O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi denov tadbirkorlik va pedagogika instituti


Download 340.91 Kb.
bet1/8
Sana14.09.2023
Hajmi340.91 Kb.
#1678138
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Mikrokredit bank Qumqurg\'on




O’zbekiston Respublikasi
Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
denov tadbirkorlik va pedagogika instituti
tadbirkorlik va boshqaruv fakulteti
moliya va bank ishi kafedrasi



tanishuv amaliyoti boyicha hisoboti


denov-2023


Режа:

  1. Кириш.

  2. Асосий қисм.

  1. Микрокредит банки Кумкургон булимининг таркибий тузилиши ва ҳисоб-китоб ишлари билан танишиш.

  2. Микрокредит банки Кумкургон булими ҳисоб-китоб ишларини ташкил қилиниши ва операцияларни расмийлаштириш, уларни ҳисобга олиш ва назорат қилиш.

  3. Микрокредит банки Кумкургон булими жорий ва ссуда ҳисоб варақларини очиш ва ёпиш тартиби.

  4. Микрокредит банки Кумкургон булими электрон почта орқали ҳисоб китобларни юритилиши, ҳисоб-китоб марказлари билан маълумотлар алмашиниш.

  5. Микрокредит банки Кумкургон булими бухгалтерия аппарати ҳақида.

  6. Микрокредит банки Кумкургон булими давлат бюджети даромадлари ва харажатлари буйича касса ижроси. Бюджет даромадларини тақсимлаш ва маҳаллий бюджетга ажратмалар қилиш ҳисоби. Капитал қўйилмалар.

  7. Микрокредит банки Кумкургон булими касса ишини ташкил этиш. Касса турлари.

  8. Микрокредит банки Кумкургон булимининг молиявий ҳисоботлари.

  1. Хулоса.

Кириш
Бозор муносабатлари шароитида банк тизими мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. Ривожланган банк тизими жамиятда бозор муносабатларини пайдо қилиш ва уни ривожлантириш учун замин яратади. Мамлакат иқтисодиёти субъектлари ўртасида тўлақонли ҳисоб-китобларни амалга ошириш тизимини, аҳоли қўлидаги бўш пул маблағларини банкларга жалб қилиш ва уларни иқтисодиётини ривожлантиришга кредит сифатида йўналтириш, энг муҳими, аҳолининг банкларга нисбатан йўқолган ишончини қайта тиклаш мақсадида жаҳон тажрибасида синалган икки поғонали банк тизимини вужудга келтириш вазифаси турар эди.
Мамлакатимизда банк тизимини ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг дастлабки босқичида бозор иқтисодиётига мос келадиган банк қонунчилигини яратишга алоҳида эътибор берилди. 1991 йилнинг феврал ойида Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши бўлди. 1992 йил 2 июлда “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимча ва ўзгаришларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат банки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига айлантирилди ва унга давлат, эмиссия ва заҳира банки мавқеи берилди. Ҳозирги вақтга келиб Ўзбекистон Республикасида Марказий банк ва 29 та тижорат банки, уларнинг 799 та бўлими, 2054 та минибанки, 1148 та валюта айирбошлаш пунктлари, жами 8254 та банк бўлинмаларини ўз ичига бирлаштирилган икки поғонали банк тизими ягона тизим сифатида фаолият кўрсатмоқда.
Банк тизимини ривожлантиришда нақд пулсиз ҳисоб-китобларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор берилмоқда. Тижорат банклари томонидан жисмоний шахслар учун чиқарилган банк пластик карталарнинг умумий сони 2015 йил бошига келиб 3,7 миллионтадан ошиб кетди ва банк пластик карталари орқали ҳисоб- китобларни амалга оширувчи терминаллар сони 27,7 мингтани ташкил этмоқда.
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида дунё миқёсида банк тизимини ислоҳ қилиш ва уларнинг ликвидлигини оширишга алоҳида эътибор берилди. Банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш, аҳоли омонатларининг банклардаги қолдиғини ошириб бориш бўйича ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Иқтисодий ва молиявий барқарорликнинг мустаҳкамланиб бориши ва пул бозорида банклар ўртасида рақобатнинг кучайиши, шунингдек, йирик мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида бажариш ва вужудга келиши мумкин бўлган хатарни олдини олиш зарурияти банкларга ўз ресурс базасини, жумладан, капиталини ошириш вазифасини долзарб қилиб қўя бошлади.
Мамлакатимизда кредит тизимида раҳобат муҳитини шакллантириш мақсадида нобанк кредит ташкилотларини ташкил этиш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор берилди. Марказий банк томонидан 2015 йилнинг 1 январь ҳолатига 13 та микрокредит ташкилоти ва 24 ломбардга лицензия берилди ва ҳозирда улар фаолият кўрсатмоқдалар.
Мамлакатимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз банк тизими ривожланиб бормоқда. Бу халқаро рейтинг агентликлари томонидан ҳам эътироф этилмоқда ва 2017 йил ҳолатига фаолият юритаётган деярли барча тижорат банклари “барқарор” рейтингига эга бўлди. Ўзбекистонда жаҳон андозаларига мос бўлган, халқаро банк тизими билан мустаҳкам боғланган ва жаҳонда тан олинган банк тизими яратилди ва у мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор ривожланиб боришини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.
Мамлакатимизда банк тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг йўналишларидан бири – амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадларидан келиб чиққан ҳолда стратегик аҳамиятга эга бўлган банклар давлат тасарруфида қолдирилган. Микрокредит банки мамлакатнинг аҳоли билан муносабатларида, яъни нафақа, турли трансферларни амалга оширишда хизмат кўрсатишини инобатга олган ҳолда мазкур банк давлат-тижорат банки сифатида фаолият юритиб келмоқда. Марказий банк томонидан босқичма – босқич амалга ошириб борилиши натижасида тижорат банклари фаолияти янада такомиллашиб, уларнинг молиявий барқарорлиги таъминланди ва энг асосийси, аҳолининг банк тизимига бўлган ишончи ортиб, мустаҳкамланиб бормоқда.


Download 340.91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling