O‘zbеkistоn rеspublikаsi оliy vа o‘rtа mаxsus tа`lim vаzirligi
Download 1.12 Mb.
|
15 Тажриба ишлари ЭЮ 2014
1- Тажриба иши
Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток юриткичларининг электромеханик тавсифларини ўрганиш Ишни бажаришдан мақсад. Мустақил қўзғатишли ўзгармас ток юриткичларининг табиий ва сунъий электр механик тавсифларини ўрганиш ва уларни тажриба йўли билан қуриш. Қисқача назарий маълумотлар. Электр юритмаларининг электр механик хусусиятлари уларнинг механик тавсифлари орқали белгиланади. Электр юритма айланиш тезлигининг, унинг харакатлантирувчи моментига боғлиқлиги механик тавсиф дейилади ва шаклда ифоланади. Электр юритма кўрсаткичларининг номинал миқдорлари билан ишласа ва занжирида қўшимча қаршилик бўлмаса механик тавсиф табиий дейилади. Электр юритма ишлаётганда кўрсаткичларнинг миқдорлари номиналдан фарқли бўлса ёки занжирида қўшимча қаршилик бўлса механик тавсиф сунъий дейилади. Табиий механик тавсифлар қаттиқлик бўйича учта туркумга бўлинади. Қаттиқлик бу юклама ўзгарганда тезликнинг ўзгариш даражасини кўрсатади. Биринчи туркумга кирувчи тавсиф мутлоқ қаттиқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик ўзгармайди. Синхрон юриткичларнинг механик тавсифи бу туркумга киради. (1 расм. 1- график) 1-расм. Механик тавсифларнинг қаттиқлик бўйича туркумланиши. Иккинчи туркумга кирувчи механик тавсифлар қаттиқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик озгина 15% гача пасайиши мумкин. Мустақил, параллел қўзғатишли ўзгармас ток ва асинхрон юриткичларнинг механик тавсифлари бу туркумга киради. (1- расм 2,3 графиклар) Учинчи туркумга кирувчи механик тавсиф юмшоқ дейилади, яъни юклама ошганда тезлик анчага пасаяди. Кетма-кет қўзғатишли ўзгармас ток юриткичларининг тавсифлари бу туркумга киради. (1-расм 4- график) Мустақил ва параллел қўзғатишли ўзгармас ток юриткичларининг электромеханик хусусиятлари бир хил бўлади ва электр схемалари қуйидагича кўрсатилади. Мустақил қўзғатишли Параллел қўзғатишли Уларнинг механик тавсифлари қўйидаги тенглама билан ифодаланади. (1) Бу ерда: – айланиш тезлиги. U - юриткичдаги кучланиш. Ф - юритгичнинг магнит оқими. с - юриткичнинг тузилиш кўрсаткичларига боғлиқ коэффициент. М - юриткичнинг харакатлантирувчи моменти. Rя - якор чўлғамининг қаршилиги. Rқ - қўшимча қаршилик. Юқорида айтилганга кўра тенгламада U=Uн, магнит оқими қиймати Ф=Фн , ва якор занжиридаги қўшимча қаршилик Rқ=0 бўлса, юриткичнинг механик тавсифи табиий бўлади ва унинг графиги қаттиқ яъни озгина қия тўғри чизиқ кўринишида бўлади.(2 расм) Бунда - салт юриш тезлиги - тезлик пасайиши Юритқичнинг харакатлантирувчи моменти унинг чўлғамларидаги токка боғлиқ. Тезликнинг токка боғлиқлиги электромеханик тавсифи дейилади ва қуйидаги формула билан ифодаланади Агар кучланишнинг, магнит оқимининг қийматлари ўзгартирилса ёки якор занжирига қўшимча қаршилик уланса сунъий тавсифларни олиш мумкин. Қучланиш қиймати ўзгартирилса, UН>U1>U2>U3 - табиий механик тавсифга нисбатан, ω0 салт юриш тезлиги ўзгаради, Δω тезлик пасайиши ўзгармайди. Бунда табиий механик тавсифга параллел сунъий механик тавсифлар ҳосил бўлади. Уларнинг қаттиқлиги ўзгармайди. (3- расм) 2-расм. Мустақил қўзғатилишли ўзгармас ток юриткичининг табиий механик тавсифи. 3-расм. Кучланиш ўзгаргандаги сунъий механик тавсифлар. Магнит оқими қийматлари ўзгартирилса ФН>Ф1>Ф2>Ф3 - табиий механик тавсифга нисбатан ҳам ω0 - салт юриш тезлиги хам Δω - тезлик пасайиши ўзгаради. Унда қиялиги хар ҳил сунъий механик тавсифлар олинади. ( 4 расм). 4 – расм. Магнит оқими ўзгаргандаги сунъий механик тавсифлар. Электромеханик тавсифлар эса бир Iқ нуқтасида кесишади. (5-расм) 5 расм. Магнит оқими ўзгаргандаги сунъий электромеханик тавсифлар. Якор занжирига қўшимча қаршиликлар уланса RЯ 6 – расм. Қўшимча қаршиликлар улангандаги сунъий механик тавсифлар. Электр юритма муайян иш бажараётганда унинг кўрсаткичлари табиий механик тавсифда жойлашган бўлиши керак. Сунъий механик тавсифлар ишга тушириш, тезликни ростлаш жараёнларини бажаришда қўлланилади. Тажриба ишини бажариш режаси Электр юриткичнинг табиий электромеханик тавсифини қуриш. Электр юриткичнинг якор занжирига қўшимча қаршилик улангандаги сунъий электромеханик тавсифларини қуриш. Бажарилган ишнинг ҳисоботини тузиш. Тажриба ишини бажариш тартиби ва услуби. Ўрганилаётган юриткич, юклама машинаси, юклама реостати қаршиликлари ва қўшимча қаршиликлар стенд ортига ўрнатилган. Қўшимча қаршиликлар 1R= 4,8 Ом, 2R= 2,4 Ом, 3R= 1,2 Ом қийматларга тенг. Ўрганилаётган юриткич ва юклама машинаси П-32 русумли ўзгармас ток юриткичлари бўлиб, енгил кетма-кет қўзғатиш чўлғамига эга. Бу чўлғам иш бажаришда иштирок этмайди. Юриткичларнинг паспорт кўрсаткичлари: Номинал қувват, кВт......................................................................................................4,5 Номинал кучланиш, В..................................................................................................220 Номинал ток, А...............................................................................................................24 Номинал тезлик, ................................................................................................3000 Якор чўлғами қаршилиги, Ом.....................................................................................0,58 Номинал қўзғатиш токи, А............................................................................................0,7 Айланиш тезлигини чегаралаш мақсадида юриткичнинг тавсифлари пасайтирилган кучланишда (220 В ўрнига 110 В да) олинади. Юриткичнинг айланиш тезлигини ўлчаш учун, унинг ўқига тахогенератор ўрнатилган. Тахогенератор айланиш тезлигини ўлчаш асбоби тахометрга уланган. Юклама машинаси тажриба шунда статик момент хосил қилиш учун қўлланилади, яъни ишчи механизм вазифасини бажаради. У ўрганилаётган юриткич билан ярим муфталар воситасида уланган. Тавсифларни олишда алмаштириб улаш ҳолатида ишлайди. (Динамик тормозлаш тавсифларини олишда юриткич ҳолатида ишлайди. Алмаштириб улаш тавсифларини олишда, алмаштириб улаш ҳолатида ишлайди) – 2 иш учун. Тажриба қурилмасида қўлланилган электр ускуналар, электр схемада қуйидагича белгиланган.(7-расм) 7-расм. Тажриба қурилмасининг электр схемаси QF1, QF2, QF3 - автомат ўчиргичлар SA1 - тумблер SA2 - пакетли переключатель SA3, SA4, SA5-пакетли выключателлар РV1, РV2-вольтметрлар Рn - тахометр ЮМ, LЮМ - юклама машинаси М, LМ - ўрганилаётган юриткич ВR - тахогенератор RЮ - юклама реостати 1R, 2R, 3R - қушимча қаршиликлар 4R, 5R - ростловчи реостатлар Шу билан бирга аппаратларнинг ҳолатлари қуйидагича белгиланган: УЛ - уланган ҳолат УЗ - узилган ҳолат Ю - юриткич ҳолати АУ - алмаштириб улаш ҳолати ДТ - динамик тормозлаш ҳолати Тажриба иши стендининг тузилишини, электр схемани ва юриткичнинг кўрсаткичларини ишни бошлашдан олдин диққат билан ўрганиб чиқиш лозим. 2. Электр юриткичнинг табиий электромеханик тавсифини қуриш. Табиий электромеханик тавсифини қуриш қуйидаги тартибда бажарилади: Қуйидаги шаклда тажриба иши кўрсаткичлари жадвали тузилади.
3.1. SА1 тумблери АУ холатига, SA2 переключатель Ю холатига ўтказилади. 3.2. ЮМ юклама машинаси занжиридаги Rю реостати дастлабки тўлиқ қаршилик холатига қўйилади. 3.3. QF3 автомати уланади. 4R ва 5R реостатлари билан LЮМ, LM қўзғатиш чўлғамларида 0,7 А ток ўрнатилади (РА3 ва РА4 амперметрларининг юқори шкаларида 35 бўлак бўлади). 3.4. SA3, SA4, SA5 выключателлари Уз холатига ўтказилади. 3.5. QF1, QF2 автоматлари уланиб, ЮМ юклама машинаси ва М юриткич ишга туширилади. 3.6. SA3, SA4, SA5 выключателлари Ул холатига ўтказилиб, юриткични табиий механик тавсифини олишга тайёр қилинади. Бунда юриткич занжиридаги қўшимча қаршилик Rқ=0 бўлади. 3.7. RЮ реостати қаршилигини камайтириб, ЮМ юклама машинасининг токи ошира борилади, яъни юриткичга қўйилган юклама оширилади. Бунда 4-5 нуқта олинади (РА1, РV1, РА1, РV2, Рn ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари олиниб жадвалга ёзилади). РА1 ва РА2 амперметр кўрсаткичлари ЮМ ва М юриткичларнинг номинал токи қийматларидан ошмаслиги лозим. 3.8. RЮ реостати дастлабки ҳолатига келтирилади. Жадвалдаги n(н) яъни тезликнинг номинал кучланишга мувофиқ миқдори қўйидаги ифода орқали ҳисобланади: бу ерда: Uн - М юриткичнинг номинал кучланиши; n, U, I - тажриба йўли билан олинган М юриткичнинг айланиш тезлиги, кучланиши ва токи миқдорлари. Жадвалда келтирилган кўрсаткичларга асосан юриткичнинг табиий электромеханик тавсифи графиги координата тизимининг I квадрантасида қурилади. Абсцисса ўқида М юриткичнинг токи миқдорлари (амперметр, РА2 кўрсаткичлари), ордината оқида n(н) тезлиги миқдорлари белгиланади. 4. Электр юриткичнинг якор занжирига қўшимча қаршилик улангандаги сунъий электромеханик тавсифларини қуриш. Сунъий электромеханик тавсифини қуриш юқоридаги 3.8-банддаги дастлабки ҳолатдан бошлаб, қўйидаги тартибда бажарилади: Юқорида келтирилган шаклдаги жадвал тузилади.
Жадвалда кўрсатилгандек уч ҳил миқдордаги қўшимча қаршиликлар уланиб, юриткичнинг сунъий тавсифлари қурилади. 4.1. Rқ=4,8 Ом қўшимча қаршилик SA3 выключателени Уз ҳолатига ўтказиб, уланади. Бунда SA4 ва SA5лар Ул холатида қолади. 4.2. RЮ реостати қаршилигини камайтириб ЮМ юклама машинасининг токи ошира борилади, яъни юриткичга қўйилган юклама оширилади. Бунда 4-5 нуқта олинади. (РА1, РV1, РА1, РV2, РV2,РК ўлчов асбобларининг кўрсаткичлари олиниб жадвалга ёзилади). РА1 ва РА2 амперметрларнинг кўрсаткичлари ЮМ ва М юриткичларнинг номинал токлари қийматларидан ошмаслиги лозим. 4.3. RЮ реостати дастлабки ҳолатига келтирилади. 4.4. Rқ=7,2 Ом қўшимча қаршилик улаш учун, энди SA4 выключатели ҳам Уз холатига ўтказилади. SA5 Ул ҳолатида қолади. Бундан кейин тажриба юқорида 4.2. бандда кўрсатилган тартибда бажарилади ва бунда айланиш тезлигини 0 гача пасайтирилмаслик лозим. Сўнг яна RЮ дастлабки ҳолатга келтирилади. 4.5. Rқ= 8,4 Ом қўшимча қаршилик улаш учун, энди SA5 выключатели ҳам Уз ҳолатига ўтказилади ва тажриба 4.4. бандда кўрсатилганга амал қилган холда бажарилади. RЮ дастлабки ҳолатга келтирилгандан сўнг, стенд қўйидаги тартибда ўчирилади. 4.6. QF1 ва QF2 автоматлари узилади. 4.7. 4R ва 5R реостатлари орқали LЮМ ва LM қўзғатиш чўлғамларининг токлари минимал миқдорга келтирилиб QF3 автомати узилади. 4.8. Тақсимловчи шкафдаги 11,6,2 ва 1 – автоматлар ўзилади. Сунъий электромеханик тавсифларни қуриш учун ҳам n(н) қийматлари юқоридаги формула орқали ҳисобланади. Сунъий тавсифларнинг графиклари хам табиий тавсиф билан бирга координата тизимининг I квадрантасида қурилади. 5. Бажарилган ишнинг хисоботи. Хисобга сарварақ ёзилади. Хисоботнинг мазмуни қўйидагилардан иборат бўлади. 1. Ишнинг номланиши. 2. Ишни бажаришдан мақсад. 3. Электр юриткичларнинг электр схемаси. 4. Тажриба қурилмасининг электр схемаси 5. Тажриба иши кўрсаткичлари жадваллари. 6. Электр юриткичнинг қурилган табиий ва сунъий электромеханик тавсифлари графиклари. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling