O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta‘lim vazirligi toshkent Мoliya instituti Davlat byudjeti fanidan Kurs ishi Mavzu: O`zbekiston Respublikasida byudjet jarayonlari va uning bosqichlari


Бюджет жараёнини амалга оширувчи органлар1


Download 1.93 Mb.
bet4/5
Sana24.12.2022
Hajmi1.93 Mb.
#1051199
1   2   3   4   5
Bog'liq
M.M 57-2 Igamberdieva Durdona Kurs ishi отахонова




Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги вакил қилинган вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, шунингдек тегишли ташкилотлар билан биргаликда қуйидагиларни ўз ичига олган бюджетнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва ўн бешинчи сентябргача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киратади:


мамлактни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг ўтган йилги асосий якунлари ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг жорий йилги якунларининг прогноз баҳоси;
ўтган йилги Давлат бюджети ижроси тўғрисидаги ҳисобот ва жорий йилги Давлат бюджетининг кутилаётган ижроси баҳоси;
келгуси йилга мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳасини тузишда асос бўлган келгуси йилнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари;
1 Молия назорат маърузалар матни.

мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишлари;
мамлакат бюджет ва солиқ сиёсатининг келгуси йилги асосий йўналишларига шарҳлар;
давлат ички ва ташқи қарзлари ҳамда улар бўйича харажатлар ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
келгуси молия йилига мўлжалланган Давлат бюджети лойиҳаси.
Бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг ўн бешинчи октябридан кечиқтирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига киритилади.
Давлат бюджети Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул қилинади.
Давлат бюджетига мувофиқ:
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари – Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин икки ҳафталик муддат ичида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар таркибига кирувчи туманлар ва шаҳарлар бюджетлари – Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бюджетлари қабул қилинганидан кейин бир ҳафталик муддат ичида туман, шаҳар вакиллик органлари томонидан;
шаҳарлар таркибига кирувчи туманлар бюджетлари ва туман бўйсинувидаги шаҳарлар бюджетлари – белгиланган муддатларда маҳаллий ҳокимият юқори турувчи вакиллик органлари томнидан қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетлари даромадлари ва
харажатлари миқдорини, шунингдек келгуси молия йили учун уларга республика бюджетидан ажратиладиган бюджет дотациялари ва бюджет субвенциялари миқдорини ва бюджетга оид бошқа кўрсаткичларни – Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин уч кунлик муддат ичида;
республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар, шунингдек давлат маблағларқсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар эътиборига улар учун белгиланган даромадлар ва харажатлар миқдорини – Давлат бюджети қабул қилинганидан кейин ўн кунлик муддат ичида етказади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар қабул қилинганидан кейин тегишли молия органлари бир ҳафталик муддат ичида:
давлат солиқ хизматининг тегишли маҳаллий органлари эътиборига – Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар даромадлариннг тасдиқланган миқдорини;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар эътиборига – улар учун белгиланган бюджетдан ажратиладиган маблағлар миқдорларини етказади.
Давлат бюджети даромадлари Ўзбекистон Республикасининг
«Бюджет тизими тўғрисида»ги қонуни, солиқ, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ шакллантирилади.
Хисоблаб чиқарилган, бироқ жорий йилнинг ўттиз биринчи декабригача Давлат бюджетига тўланмаган даромадлар келгуси йилда Давлат бюджетига ўтказилиши керак.
Тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида, харажатлар сметасига мувофиқ Давлат бюджети маблағлари бюджет маблағлари олувчилар томонидан молия йили мобайнида босқичма-босқич, тайинлаш сертификатини муайян даврга ва тегишли суммага расмийлаштириш йўли билан:
республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ёки маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган ташкилотлар бўйича – тегишли молия органи томонидан сарфланади.
Тайинлаш сертификатларини тайёрлаш, расмийлаштириш, бериш, ижро этиш ва ҳисобга олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва барча даражади маҳаллий бюджетлар ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари тасдиқланган миқдорда айланма касса маблағи меъёрини шакллантиришга йўналтирилади. Қолдиқларнинг айланма касса маблағи меъёрининг тасдиқланган миқдоридан ортиқ қисми Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ҳамда тегишли ҳокимларнинг қарорига кўра қўшимча харажатларни амалга оширилишига йаналтирилиши мумкин.
Бюджет ташкилотлари ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари олиб қўйилмаслиги керак ва улар бюджет ташкилотларининг махсус маблағлари ҳисобварақларига ўтказилади, капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно. Бюджет ташкилотларининг махсус маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Барча турдаги бюджет даромадлари конунда кузда тутилган муддатларда вa тартибда, шунингдек солик ва божхона кодекслари, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилик актларда кўзда тутилган тарзда шаклланади.
Бюджетга даромадларни ўз вақтида келиб тушиши учун солик ва божхона органлари маъсулдирлар.
Солик ва бошка мажбурий туловларни бюджетга утказиш муддати конунлар билан белгиланади. Юридик шахслардан туланмаган соликни сузсиз ундириб олиш солик органлари зиммасига юклатилади.
Жорий йилнинг 31 декабригача бюджетга утказилмаган даромадлар кейинги йилда утказилади.
Давлат бюджети харажатлари бюджет маблагларини олувчилар томонидан давлат бюджети тугрисидаги конунда аникланган смета харажатлари ва йуналтирилиш сертификатларига асосан бюджет ассигнованияси чегарасида амалга оширилади.
Хужалик шартномалари буйича харажат килинмаган бюджет маблаглари кейинги молия йилда бюджет ассигнаванияси хисобидан туланади.
Республика бюджет ташкилотлари счётида колган бюджет маблаглари молия йилининг охирги иш кунида Республика бюджет счётига утказилади. Махаллий бюджетлардан молиялаштириладиган корхоналар учун хам шу тартиб амал килинади.
Барча даражадаги бюджетларнинг счётларида колган бюджет маблаглари касса айланмасини шакллантириш учун йуналтирилади.
Тасдикланган касса айланмасидан колган колдик маблаг хукумат органларининг карорига кура бошка йуналишларга харажат килиниши мумкин. Давлат бюджетини касса бажарилишини назорат килиш Олий Мажлис томонидан ваколатланган Узбекистон Республикаси Марказий банки томоиидан амалга оширилади, чунки давлат фюджетини даромад ва харакарлари буйича утказмалар марказий банк кошида очилган хисоб – китоб счётидан амалга оширилади.
Молия вазирлиги хар чоракда Вазирлар Махкамасига давлат бюджети ижроси тугрисидаги хисоботни такдим этади. Вазирлар Махкамаси вазирликлар, ассоциялар, Коракалпогистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, Тошкент шахри ва вилоятлар хокимиятларининг давлат
бюджетининг бажарилишини бориш тугрисида хар чоракда хисоботини тинглайди.
Мансабдор шахслар молия вазирлиги ва унинг жойлардаги органларига тафтиш ва текширувлар утказишда ёрдам беришга мажбурдирлар. Харакати текширилаётган шахслар керакли маълумотларни ёзма ёки электрон шаклда такдим этишга мажбурдир.
Хар йили 1 апрелгача Молия вазирлиги Вазирлар Махкамаси ва Олий Мажлисга ўтган молия йилидаги ўзининг тафтиш фаолияти натижалари бўйича хисобот беради.
Давлат бюджети Қорақалпогистон Республикаси бюджети ва махаллий бюджетларни ижроси юзасидан хисобот:
Қорақалпогистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шахри молия органлари ўтган молиявий йил буйича хар йили 20 февралдан кечиқмасдан хисоботларни ўзларининг қуйи органларидан қабул қилади ва бир вақтнинг ўзида Молия вазирлигига хисоботлар нусхасини тақдим этади.
Қорақалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шахри хокимиятлари мос равишда Қорақалпогистон Республикасининг Жокарги Кенгеси ва махаллий халк органларга 25 февралгача кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун хисоботлар тақдим этилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майгача хисобот тузади ва Вазирлар Махкамасига тақдим этади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси бу хисоботни кўриб чиқиб тасдиқлагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига тақдим этилади. Давлат бюджетини бажарилиши тўгрисидаги хисобот Олий Мажлис карори билан тасдиқланади ва бир ойлик муддат ичида матбуотда эълон қилинади.

  1. I
    Ўзбекистон Республикасида бюджет жараёни босқичларининг амалдаги холати


Мамлакат ахолиси эхтиёжларини талаб даражасида қондиришда, яшаш тарзини кутаришда илмий техника прогрессини жорий этишда, фан ва маданиятни ривожлантиришда, мамлакат мудофаасини сақлашда бюджетнинг ахамияти каттадир. Хозирда Ўзбекистон бюджети ижтимоий, иқтисодий бюджет бўлиб, бозор муносабатларига ўтишимизда яқиндан кўмак бераяпти.


  1. расм1


Давлат бюджетини тайёрлаш, кўриб чиқиш ва қабул қилиш




1 Молия назорат маърузалар матни.
Ўзбекистон Республикаси мустақил бўлиб, ўз давлат бюджетига, бюджет тизимига, пул бирлигига, миллий валютасини жорий этишга, пул обороти ва бошқа қимматли қоғозлар эмиссиясини хажмини белгилашга хақлидир.
Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциясида 122-моддаси: Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ўз ичига Республика бюджетини, Қорақалпоғистон Республикаси давлат бюджетини ва махаллий бюджетларини олади. Махаллий бюджетларга-вилоятлар, шахарлар, туманлар бюджети киради. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат бюджети:
а) Республика бюджети; б) Туман бюджети;
с) Шахар ва овул бюджетларини ўз ичига олади.
Хар қандай давлатнинг бюджет тизими, шу мамлакатнинг давлат тузумига боғлиқ.
Ўзбекистон худудида бюджет тизими орқали бир хил бюджет тавсифномаси ишлатилади, солиқ, нарх, молия сиёсати олиб борилади. Бюджет тизимининг хар бир бўғини ўз олдига қуйидаги мақсадга кўра мамлакатнинг иқтисодий, ижтимоий режаларини амалга оширади. Ўзбекистон бюджет тизими ягона бўлиб, уларнинг хохиш ва истаклари муштаракдир.
Бюджет тизимидаги хар бир бўғин 2 қисмдан иборат: а) даромад қисми;
б) харажатлар қисми.
Даромад ва харажатларни бюджет бўғинлари ўртасидаги тақсимоти, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, иқтисодий-молиявий қонунлар ва бюджет хуқуқлари асосида тақсимланган. Даромадлар тақсимотида қуйидагиларга эътибор берилади:
корхоналар қаерда жойлашганлиги;
корхоналарнинг ахамияти қандай;

Харажатларни тақсимлашда муассаса ташкилотларнинг манзилгохи ва хизмат даражасига эътибор берилади.


Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими ичида Республика бюджети ахамияти катта. Республика бюджети умуммамлакат ахамиятига эга харажатларни амалга оширади. Шу сабабли бу бюджетга асосий солиқлар даромад манбаи қилиб бириктирилган. Республика бюджети даромаднинг бир қисми- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар ўртасида қайта тақсимланади.


  1. расм1


Давлат бюджети лойиҳасини тайёрлаш муддатлари



(1 июнигача кечиктирмай)



Буюртма (1 июлидан

Бюджет лойихаси

Буюртма



(25 июнидан

кечиктирмай)



кечиктирмай)

Махаллий бюджетлар даромади шаклланишида ижобий силжишларга эришиш лозимлигини Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти И.А. Каримов шундай таъкитлаган эди: «Давлат бюджетининг катта кисмини жойларга бериш, бюджетларни мустахкамлаш зарур. Бу эса минтақалар мустакиллигини оширишдир хамда уларни ташабускорлигини бюджетнинг


1 Молия назорат маърузалар матни.
ижросидан манфаатдорлиги ва бу борадаги масулиятини ошири имконин беради. Бундан ташкри, бу нарса махаллий бюджетларга тушумларнинг янги манбааларини қуйидириб топишга рагбатлантиради, жойларда бюджет интизомини мустахакамлайди».
Махаллий бюджетларнинг даромадларини ўз вақтида ва тўлиқ тушишини бевосита назорат киладиган ва таъминлайдиган давлат назорат органи бўлиб солиқ инспекциялари хисобланади. Шу билан бирга,
солиқ инспекциялари мулк шаклидан катъий назар барча корхона ва ташкилотларнинг молиявий холатини текширадилар;
солиққа тортиш базасини тугри аникланганлигини назорат килади; барча сбъекларни, шунингдек, соликка тортишнинг объектларини
кайддан ўтказади;
давлатга ўтказилган мулкларни, эгасиз мулкларни хисобга олади, бахолайди ва сотишни ташкил килади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бошкарувида Бош назорат-тафтиш бошкармаси, махаллий молия органларида назорат-тафтиш бошкармалари фаолият курсатади. Назорат-тафтиш бошкармаси ва унинг жойлардаги булимлари корхоналар, ташкилотлар ва муассаслар ишлаб чиқариш-молия фаоятини тафтиш киладилар.
Бюджет назоратида бюджет маблагларини харажат моддалари буйича сарфланишини назорат килишга катта эътибор берилади. Бунинг боиси шундаки, бюджетнинг касса ижроси жараенида айрим харажат моддалари буйича белгиланган харажат суммасига нисбатан ортикча молиялаштирилганлиги, айрим моддалар буйича сметада курсатилган молиялаштиршнинг амалга оширилмаганлиги холлари тез-тез учраб турибди. Бунинг асосий сабаби шундаки, биринчидан, ажратилган маблагнинг максади буйича ишлатилмаслигига йул куйилмокда; иккинчидан, тижорат банкларининг ахборот кассасида накд пулларнинг
етишмаслиги молиялаштиришни тулик амалга ошириш имконини бермайди; учинчидан, маблагларни ажратишда кечиқиш холлари мавжуд.
Маълумки, ривожланган хорижий давлатлардан фаркли уларок, Узбекистонда давлат бюджетиниг касса ижросининг ассосий кисми тижорат банклари томонидан амалга оширилади. Республикамизда накд пул массасининг усиши устидан урнатилган назорат айрим холларда банк кассасидан накд пулларни чиқим килиниши маълум вакт тухтатиб куйилади. Ривожланган хориж давлатларда, масалан, Германияда давлат бюджетининг касса ижроси тулик марказий банк томонидан амалга оширилади.
Бизнинг фикримизча, давлат бюджетининг касса ижроси пайтида накд пулларнинг етишмай колиши холларига бархам бериш максадида бюджет харажатлари учун берилган накд пулларни эмиссия режасини бажарилишида хисобга олмаслик максадга муофикдир.
Бюджет ташкилотлар учун озик-овкат, дори-дармон махсулотларини юкори бахоларда харид килиниши бюджет маблагларини ушбу махсулотни етказиб берувчи корхоналар фойдасига кайта таксимланишга олиб келади. Шу сабабли , бюджет назоратида ушбу масала назоратининг доимий объекти булиб булиши керак.


  1. расм1





1 Молия назорат маърузалар матни.
Маълумки давлат умумжахон иқтисодий хаётида мухим рол ўйнайди. Буни исботи бўлиб давлатнинг жамият учун мўлжалланган ранг-баранг харажатлари мисол бўлади. Бюджет харажатларининг механизми ва структураси бевосита давлатнинг олдида турган бурч ва мажбуриятлардан келиб чиқади. Бюджет харажатларининг туркумланиши давлатнинг ижтимоий ва иқтисодий сиёсатига боглиқдир.
Бюджет харажатларининг мақсадли йўналиши шартли холатда иккига бўлинади:
Жорий харажатлар;
Ривожлантириш харажатлари;
Жорий харажатлар, тармоклар иқтисодиётини молиялаштиришга ижтимоий маданий тадбирларни молиявий ресурслар билан таъминлашга ва қуйи бюджетларга дотация, субвенция беришга йўналтирилади.
Ривожлантириш харажатлари, асосан давлатнинг инвестицион тадбирларига йўналтирилади.
Бюджет харажатларининг умум қабул қилинган туркумланиши асосан 4 бўлимдан иборатдир:
Ижтимоий-маданий тадбирларни молиялаштириш;
Тармоқлар иқтисодини молиялаштириш (марказлашган инвестиция);
Мудофаа харажатлари; Бошкарув харажатлари
Мустақилликка эришгандан сўнг бюджет харажатларининг салмоқли қисмини ижтимоий-маданий маориф, соглиқни сақлаш, маданият ва санъат, жисмоний тарбия ва спорт, вақтли матбуот ва бошқалар. Мазкур бўлимда кам таъминланган ахоли қатламини иқтисодий қўллаб-қувватлаш тадбирлари хам амалга оширилмоқда.
Салмоғи жихатидан кейинги ўринда турадиган бюджет харажати бу тармоқлар иқтисодини ривожлантириш ва марказлашган инвестиция харажатларидир. Тармоқлардан, асосан ёнилги-энергетика комплекси, транспорт, қишлок хўжалиги, тог-кон саноати ва бошқалар.
Марказлашган инвестиция асосан умумжамият ахамиятига эга бўлган корхоналар қуриш ёхуд бошланганларни тугатишга мўлжалланган харажатлар. ЎзДЭУ авто, Зарафшон Нюмонт, нефтни қайта ишлаш заводлари ва бошқалар.
Бюджет харажатларида мудофаа харажатлари хам мухим ўрин тутади. Харбий аскарлар ва офицерлар таркибини молиявий таъминлашга, харбий қурол ярогларни харид қилишга, капитал қурилишга ва истефодаги харбийларни пенсия ва нафақа билан таъминлашга.
Бошқарув харажатларига: давлат хукумат бошқарув органларини, суд, прокуратура, ички ишлар органлари ходимлари, миллий хавфсизлик комитети ходимлари ва бошқалар.
Давлат бюджети харажатларидан давлатни ички ва ташқи қарзларини тўлашда хам кенг фойдаланилади.
Давлат бюджетининг қуйи бўғини бўлган махаллий бюджетлардан асосан маорифга, соглиқни сақлашга, ижтимоий таъминотга, маданиятга маблаглар сарф этилади. Бу харажатлар смета асосида режалаштирилади, молиялаштирилади.
Бозор иқтисодиёти шароитида махаллий бюджетларга эътибор кўпаймоқда. Уларни қўллаб-қувватлашга харакат қилиняпти. Хозирча такчиллик даврида асосий моддаларга маблаг бериляпти, чунки
янги харажатлар келиб чиқканлиги сабабли маблаглар етишмаяпти. Махаллий бюджетлар муаммолари кўп, уларни ўрганиш керак.
Махаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мухим ва ажралмас таркибий қисми хисобланади. Махаллий бюджетлар орқали худудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши молиявий маблағлар билан таъминлаб борилади.
  1. расм Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисобот тақдим этиш тартиби1




Махаллий бюджетлар Ўзбекистон Республикаси бюджет тизимининг асосий қисми сифатида ўзида 14 та мустақил бюджетни мужассамлаштиради.


Махаллий бюджетлар оркали асосан хукуматнинг ижтимоий харажатларининг асосий кисми молиялаштирилмокда. Буни 2-жадвал маълумотлари оркали яккол куриш мумкин.


1 Молия назорат маърузалар матни.
Маълумотлардан кўриниб турибдики махаллий бюджет харажатларининг Республика давлат бюджет харажатлари хажмидаги салмоги тахлил қилинган давр мобайида ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бу эса махаллий бошқарув органлари зиммасига жойлардаги муаммоларни табора кўпрок қисмини хал этиш вазифаси юклатилаётганидан далолат беради.
Айни вақтда давлат бюджетидан ва марказлашган кредитлар хисобидан қишлок хўжалигига йирик миқдорда маблаг ажратилмоқда. Махаллий бюджетларнинг қишлоқ хўжалигини молиялаштиришдаги салмоги 7-9 фоиздан ошмаяпди. Бу холатни нормал дейиш асло мумкин эмас. Махаллий бошқарув органлари қишлоқ хўжалиги билан яқиндан иқтисодий муносабат ўрнатилши лозим, чунки туман ва вилоят бюджетлари молиявий жихатдан қишлоқ хўжалиги билан яқин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан, бошқариладиган молия органлари жойларда махаллий бюджетларга даромадларни жалб қилиш ва бюджет маблагларидан фойдаланиш устидан назорат ўрнатадилар. Молиявий назоратнинг бу тури бюджет назорати деб аталади. Бюджет назорати бюджет даромадларини ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушиши ва иқтисодиётни ривожлантиришни таъминлайдиган оқилона бюджет сиёсатини ишлаб чиқиш имконини беради.
  1. Бюджет жараёни босқичлари ва уни ташкил этишда молиявий назоратни кучайтириш масалалари.


Махаллий бюджетлар даромадлар тизимини оқилона моделини шакллантириш Ўзбекистон Республикасидаги ташкилий-хуқуқий ва иқтисодий шароитларни ўзгартиришига асосланган. Ўзбекистон Республикаси махаллий бошқарув органларининг бюджет мустақиллигини таъминлашнинг мухим шарти махаллий бюджетларнинг бириктирлган даромадлар хисобланади.
Хозирги шароитда Ўзбекистон Республикаси махаллий хокимият органлари бюджетларининг даромадлари таркибида тартибга солувчи даромадлар хисобидан килинадиган ажратмалар асосий ўринни эгаллайди.

Холбуки, махаллий бюджетларининг ўз бириктирлган даромадлари асосий даромадлар манбайи бўлиб хисобланиши керак.


Бизнинг фикримизча, қуйидаги тадбирларни амалга ошириш махаллий бюджетларни даромадлар базасини бошқаришни такомиллаштиришга хизмат килади:
Махаллий бюджетларнинг бириктирилган даромадларини йирик ва барқарор тушум манбайи бўлган солиқ турларини хисобига ошириш.
Махаллий бюджетларнинг барча вилоят бўлимларига ягона мезон асосида умумдавлат солиқларидан ажратмалари қилиниши керак. Республика бюджетида қоладиган даромадлар маълум бир мезон асосида амалга оширилиши лозим. Бизнинг фикримизча, бюджетнинг режалаштириш амалиетига махсус ижтимоий ва молиявий нормативлар жорий қилиш лозим. Масалан, хар бир кишининг ижтимоий махсулотлар ва хизматлар билан минимал даражада таъминланганлик нормативини ишлаб чиқиш ва тасдиклаш лозим. Ушбу ижтимоий хизматлар (неъматлар)га соглиқни сақлаш, халқ таълими, уй жой коммунал хўжалиги сохасидаги ижтимоий неъматлардан бахраманд бўлиш хам киради. Мазкур нормативлар мамлакатнинг айрим худулари бўйича уларнинг иқлимий ва демогарафик хусусиятларини хисобга олган холда табақалаштирилган бўлиши лозим.
Махаллий бошқарув органларига кўпрок мустақиллик бериш уларнинг фаолиятини молиявий асоси бўлган махаллий бюджетларнинг хам даромадлар ва харажатларини шаклланишида кўпрок мустақиллик эга булишини тақазо қилади.
Юқорида айтиб ўтилган ижтимоий ва молиявий нормативларни жорий қилиниши улар мустақиллигини мустахкамловчи омилдир.
Айни вақтда юкори бюджетдан ажратилган дотациялар ва субвенцияларни бериш тартибини хам сифат жихатидан янги даражага кўрсатиш масаласи юзага чиқади.
Бизга маълумки, махаллий бюджетларни маблаг билан таъминлаш усули сифатида қўлланилаётган дотация ва субвенцияларни беришнинг хозирги тартиби давр талабига жавоб бермайди. Бу манбаалар рагбатлантирувчилик хусусиятига эга эмас, улар махаллий бошкарув органларида бокимандалик кайфиятларини юзага келтииради, ишлаб чиқариш захираларини имконини бермайди, бюджетларнинг даромадлар кисмини ошириб бажариш имкониятини камайтиради. Шунга карамсдан дотация ва субвенциялардан махаллий бюджетларга маблаг ажратиш усули сифатида фойдаланишга чек куйиш мумкин эмас. Расман, махаллий бюджетларга етарли даражада даромадлар манбааларини биркитиш йули билан дотация ва субвенцияларни бекор килиш мумкин, ёки бундай дорамад манбааларини тулик махаллий бюджетлар ихтиерига бериб куймасдан, балки улар хисобидан килинадиган ажратмалар микдорини ошириш йули билан дотация ва субвенцияларни бекор иклиш мумкин. Аммо бу огир ижтимоий окибатларга олиб келиши мумкин.
Масалан, ушбу даромадлар манбалари булган соликларни ундиришда жиддий муаммолар ва нобаркарорликлар юзага келса махаллий бюджетларда доимий тарзда кассали фарклар юзага келади ва натижада юкори бждетдан мутатсил равишда ссуда олишга тугри келади. Окибатда режали тадбирларни молиялаштиришда жиддий кийинчиликлар юзага келади.
Шу сабабли, бизнинг фикримизча, юкори бюджетдан бериладиган маблагларининг аник максади курсатилиши, яъни субвенция шаклида берилиш лозим.
Бюджетни бошкариш жараенида бюджет маблагларидан самарали фодалиниш мухим ахамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси махаллий бошкарув органларининг бюджетли таъминланганлик даражаси турличадир. Айникса, кишлок хўжалигига иқтисослашган, саноат яхши ривожланмаган маъмурий худудларда махаллий бюджетларнинг даромадлар манбаи тўлалигича тартибга солувчи даромадларга боглиқ бўлиб қолган.
Бундай шароитда ижтимоий харажатлар бюджет орқали тартибга солиш механизими востасида молиялаштирилади.

Жахон бюджет амалиетида бюджет харажатларидан самарали фойдаланишнинг мухим шартларидан бири молиявий нормативлар асосида молиялаштирилиш хисобланади. Молиявий нормативларни ишлаб чиқиш қуйидаги шарт-шароитларни хисобга олган холда амалга ошрилиши лозим:


ижтимоий меъёрларни бевосита ёки билвосита аниқлаш имконини берувчи қонун хужжатларидан максимал даражада фойдаланиш;
алохида туман ва вилоятларнинг ижтимоий иқтисодий ва табиий жугрофий хусусиятларининг хисобга олишнинг зарурлиги. Масалан, республика ахолисининг 30 фоизга якини Фағона водийсида яшайди, холбуки, водийдаги 3 та вилоят худуди биргаликда Сурхандарё вилоятидан кичик;
ижтимоий сохани молиялаштирилишнинг хал қилинмаган масалаларини тартибга солувчи қонун хужжатларини ишлаб чиқиш;
алохида туман ва шахарларга нисбатан молиявий нормативларни аниқлашда объектив тарзда ёндошиш;
барча туман ва шахарларга нисбатан ягона мослаштирувчи коэффициентлар қўллаш.
Ушбу шарт-шароитларни юзага келтириш учун, аввало, ижтимоий сохани бюджет оркали молиялаштирилишнинг замонавий норматив базасини юзага келтириш лозим. Илмий асосланган, янги молиявий нормативлар асосида бюджетни режалаштириш худудий ижтимоий сиёсатни амалга ошириш инструменти сифатида:
Республика бюджети ва махаллий бюджетлар ўртасида ижтимой сохани молиялаштириш харажатларини аниқ белгилаб олиш имкониятини беради;
маъмурий худудларнинг бюджет маблагларига бўлган эхтиёжларини ижтимоий стандардларга асосланган молиявий нормативлар асосида аниклаш имконини беради;
бюджетларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солиш мезонларини ишлаб чиқишга имкон беради.

Хулоса


Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикасида бюджет тизими ва жараёнини такомиллаштириб бориш объектив заруриятдир.
Замонавий шароитларда бюджет тизимини ислоҳ қилиш иқтисодий вазиятнинг объектив талаблари билан асосланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида ҳам бюджет орқали тартибга солишнинг роли камайди, чунки жамият бозорнинг қудрати етмайдиган жараёнлар устидан назоратни амалга оширувчи кучли ва обрўли хокимиятга муҳтожлиги йўқолмайди, аксинча бюджет булар учун молиявий ресурсларни тўплаш ва охир оқибатда уларни сарфлаш имконини беради.
1. Жамиятни демократиялашуви жараенининг чуқурлашиб бориши махалаллий хокимият бошқарув органларининг жойлардаги ижтимоий ва иқтисодий маслаларини хал қилиш борасидаги хуқуқ ва мажбуриятларининг ошиб боришига олиб келади. Бу объектив жараен булиб, асосан, икки омил билан изохланади:
а) Махаллий бошқарув органлари жойлардаги муаммоларни мохиятини чуқур англаб етадилар.
б) Махаллий бошкарув органларининг хукук ва мажбуриятларини оширилиши уларга бириктирилган маъмурий худудлардаги муаммоларни тез ва сифатли хал килиш имконини беради.

  1. Ўзбекистон Республикаси «Бозор муносабатлари»га ўтишнинг устивор йуналишларидан бири «Ахолини ижтимоий жихатдан химоя қилиш» хисобланганлиги сабабли Давлат бюджети ва шу жумладан, махаллий бюджетларининг харажатлари таркибида ижтимоий тадбирларни молиялаштириш харажатлари асосий ўринни эгаллайди.

Республикамизда кенг кўламда амалга оширилаётган ислохотларнинг биринчи боскичида орттирилган тажриба асосида инсон ва оила хаётининг
барча сохаларини таъминлашга каратилган ва бир бирини тулдирувчи чора- тадбирлариннг бутун бир тизими шакилланди. Ушбу жараенда шакилланган йуналишлар доирасида ижтимоий куллаб кувватлаш шакиллари ва воситаларини такомиллаштириш жараени тинимсиз давом этмокда.

  1. Бюджет назоратида бюджет маблагларини харажат моддалари буйича сарфланишини назорат килинишига катта эътибор берилади. Бунинг асосий сабаби шундаки, бюджетнинг касса ижроси жараенида айрим харажат моддалари буйича ортикча молиялаштириш юз беради, айрим моддалар буйича эса, сметада курсатилган молиялаштиришнинг амалга оширилганлиги холлари учраб туради.


Download 1.93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling