O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi qarshi muhandislik-iqtisodiyot instituti sug’urta nazariyasi va amaliyoti
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК
Download 2.42 Mb. Pdf ko'rish
|
ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ ЭГАЛАРИНИНГ ФУҚАРОЛИК
ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ СУҒУРТА ҚИЛИШНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тизимини умуман ва унинг бевосита иш амалиёти механизмларини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармасининг (кейинги ўринларда — Жамғарма деб аталади) онлайн тартибида фаолият юритувчи транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигининг мажбурий суғурта қилиш бўйича ягона ахборот тизимини (кейинги ўринларда — ягона ахборот тизими деб аталади) ишлаб чиқиш ва жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. 2. Жамғарма: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда суғурта сири тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда идоралараро электрон боғланиш тизими бўйича техник топшириқни ишлаб чиқилишини ва тасдиқланишини; уч ой муддатда — Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ахборот тизимлари ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ахборот тизимлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг марказий маълумотлар базаси билан интеграциялашувини ҳисобга олган ҳолда ягона ахборот тизими жорий этилишини таъминласин. 3. Белгилансинки: ягона ахборот тизимини яратишни молиялаштириш манбаи Жамғарма маблағлари ҳисобланади; мажбурий суғурта бўйича фаолиятни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари мажбурий суғурта бўйича ишончли маълумотлар ягона ахборот тизимига ўз вақтида киритилишини Жамғарма билан тузилган, шу жумладан суғурта ташкилотларининг ушбу 206 мажбуриятни бажармаслик оқибатида келиб чиқадиган жавобгарлик чораларини назарда тутувчи келишув шартларига асосан таъминлайдилар. 4. Ушбу қарор кучга кирган кундан бошлаб мажбурий суғурта бўйича суғурта полисларининг янги намунадаги бланкалари муомалага киритилсин. Бунда илгари берилган муомаладаги мажбурий суғурта бўйича суғурта полисларининг амал қилиш муддати тугагунга қадар ҳақиқий ҳисобланади. 5. Вазирлар Маҳкамасининг «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2008 йил 24 июндаги 141-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 6-сон, 32-модда) 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. 6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. 7. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси ва мажбурий суғурта бўйича фаолиятни амалга оширувчи суғурта ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарорнинг моҳияти ва аҳамияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин. 8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин. 9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради. 10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин. Download 2.42 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling