O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti sug’urta nazariyasi va amaliyoti
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
Download 2.42 Mb. Pdf ko'rish
|
«Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта
қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси дирекциясининг тузилмаси 209 Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 19 штат бирлиги. Жамғарма Кузатув кенгаши зарур ҳолларда бошқарув ходимларининг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Жамғарма дирекцияси тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.». 4. 4-илова : а) 11-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкаси қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, улар ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганликнинг камида 4 та даражасига эга бўлиши керак. Суғурта полиси ва махсус давлат белгиси бланкалари суғурталовчининг буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида, ушбу Қоидаларга 1, 1а ва 2-иловаларга биноан суғурта полиси намунасига ҳамда махсус давлат белгиси шаклига мувофиқ тайёрланади». б) 12-бандда : биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Мажбурий суғурта шартномасини тузиш учун суғурта қилдирувчи суғурталовчига ушбу Қоидаларга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза-анкетада кўрсатилган мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза-анкетани ҳар бир транспорт воситаси бўйича тақдим этади, шунингдек, ариза-анкета маълумотлари билан уларни солиштириш учун қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим қилади:» 210 «в» кичик банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; «д» кичик банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин; қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин: «Суғурталовчи мажбурий суғурта бўйича зарур маълумотлар ягона ахборот маълумотлар базасида мавжуд бўлган тақдирда суғурта қилдирувчидан юқорида қайд этилган ҳужжатларни талаб этмасдан мажбурий суғурта шартномасини тузишга ҳақлидир». в) 13-бандда : қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан қўшилсин: «Суғурталовчи ягона ахборот маълумотлар базасидан транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахс бўйича мажбурий суғурта тўғрисидаги маълумотларни олиш ҳуқуқига эга»; иккинчи — бешинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. г) 17-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Суғурта қилдирувчи томонидан аввал тўланган суғурта мукофоти ставкасига таъсир кўрсатмайдиган мажбурий суғурта шартномасини тузишда тақдим этилган маълумотлардаги ўзгаришлар (транспорт воситасини бошқаришга қўйилган шахснинг ўзгаришидан ташқари) тўғрисидаги аризани олган тақдирда суғурталовчи амалдаги мажбурий суғурта бўйича суғурта полисининг «Алоҳида қайдлар» устунига ўзгартиришлар киритади. Бошқа ҳолларда суғурталовчи томонидан 3 иш куни мобайнида мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси қайта расмийлаштирилади. Суғурта қилдирувчи қайта расмийлаштирилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгисини олган тақдирда, у илгари берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полисини ва махсус давлат белгисини қайтариб бериши шарт. Суғурта қилдирувчи томонидан қайтариб берилган мажбурий суғурта бўйича суғурта полиси ва махсус давлат белгиси қайта расмийлаштирилган ҳужжатларнинг иккинчи нусхалари билан бирга суғурталовчида сақланади». д) 20-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши билан қўшилсин: «Бунда суғурта қилдирувчига қайтарилиши лозим бўлган суғурта мукофотининг бир қисми суғурта қилдирувчининг аризасига мувофиқ янги тузилган мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофоти ҳисобига ўтказилиши мумкин»; е) 28-банд қуйидаги таҳрирда баён қўшилсин: «28. Мажбурий суғурта шартномаси бўйича суғурта мукофотини ҳисоблаш суғурталовчи томонидан мажбурий суғурта шартномасини тузиш тўғрисидаги ариза- 211 анкетада суғурта қилдирувчи томонидан кўрсатилган маълумотлардан, шунингдек, ушбу Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича тақдим этилган маълумотлардан ёки суғурталовчида мавжуд бўлган, ҳужжатлар асосида тасдиқланган маълумотлардан ёхуд мажбурий суғурта тўғрисида ягона ахборот базасидан олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади»; ж) 33-бандда : қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши қўшилсин: «Суғурталовчи Тўловларни кафолатлаш жамғармасига тақдим қилинадиган маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавоб беради». ўн биринчи-ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошлар деб ҳисоблансин; з) 36-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «36. Жабрланувчи суғурта тўлови тўғрисидаги аризани суғурталовчига ёки унинг филиалига юборади». и) 37-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Жабрланувчи ёки унинг меросхўри (агар жабрланувчининг аҳволи мустақил равишда мурожаат қилишга имкон бермаса, қариндошлари ёки бошқа ваколатли вакиллар) ёхуд унинг ҳуқуқий вориси суғурта тўлови тўғрисидаги талаб кўрсатилган аризани қуйидагиларнинг асли ёки нусхалари илова қилинган ҳолда суғурталовчига ёки унинг филиалига юборади:» к) Қоидаларга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: л) Қоидаларга 1а-илова қўшилсин: м) Қоидаларга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: н) Қоидаларга 5-илованинг 1 , 2 , 3 , 4 , 5 , 6 , 7 , 8 ва 9 бандлари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «1. Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта тарифларининг йиллик базавий ставкаси миқдори (суғурта суммасининг белгиланган миқдорига нисбатан фоизларда). Download 2.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling