О‘zbekiston Respublikasi Oliy va о‘rta maxsus ta’lim vazirligi Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti


-1991 йиллар тарихий географияси. Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши. Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши


Download 1.6 Mb.
bet3/14
Sana09.01.2022
Hajmi1.6 Mb.
#265488
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5415890362243747364

1924-1991 йиллар тарихий географияси. Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланишнинг ўтказилиши. Ўзбекистон ССРнинг ташкил топиши

1924 йил 4 октябрдаги мажлисда миллий-ҳудудий чегараланиш бўйича Ўзбекистон бюроси Тожикистон комиссиясининг Тожикистон Автоном Республикаси ва унинг Ўзбекистон иттифоқдош республикасига кириши тўғрисидаги қарорга розилик берди. Мана шу мажлиснинг ўзида узоқ тортишувдан кейин Панжикент ва Ўратепа туманларининг Тожикистон таркибига киришига қарор қилинди.

1924 йил 14 октябрда РСФСР Большевиклар Марказий Ижроия Қўмитаси 2 сессияси Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитасининг миллий-ҳудудий чегараланиш тўғрисидаги қарорини тожик халқига нисбатан айрим ўзгаришлар билан тасдиқлади.

1924 йил 27 октябрда СССР Большевиклар Марказий Ижроия Қўмитаси 2 сессияси Туркистон АССР Марказий Ижроия Қўмитаси, Советларнинг Умумбухоро В қурултойи ва Советларнинг Умумхоразм В қурултойи фавқулодда сессиясининг миллий-ҳудудий чегараланиш ва янги республикалар ҳамда вилоятлар ташкил этиш тўғрисидаги илтимосини қондириш ва “меҳнаткаш халқнинг эркин хоҳиш билдирилиши энг юқори қонундир”, деган ифода билан тасдиқлади.

Шундай қилиб, 1924 йил сентябр-октябрда миллий-ҳудудий чегараланиш Ўрта Осиё републикалари, Россия Федерацияси ва СССР давлат ҳокимияти юқори органлари қарорларида қонун йўли билан расмийлаштирилди.

Миллий чегараланиш натижасида Ўзбекистон ССР таркибига қуйидаги ҳудудлар киритилди:

-Туркистон АССР дан 9 та уэзд, 133 туман ва 7 қишлоқ округи;

-Бухоро республикасининг 9 та вилояти;

-Хоразм республикасининг 23 та тумани.

Ўзбекистон ССР ташкил этилган пайтда унинг ҳудуди 312394 кв. км. ни, аҳолиси 4 миллион 447 минг 55 кишини ташкил этар эди. 1926 йил маълумотлари бўйича, миллий таркибига кўра аҳолининг 74,2 фоизини ўзбеклар, қолганларини эса бошқа миллатлар ташкил этган.

Ўзбекистон ССР нинг дастлабки пойтахти Бухоро бўлган. Бироқ кўп ўтмай - 1925 йил апрелда пойтахт Самарқанд қилиб белгиланди. 1930 йил охирида пойтахт Тошкентга кўчирилди. Ўзбекистон ССРда бутун ҳокимият Ўзбекистон ССР советларининг таъсис қурултойига қадар Муваққат Инқилобий қўмита ихтиёрига берилди. Бухоро республикаси ҳокимияти раиси, таниқли давлат арбоби Файзулла Хўжаэв Ўзбекистон ССР Инқилобий қўмитаси раиси қилиб тасдиқланди.


Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling