O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi namangan muhandislik-texnologiya instituti «kimyoviy texnologiya» kafedrasi
Download 1.89 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- 6-Мавзу: ХОМ БИКАРБОНАТДАГИ NаHCO 3 ВА Nа 2 CO 3 МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ.
Назорат саволлари:
1. Саноатда Н 2 SO 4 ишлаб чиқаришда қандай хом-ашёлар ишлатилади?. 2. Н 2 S, S ва сульфид рудаларининг ёниш реакцияларини ёзинг. 3. SO 2 ни SO 3 га радар оксидлашнинг саноат усуллари. 4. SO 2 ни йод билан реякциясини ёзинг. 5. Сульфидли рудаларнинг ёниш тезлиги қандай аниқланади?. 6. Ҳосил бўлган сулфат кислота миқдор қандай аниқланади? Формуласини ёзинг. 7. Колчедандаги олтингугурт миқдор қандай аниқланади?. Формуласини ёзинг. 8. Куйдириш натижасида ёнган олтингугурт микдори қандай аниқланади? Формуласини ёзинг. 6-Мавзу: ХОМ БИКАРБОНАТДАГИ NаHCO 3 ВА Nа 2 CO 3 МИҚДОРИНИ АНИҚЛАШ. Хом бикарбонатдан Na 2 CO 3 ва NaHCO 3 миқдорларини алохида аниқлаш қуйидаги реакцияларга мувофиқ. Уларнинг умумий ишқорийликларини бир намунада аниқлаб ва иккинчи намунада натрий ва аммоний бикарбонатларини NaОН эритмаси билан карбонатларга қуйидаги реакция асосида ўтказишга асосланган: NaHCO 3 + NaОН= Na 2 CO 3 + Н 2 О NH 4 HCO 3 + 2NaОН = Na 2 CO 3 + NH 4 ОН + Н 2 О Намуна таркибида олдиндан бор ва реакция натижасида хосил бўлган натрий карбонат барий хлорид билан чўктирилади. NaОН нинг ортиқчаси (НСО 3 билан реакцияга кирмай қолган қисми ) ва хосил бўлган NH 4 ОН кислота билан фенолфтаелин индикатори иштирокида титрланади. Боғланган NaОН нинг миқдорига қараб эритмадаги НСО 3 ионларининг миқдори хисоблаб топилади. Эритманинг умумий ишқорийлиги ва бикарбонат ионлари миқдори айирмаси Na 2 CO 3 миқдорини беради. Натрий бикарбонат миқдори НСО 3 ионининг умумий миқдори NH 4 HCO 3 нинг айирмаси деб хисобланади. Реактивлар Туз кислотаси 0,1н Ўювчи натрий, 1н Метил оранж- индикатор 0,1% Барий хлорид,10% Фенолфтаелин индикатор 1% ли спиртли эритма. Тахлил тартиби . 5-10 г. Хом бикарбонат эритилган 100мл хажмли ўлчов колбасидан эритманинг умумий ишқорийлиги 1н НCl билан метил оранж индикатори титрлаб аниқланади. Иккинчи колбага бюреткада 20мл 1н NaОН эритмаси ва 40мл 10%ли ВаCl 2 эритмаси қўшилади хамда 2-3 томчи фенолфтаелин индикатори томизилади ва NaОН ни ортиқчаси 1Н NaОН билан титрланади. Хисоб-китоб NaHCO 3 ва Na 2 CO 3 г-экв/г да хисобланади: C ум.ишқ. = V 1 K 1 H·100 m·20·1000 C HCO3 = (V 2 K 2 - V 3 V 3 ) m·20·1000 G NaHCO3 = G ум.ишқ - G HCO3 - Ёки оғирлик миқдори фоизларда. G NaHCO3 = G ум.ишқ. - G HCO3 -*53*100 G NaHCO3 =( V 2 K 2 - V 3 V 3 ) · H·100 m·20·1000 Бу ерда: V 1 - намунанинг умумий ишқорлилигини аниқлашга сарфланган НCl миқдори, мл; К 1 - метил оранж билан титрлашда НCl эритмасининг нормаллигини тўғрилаш коэффициенти; М-кислота ва ишқорнинг нормалиги; М-хом бикарбонатнинг миқдори; Г*1000 эритманинг концентрациясининг г экв/г да ифодалаш коэффициенти; V 2 -бикарбонатдан карбонатга ўтказиш учун олинган NaОН миқдори, мл; К 2 -фенолфтаелин билан титрлашда NaОН эритмасини нормаллаштириш коэффициенти; V 3 - NaОН эритмасининг ортиқчасини титрлаш учун сарфланган миқдори, мл; *84*100-% NH 4 HCO 3 *1,06 К 3 - фенолфтаелин билан титрланганда НCl эритмасининг нормаллилигини тўғирлаш коэффициенти; 1,06= Na 4 HCO 3 ни NaHCO 3 га айлантириб хисоблаш коэффициенти. Хом бикарбонатнинг намлиги қуйидаги айирма орқали хисоблаб аниқланади: W=(100-% NaHCO 3 -% Na 4 HCO 3 -% NaCl) вес.% Бикарбонатдан қанча сода олиш қуйидагича аниқланади: Na 2 HCO 3 =%Na 2 CO 3 +NH 4 HCO 3 53/84 вес% Download 1.89 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling