O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta-maxsus ta’lim vazirligi namangan davlat universiteti hayotiy faoliyat xavfsizligi kafedrasi yong’in va yonish-portlash xavfsizligi namangan-2022
Download 4.59 Mb.
|
Yong\'in va yonish-portlash xavfsizligi — 4-kurs
- Bu sahifa navigatsiya:
- Узоқликда жойлашган сув манбаларидан ёнғинни ўчиришга ёнғин ўчириш моддаларини узатиш усули.
Ёнғин ўчириш автомобилларини сув манбаига ўрнатган ва ўрнатмаган ҳолда, тузилмаларнинг асосий мақсаддаги ёнғин ўчириш автомобилларида тактик имкониятларини ҳисоблаш усули.
Ушбу усулда ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат: - ёнғин автомобилларининг тактик-техник хусусиятлари; - ёнғинни ўчириш учун сув узатилишнинг талаб этиладиган жадаллиги; - ёнғин енгларидаги сув хажми; - дастакдаги босим; - атрофнинг паст ва баландлиги; - ёнгин ўчириш мосламаларининг паст ва баландлиги; - магистрал енг линиясидаги ёнғин енгларининг қаршилиги; - сув хавзасининг сиғими. Масаланинг ечимида қуйидагилар аниқланиши зарур: -қўл, лафет, ҳаво-кўпикли дастакларнинг ва кўпик генераторларининг иш вақти; - турли воситалар билан учириш мумкин бўлган майдон; - кўпик билан ўчиришнинг мумкин бўлган ҳажми; - ёнғин ўчириш воситаларни етказиб беришнинг энг узоқ масофаси ва бошқалар. Ёнғин ўчириш мобил воситаларидан ёнғин ўчириш моддаларини узатиш мосламаларининг ишлаш вақтини аниқлаш учун, ёнғин ўчириш мобил воситаларининг сиғимларида сув ёки кўпик ҳосил қилувчи аралашма захираси тугаганидан сўнг енг линияларида қолган сувнинг хажмини билиш талаб этилади. Енг линиясининг умумий ҳажмини ҳисоблаш учун ҳар бир турдаги ёнғин енгларининг хажмини билиш билиш муҳим. Бир ёнғин енгининг хажмини ҳисоблашда цилиндирнинг хажмини аниқлаш каби геометрик операция амалга оширилади. Яъни, агар цилиндирнинг хажмини қўйидаги формула орқали топиш мумкин бўлса [25, 26]: бу ерда, S – цилиндр асосининг (тубининг) юзаси, H – цилиндрнинг баландлиги, π -ПИ сони (3,141593), r - цилиндр асосининг радиуси. ҳар қандай диаметрли ва узунликдаги ёнғин енгининг хажмини қуйидагича топиш мумкин: бу ерда, L – ёнғин енгининг узунлиги, мм, r – енг кесимининг радиуси, d – енг кесимининг диаметри, мм. Узоқликда жойлашган сув манбаларидан ёнғинни ўчиришга ёнғин ўчириш моддаларини узатиш усули. Ёнғинни ўчиришга ёнғин ўчириш моддаларини бир бирига узатиш усули. Ушбу усулда ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат: - ёнғин автомобилларининг тактик-техник хусусиятлари; - дастакдаги босим; - атрофнинг паст ва баландлиги; - ёнгин ўчириш мосламаларининг паст ва баландлиги; - магистрал енг линиясидаги ёнғин енгларининг қаршилиги; - сув хавзасининг сиғими. - сув манбаигача бўлган масофа. Масаланинг ечимида қуйидагилар бажарилиши зарур: - бир бирига узатиш усули орқали ёнғинни ўчиришда сувни узатиш учун ёнғин ўчириш автомобилларнинг сонини аниқлаш; - ёнғин ўчириш моддаларни бир бирига узатиш схемасини тузиш. Ёнғинни ўчиришга ёнғин ўчириш моддаларини узатишда сувни ташишиб олиб келиш усули. Ушбу усулда ҳисоблаш учун дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат: - ёнғин автомобилларининг тактик-техник хусусиятлари; - дастакдак босими; - атрофнинг паст ва баландлиги; - ёнгин ўчириш мосламаларининг паст ва баландлиги; - магистрал енг линиясидаги ёнғин енгларининг қаршилиги; - сув хавзасининг сиғими. - сув манбаигача бўлган масофа. - ёнғин ўчириш автомобилининг ўртача тезлиги. Масаланинг ечимида қуйидагилар бажарилиши зарур: - ёнғин ўчириш учун зарур захирани хисобга олган ҳолда автцистерналарнинг талаб этиладиган сонини аниқлаш; - ёнғинни ўчириш учун сувни узлуксиз ташиб олиб келиш ва уни етказиб беришни таъминлаш; - автоцистернани сув билан тўлдириш схемасини ҳамда сув сарфи схемасини тузиш. Кўриб чиқилган усулларни сарҳисоб қиладиган бўлсак, юзага келиши мумкин бўлган ёнғинларни ўчиришга куч ва воситаларни ҳисоблаш учун асосий дастлабки маълумотлар қуйидагилардан иборат: объектнинг оператив-тактик хусусиятлари; ёнғин майдони (ўчириш майдони); ёнғин ўчириш автомобилларининг тактик-техник хусусиятлари. Ушбу усуллар ёнғинларни ўчиришда (ёнғин жойида тезкор штабнинг ишида), содир бўлган ёнғинларни ўрганишда, шунингдек, ёнғин-қутқарув тузилмаларининг шахсий таркиби билан ёнғин-тактик машқларини ташкил этиш ва ўтказишда қўлланилади. Ёнғинни ўчиришда қатнашадиган шахсий таркибнинг сонини аниқлаймиз[13, 40] бу ерда nодам – дастак билан ишлаётган шахсий таркибнинг сони; nенг.наз – енгларни назорат қилувчи шахсий таркиб, куч ва воситаларнинг ёйилиши вақтида енгларнинг йўналишлари сонига қараб белгиланади; nалоқа – алоқачилар сони. Автоцистернада келадиган ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг сонини аниқлаймиз Nэк.АЦ.бўл = nш.т / nАС, бўл.ш.т) бунда nАЦ, бўл.ш.т – АЦдаги шахсий таркибнинг сони. АЦда ўртача 4 та ёнғин ўчирувчи бўлади деб ҳисобланади. Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ёнғинлар содир бўлганда ёнғинни ўчириш ва фуқароларни зудлик билан эвакуация қилиш, уларнинг хаётини сақлаб қолишда мухим тадбирлардан бири хисобланади, бунда қутқарув техникалари ва асбоб-анжомларнинг зарур бўлган миқдорини хисоблаш қутқарув операцияларининг самарали ўтказишнинг қафолати хисобланади. Куч ва воситаларнинг хисоблашда қутқарув техникалари ва асбоб-анжомларни жанговор холатга келтириш, ёнғинни геометрик параметрлари, ёнғин автомобилларининг тактик-техник хусусиятлари, объектнинг оператив-тактик хусусиятлари, ёнғин майдони (ўчириш майдони), дастакдак босими, атрофнинг паст ва баландлиги, ёнгин ўчириш мосламаларининг паст ва баландлиги, магистрал енг линиясидаги ёнғин енгларининг қаршилиги, сув хавзасининг сиғими, сув манбаигача бўлган масофа, ёнғин ўчириш автомобилининг ўртача тезлиги инобатга олиниши зарур. Download 4.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling