О‘zbekiston Respublikasi Oliy va о‘rta maxsus ta’lim vazirligi Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti
Қуйидаги саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг
Download 1.6 Mb.
|
2 5415890362243747364
Қуйидаги саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
Ўзбекистоннинг ХХ аср 40-80 йилларидаги маъмурий-ҳудудий бўлиниш тизимини картадан кўрсатинг. Ўзбекистон ҳукумати 1922 йилда суғориш ишларига катта миқдорда маблағ ажратди. Бу ишлар Ўзбекистон ССР тузилгач, янада авж олдириб юборилди. Урушгача бўлган даврда республикада Дарғом, Нарпай, Савай, Далварзин, Лоғон, Катта Фарғона каналлари, Каттақўрғон сув омбори каби кўплаб сув иншоотлари қурилди. Чирчиқ-Оҳангарон водийларида, Зарафшон дарёси ҳавзасида, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарё ирригация тармоқлари анча яхшиланди. 1929-1933 йилларда бу соҳага 234,9 миллион рубл сарфланди. Биргина 270 км. бўлган Катта Фарғона канали 45 кун ичида қуриб битказилди (1939 йил). Бунинг натижасида Фарғона водийсида 60 минг гектар бўз чўлли ерлар ўзлаштирилиб, 500 минг гектар ерни сув билан таъминлаш имконияти яратилди. Советлар ҳокимиятининг ўтган асрнинг 20-30-йилларида амалга оширган маъмурий-буйруқбозлик ва зўравонлик сиёсатининг ёрқин ифодаси қишлоқда ўтказилган жамоалаштириш жараёнида намоён бўлди. 1929 йилнинг иккинчи ярми ва 1930 йил бошларида бу жараён Ўзбекистонда ҳам бошланиб кетди. Ўзбекистон партия ва ҳукуматининг 1930 йил 17 февралдаги “Жамоалаштириш ва қулоқ хўжаликларини тугатиш тўғрисида”ги қарорида республиканинг 17 та туманида ёппасига жамоалаштиришни амалга ошириш вазифаси белгиланган эди. 1929 йил октябрига қадар республикадаги деҳқон хўжаликларининг 3,4 фоизи колхозларга киргани ҳолда, 1930 йил мартига келиб деҳқон хўжаликларининг 47 фоизи колхозлаштирилган эди. Оʻзбекистон Совет Социалистик Республикаси, Оʻзбекистон ССР, ОʻзССР (русча: Узбекская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Туркистон Автоном Совет Социалистик Республикаси, Бухоро Халқ Совет Республикаси ҳамда Хоразм Халқ Совет Республикаси ҳудудларининг, асосан, оʻзбеклар ва қорақалпоқлар яшайдиган қисмларида вужудга келган. 1924-йилдан 1936-йилгача Оʻзбекистон Социалистик Совет Республикаси (русча: Узбекская Советская Социалистическая Республика) деб аталган. Айрим манбаларда Совет Оʻзбекистони деб юритилади. Туркистон АССР таркибида (1918–24) Совет Иттифоқи республикаси (1924–91) суверен давлат (1990–91). 1924–1936: Оʻзбекистон Социалистик Совет Республикаси (русча: Узбекская Социалистическая Советская Республика) 1936–1991: Оʻзбекистон Совет Социалистик Республикаси (русча: Узбекская Советская Социалистическая Республика) 1991: Оʻзбекистон Республикаси (русча: Республика Узбекистан). Пойтахти 1925-йил февралдан то май ойигача Бухоро, 1925-йил майдан то 1930-йил декабргача Самарқанд, 1930-йил охиридан Тошкент. Таркибига Қорақалпогʻистон АССР кирган. Республика 11 областга боʻлинган, 156 раён, 123 шаҳар, 98 шаҳар типидаги посёлкаси боʻлган.[1] Оʻзбекистон ССРнинг майдони 447 400 км² боʻлган. Аҳолиси 1926-йилда 5 миллиондан ортиқ боʻлган, 1989-йилга келиб 20 миллионга етган. 1989-йилда Оʻзбекистон ССРда оʻзбеклар (14 миллиондан ошиқ), қорақалпоқлар (411 900), тожиклар (933 600), қозоқлар (808 200), қиргʻизлар (174 900), туркманлар (121 600) яшаган. Оʻзбекистон ССР ҳудуди шимол ва шимоли-гʻарбда Қозогʻистон ССР, жануби-гʻарбда Туркманистон ССР, жануби-шарқда Тожикистон ССР, шимоли-шарқда Қиргʻизистон ССР, жанубида Афгʻонистон билан чегарадош боʻлган. Оʻзбекистон ССРда бошқа совет республикаларидаги каби бир неча оммавий қатагʻон амалга оширилган. Бироқ бундай ҳолатларга қарамасдан, мамлакатда юзлаб саноат корхоналари қурилган, янги шаҳар ва посёлкаларга асос солинган. Саводсизликни тугатиш ишлари олиб борилган, педагогик ва илмий кадрлар тайёрлаш мақсадида янги мактаблар, техникумлар ва институтлар очилган. Мирзачоʻл ва бошқа чоʻлларнинг оʻзлаштирилиши натижасида экин майдонлари кенгайган. Оʻзбекистон ССР 1990-йилнинг 20-июнида суверенитет эʼлон қилди. Аммо 1991-йилнинг 31-августида мустақиллик эʼлон қилиниб, Оʻзбекистон Республикаси деб қайта номлангунича Совет Иттифоқи таркибида қолди. Оʻзбекистон мустақиллиги 1991-йилнинг 26-декабрида Совет Иттифоқи парчаланиб кетганидан кейин тан олинди. Шўролар ҳукмронлиги даврида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон чегаралари ўзгариб турганми? Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилгандан сўнг ҳам республика кўп миллатли эди: Ўрта Осиёда жами 8131062 киши истиқомат қилган бўлса, бу аҳолининг 3963285 таси Ўзбекистон ССРга ўтди. Улардан ўзбеклар 3381579 кишини, яъни республика аҳолисининг 3/4 қисмини ташкил этган. Ҳақиқатда, Ўрта Осиё ҳудудида яшовчи барча ўзбекларнинг қарийб 90 фоизи Ўзбекистон ССР ҳудудида эди. 1926 йилда республика аҳолисининг умумий сони 4 миллион 621 минг кишига етиб, уларнинг 1 миллион 12 минги шаҳарларда, 3 миллион 657 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган. Умумий аҳолига нисбатан шаҳар аҳолиси 21,9 фоизни, қишлоқ аҳолиси эса 78,1 фоизни ташкил этган. Ўзбекистон ҳудудида кўпгина миллатларнинг вакиллари йиғноқ гуруҳлар сифатида истиқомат қилишарди. 1926 йилги аҳоли рўйхатига биноан бу ерда 490 минг тожик, 130 минг қозоқ, 81 минг қирғиз, 72 минг араб, 36 минг уйғур мавжуд эди ва ҳоказо. 1930 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 4 миллион 926 минг кишини ташкил этиб, уларнинг 1 миллион 12 минги шаҳарларда, 3 миллион 847 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган. Ўтган асрнинг 40-йилларига келиб эса республика аҳолисининг умумий сони 6 миллион 551 минг кишини ташкил этиб, уларнинг 1 миллион 606 минги шаҳарларда, 4 миллион 945 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган. Шаҳар аҳолиси 25 фоизни, қишлоқ аҳолиси эса 75 фоизни ташкил этган. Сталин бошлиқ марказий ҳокимият амалга оширган миллий сиёсатнинг зарари, адолатсизлиги одамларнинг қаттиқ қатағон қилиниши билан чегараланиб қолмади. Унинг мудҳиш эканлиги яна шундаки, кўплаб халқларнинг миллий давлатчилиги бузилди, республикалар ва мухтор вилоятларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди.
Download 1.6 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling