O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi termiz muhandislik-texnologiya instituti
Конструкция қисмларининг боғланишлари
Download 1.87 Mb.
|
UMK QMB
- Bu sahifa navigatsiya:
- Конструкциянинг хиллари.
- Конструкцияга таъсир қилувчи ташқи кучлар.
Конструкция қисмларининг боғланишлари. Стерженлардан яхлит иншоот ясаш учун турли бириктириш воситалари – болт, парчин мих, пайванд ва қирқиб киргизишлардан фойдаланилади. Ҳисоб схемасида ушбу усуллар ёрдамида бириктириш шартли равишда назарий механикада мавжуд бўлган қистириб махкамланган, қўзғалувчи ёки қўзғалмас шарнир, оралиқ шарнир, ёки силлиқ сирт боғланишларига келтирилади (1.4 расм).
1.4 Расм Конструкциянинг хиллари. Иншоотни ташкил этувчи стерженлар ўқ шаклига, туташтириш усулига, таянч турларига қараб бир қанча турларга бўлинади, улар ичида энг кўп тарқалганлари: балка, консол, ферма, арка, синиқ консол ва рамалардир (1.5 расм). 1.5 Расм а–балка, б–консоль, в–ферма, г–арка, д–синиқ консоль, е-рама. Конструкцияга таъсир қилувчи ташқи кучлар. Иншоотга таъсир қилаётган ташқи кучлар ҳам турлича бўлиши мумкин, лекин уларни бир неча турларга ажратиш мумкин – бир нуқтага таъсир этувчи ёки тўпланган куч, ёйилган куч (текис ёки нотекис), ёйилган ёки бир нуқтага қўйилган жуфт куч-момент (1.6 расм). 1.6 Расм
Текис тақсимланган кучлар кўрилаётган объект юзалари бўйича тенг таъсир этувчи параллел кучлар системасидан иборат бўлади. Агарда бу кучлар узунлик буйича тақсимланган бўлса у ҳолда ёйилган куч характеристикаси сифатида унинг интевсивлиги q олинади ва бу - куч/масофа бирлигида (Н/см, кН/м, кгк/см, тк/м ва ҳоказоларда) ўлчанади. Бунга девор оғирлигининг фундаментга таъсири мисол бўлиши мумкин. Агарда куч юза бўйича тақсимланган бўлса у ҳолда бу куч - куч/юза бирлигида (Н/см2, кН/м2, кгк/см2, тк/м2 ларда) ўлчанади. Бу кучга ёққан қор оғирлигини текис томга таъсири мисол бўлиши мумкин. Текис тақсимланган кучнинг тенг таъсир этувчисини топиш учун куч интенсивлигини таъсир этиш масофасига кўпайтирилади ( ) нотекис тақсимланган куч ҳам параллел кучлар системасидан иборат бўлиб, унинг катталиги куч қўйилиш нуқтасидан бошлаб масофа функцияси сифатида ўзгаради. Нотекис тақсимланган кучга оддий мисол сифатида учбурчак қонуни бўйича тақсимланган гидростатик босимни келтириш мумкин. Куч интенсивлигининг эпюраси деб, тақсимланган кучнинг мос масштабдаги график тасвирига айтилади. Тақсимланган кучнинг тенг таъсир этувчиси миқдор жиҳатидан куч интенсивлигининг эпюраси майдонига тенг бўлиб, эпюранинг оғирлик марказига қўйилган бўлади. Бир нуқтага қўйилган момент М ни миқдорлари тенг, ўзаро параллел ва қарама–қарши томонга йўналган жуфт кучлар кўринишида тасвирлаш мумкин. Download 1.87 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling