О‘zbekiston Respublikasi Oliy va о‘rta maxsus ta’lim vazirligi Nizomiy nomidagi Toshkent davlat pedagogika universiteti


Ўзбекистон республикаси тарихий географияси. Ўзбекистоннинг табиий-географик тавсифи


Download 1.6 Mb.
bet4/14
Sana09.01.2022
Hajmi1.6 Mb.
#265488
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2 5415890362243747364

Ўзбекистон республикаси тарихий географияси. Ўзбекистоннинг табиий-географик тавсифи

Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилгандан сўнг ҳам республика кўп миллатли эди: Ўрта Осиёда жами 8131062 киши истиқомат қилган бўлса, бу аҳолининг 3963285 таси Ўзбекистон ССРга ўтди. Улардан ўзбеклар 3381579 кишини, яъни республика аҳолисининг 3/4 қисмини ташкил этган. Ҳақиқатда, Ўрта Осиё ҳудудида яшовчи барча ўзбекларнинг қарийб 90 фоизи Ўзбекистон ССР ҳудудида эди.

1926 йилда республика аҳолисининг умумий сони 4 миллион 621 минг кишига етиб, уларнинг 1 миллион 12 минги шаҳарларда, 3 миллион 657 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган. Умумий аҳолига нисбатан шаҳар аҳолиси 21,9 фоизни, қишлоқ аҳолиси эса 78,1 фоизни ташкил этган. Ўзбекистон ҳудудида кўпгина миллатларнинг вакиллари йиғноқ гуруҳлар сифатида истиқомат қилишарди. 1926 йилги аҳоли рўйхатига биноан бу ерда 490 минг тожик, 130 минг қозоқ, 81 минг қирғиз, 72 минг араб, 36 минг уйғур мавжуд эди ва ҳоказо.

1930 йилларда Ўзбекистон аҳолисининг умумий сони 4 миллион 926 минг кишини ташкил этиб, уларнинг 1 миллион 12 минги шаҳарларда, 3 миллион 847 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган.

Ўтган асрнинг 40-йилларига келиб эса республика аҳолисининг умумий сони 6 миллион 551 минг кишини ташкил этиб, уларнинг 1 миллион 606 минги шаҳарларда, 4 миллион 945 минги эса қишлоқ жойларида истиқомат қилган. Шаҳар аҳолиси 25 фоизни, қишлоқ аҳолиси эса 75 фоизни ташкил этган.

Сталин бошлиқ марказий ҳокимият амалга оширган миллий сиёсатнинг зарари, адолатсизлиги одамларнинг қаттиқ қатағон қилиниши билан чегараланиб қолмади. Унинг мудҳиш эканлиги яна шундаки, кўплаб халқларнинг миллий давлатчилиги бузилди, республикалар ва мухтор вилоятларнинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинди.




Download 1.6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling