошюраланади. Биттадан кўп ҳисобварақка дахлдор бўлган кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақлари бўйича кирим-чиқим ордерлари барча ордерлардан кейин жойланади.
Кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақларига тегишли ҳужжатлар хам ҳисоблаб чиқилиб, уларнинг суммалари бухгалтерия дафтарларидаги маълумотлар билан ёки оборотлар жамлама маълумотлари билан таккосланади.
Брошюраланган ҳужжатлар йиғмажилдининг муковасида куйидаги тахрирдаги матн ёзилади:
Сақлаш муддати _____________________________ Индекс ___________ ____________________________________________________________________________________________ банк бўлими “____”___________20______й.
Бухгалтерия ҳужжатлари. _______________________сўм_________тийиндаги Мемориал ҳужжатлари (ракамлар билан)

Шулардан алоҳида йиғма жилдларда:


омонат операциялари бўйича___________сўм_______тийин

жисмоний шахсларга берилган ссудалар бўйича_____________________


чет эл валютаси ва кимматбахо металлар бўйича____________________
банкнинг ички ҳисобварақлари бўйича_____________________________

Кўзда тутилмаган холатлар ҳисобварақлари бўйича ҳужжатлар ___________________________________________________________


Шулардан кимматбахо металлар ва чет эл валютасидаги операциялар алоҳида йиғма жилдда ___________________________________________


Жами ҳужжатлар сони ___________________________________________


Брошюраладим ва санаб чикдим ________________________________


(имзо)
Бухгалтерия ҳисобидаги ҳужжатлар билан таққосланди
(ички аудитнинг имзоси) _______________________________________

(бош бухгалтер ёки унинг ўринбосарининг имзоси) _________________


Бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан солиштирилди (бош бухгалтер ёки унинг муовини имзоси) ___________________________________


Брошюраланган ҳужжатлар клавишли ҳисоблаш машинаси ёрдамида ҳисобланганда уларга шу ҳисобни чиқарган ходим имзолаган ҳисоблаш тасмаси илова қилинади. Агар ҳужжатлар дасталанган бўлса, улар дасталарни ҳисоблаш тасмалари якунларига қараб ҳисоблаб чиқилиши мумкин, бирок бу ҳужжатларни тайёрлаган ходим кун давомида ўтказилган бухгалтерия операцияларига доир барча ҳужжатларнинг шу дастада борлигига ишонч хосил қилиши керак.
Ҳужжатларни тайёрлаш топширилган ходимлар иловаси бор бўлган мемориал ордерларида бу иловалар канчалиги кўрсатилганини ва улар хакикатан хам мавжудлигини синчиклаб текширишлари лозим.
Куйидаги ҳужжатлар сакланиши шарт:
Омборда ёки металл шкафларда:
а) тугаган йил учун йиллик ҳисоботнинг тегишли имзолар билан расмийлаштирилган нусхаси хамда сўнгги тугаган ой учун ойлик баланс ва унинг барча иловалари;
б) жорий ойнинг биринчи куни учун текширув кайдномалари;
в) фуқаролар омонатлари бўйича амалдаги шахсий хивобварақлари;
г) охирги 12 ой учун касса ҳужжатлари;
д) жорий ой учун кирим-чиқим ҳужжатлари;
е) бинолар ва иншоотлар, хўжалик анжомлари, кам бахоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳисоби юритиладиган ҳисобварақлар бўйича дафтарлар.
Кўрикланадиган хонадаги металл шкафлар, сандиклар ёки кутиларда:
а) амалдаги шахсий ҳисобварақлар картотекалари (омонатлар бўйича шахсий ҳисобварақлардан ташқари), амалиги урналлари, китоблар, имзолар намуналари кўйилган карточкалар, иш хаки тўлаш учун берилган маблаглар ҳисобини юритиш карточкалари, фоизларни ҳисоблаш кайдномалари;
б) амал қилиб турган ва архивдаги пенсия варақларининг хамда бир марта пенсия ва нафакалар тўлаш тўгрисидаги топширикномаларнинг картотекалари.


6. Микрокредит банки Кумкургон булими давлат бюджети даромадлари ва харажатлари буйича касса ижроси. Бюджет даромадларини таксимлаш ва махаллий бюджетга ажратмалар қилиш ҳисоби. Капитал кўйилмалар.
Қурилиш харажатлари белгиланган тартибда тасдикланган сарварақ рўйхатлари хамда лойиха-смета ҳужжатлари асосида биноларни капитал таъмирлаш харажатлари эса тасдикланган смета-техник ҳужжатлар асосида амалга оширилиши мумкин.Бу харажатлар бўйича тўлов ҳужжатларини банклар кабул қилиши учун ассигнациялар, тегишлича тасдикланган ҳужжатлар ва уларда мухандис-техник ходим ҳисоб-китобларни текширгани тўгрисидаги тасдик имзоси хамда кредитларни тасарруф этувчининг ижозат имзоси бўлиши шарт.
Курилиш ишлари тугалланганидан кейин хамда асосий воситалар харид қилиб борилгани сайин улар киймати "Банк бинохоналари ва бошқа иншоотлари" деган баланс ҳисобварагига киритиб борилади.
Курилиш, реконструкция хамда биноларни сотиб олиш харажатлари ҳисоби "Тугалланмаган курилиш" ҳисобварагида юритилади. Бу ҳисобварақка курилиш ва реконструкция билан боглик лойихалаш-кидирув ишларининг киймати хам киритилади. Курилиш ёки реконструкция ишлари тугалланганидан кейин, қилинган харажатлар битказилган объектларни кабул қилиш далолатномалари асосида ҳисобварақдан чикарилади. Курилиш объектлари кабул қилиниши битказилган объектлар бўйича кабул комиссиясининг далолатномаси орқали белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Давлатнинг марказлаштирилган капитал кўйилмаларни кредит линияси бўйича кайтариладиган ва кайтарилмайдиган асосда асосий фондларни барпо этиш ва кайта тиклаш хамда ижтимоий дастурларни амалга оширишга каратилган инвестициялари (молиялаши) республика ёки махаллий бюджетлар маблаглари ҳисобидан амалга оширилади.
.Давлат бюджетининг касса ижроси бўйича:
- бунда соликлар ва бюджетнинг бошқа даромадларига доир ўтказмалар бюджет таснифлагичининг тегишли бўлимларига киритилиши назарда тутилади, шунингдек махаллий бюджетларга ажратмаларнинг тўгри ажратилганлигини солик органлари томонидан кейинчалик ялпи назорат қилиш йўли билан текширилади. Банк уларга бюджет даромадлари шахсий ҳисобварақларидан олинган кўчирмалар билан бирга тегишли ҳужжатларни юборади. Махаллий бюджетга ажратмаларни Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки ҳисоботларига караб текширади.
Бюджет операциялари (5-бандда баён этилган кўрсатмалардан ташқари) қўшимча равишда кейинчалик куйидаги тартибда назорат қилинади:
а) Ёрдамчи китоб Бош китоб билан ўзаро солиштирилганда шахсий ҳисобварақлар маълумотлари ракамларида бюджет таснифидаги смета бўлимлари ўрнига вазирликлар, идоралар шартли ракам кодлари даромадлар справочнигига билдирганига мувофик тўгри кўрсатилгани текширилади;
б) соликлар ва бошқа даромадларни кайтариш бўйича операциялар тўгри бажарилгани (камида бир ой муддат билан) текширилади ва бунда даромадлар бўйича шахсий ҳисобварақларнинг дебет томонидаги ёзувлар солик органларининг чеклари билан таккосланади. Солик инспекцияларининг чеклари ёки топширикномаларига мувофик тегишли ҳисобварақларга кайтарилагтган даромадлар суммалари тўгри ёзилишининг ёхуд берилишининг тўликлиги ва тўгрилиги текширилади;
в) хар бир махсус маблаглар ва топширикномалар бўйича суммалар ҳисобварақлари бўйича молия органлари ёхуд юкори ташкилотнинг ушбу ҳисобварақларни очишлари учун рухсатнома бергани, шунингдек бу ҳисобварақлардан маблагларнинг рухсатномаларда кўрсатилган аник максадлар учун ишлатилиши текширилади.

Download 340.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling