O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


O‘smirlarda psixologik muhoза хакидаги тасаввурларини аниклаш учун тажриба усулларини танлаш ва уларнинг психологик тавсифи


Download 312.49 Kb.
bet11/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

2.2. O‘smirlarda psixologik muhoза хакидаги тасаввурларини аниклаш учун тажриба усулларини танлаш ва уларнинг психологик тавсифи
Тадқиқот методикалари танлашда албатта мавзу йўналиши, мақсади ва тадқиқотни шакллантиришга хизмат қилувчи вазифалари асос қилиб олинади. Жумладан, “Ўсмирларда безовталик даражасини аниқлаш” (Кандаш), “Ўзини-ўзи ҳиссий бахолаш” (Рике-Уэсгман), “Зиддиятни енгишга бўлган ўсмир-хулқ атвори мотивяциясини ўрганиш (Томас), ўсмир, темперементал хусусиятини аниқлаш” (Айзенк), каби усуллар ва қўллаш уларга қўшимча усулларни қўллаш орқали ўсмирларда психологик мухофаза кўрсаткичлари динамикаси ўрганиш имкониятини беради. Ҳар бир усулнинг ўзига хос тарзда психологик мухофазанинг ўрганишдаги тавсифини психологик нуқтаи назардан тахлил қиламиз.
Ўсмир безовталиги ва психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурлар мутаносиблигини тадқиқ қилиш услуби
1.Мазкур усул Кандаш (1973) нинг ижтимоий вазият безовталиги асосида ишлаб чиқилди. Мазкур шкаланинг асосий хусусияти шундаки, унда шахс ўзининг қандайлигини шахсий ҳолати учун қайғуриш эмас, балки мазкур ҳолат қандай безовталикни келтириб чиқариши мумкинлигига эътибор қаратилади. Мазкур шкала таҳлили шуниси билан муҳимки, унда биринчидан ўсмирнинг мактаб фаолияти билан боғлиқ безовталик манбалари аниқланади. Иккинчидан шахс ижтимоий тараққиётига боғлиқ хусусиятлар хам маълум даражада таҳлил қилинади.
1-Методика.
Респондентга йўланма: Қуйида сиз ҳаётда учрайдиган жуда кўп ҳолатлар берилади. Ушбу ҳолатларнинг баъзилари сизга ноқулайлик, безовталик, қўрқув, ҳолатларини келтириб чиқариш мумкин. Шуларни инобатга олиб қуйида тақдим этилаётган ҳар бир вазиятда ўз муносабатингизни билдириш сўралади. Яъни ҳар бир вазиятни диққат билан ўқиб тегишли рақамни қўйиш талаб қилинади.
Яъни мазкур вазият сизга ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди – “0” рақами қўйилади.
Вазият озгина безовталик туғдиради – “1” рақами.
Вазият сизга шундай безовталик туғдирадики ундан қочишга ҳаракат қиласиз – “2” рақами.
Вазият сиз учун ёқимсиз ва сизга кучли безовталик ҳамда қўрқув олиб келиши мумкин – “3”рақами.
Вазият сизга жуда кучли қўрқув, ҳаяжонланиш ва безовталик туғдирадки, ундан қутулиш жуда қийин – “4” рақами.
Сизнинг вазифангиз – ҳар бир вазиятни ўз ички хохишингиз бўйича тасаввур қилиб қайси бир вазият сизга яхши ҳолат , беташвиш) , кучли безовталикёки қўрқув) олиб келишини белгилаб беришдан иборат.
Саволнома матни:
Намуна: Янги мактабда ўтканда 01234
1. Доска олдида жавоб бериш.
2. Нотаниш одамлар уйига бориш.
3. Мусобақаларда ва турли конкурсларда иштирок этиш.
4. Мактаб директори билан суҳбатлашиш.
5. Ўз келажаги ҳақида ўйлаш.
6. Ўқитувчи мавзуни сўраши учун журналга қараши.
7. Сени нима биландир таъна қилиш учун танқид қилишса.
8. Бирор иш қилиш пайтингда сени кузатишса.
9. Назорат ишини ёзиш.
10. Назорат ишидан сўнг ўқитувчи баҳоларни эълон қилиши.
11. Сенга эътибор беришмас.
12. Сенинг ишининг негадир юришмаса.
13. Ота-оналар йиғилишида ота-онангни кўриш.
14. Сени муваффақиятсизлик кутяпти.
15. Орқангдан кулганларни эшитиш.
16. Мактабда имтохон топшириш.
17. Мавҳум сабабларга кўра сендан хафа бўлишса.
18. Катта йиғингоҳларда сўзга чиқиш.
19. Олдинда муҳим ҳал қилувчи ишлар турибди.
20. Ўқитувчи тушунтиришини тушунмаганда.
21. Сенга қўшилмасалар, сенга қарши чиқсалар.
22. Сўзинингни ўзгалар билан солиштириш.
23. Сенинг қобилиятинингни текширсалар.
24. Сенга кичик боладек қарасалар.
25. Дарсда кутилмаганда ўқитувчи сенга савол ташласа.
26. Сен келганда жим бўлиб қолишди.
27. Сенинг ишингни бахоласалар.
28. Ўз ишларинг ҳақида ўйлаш.
29. Ўзининг учун қарор қабул қилиш керак бўлганда.
30. Уй вазифаси бажаришга кўзинг етмаганда.
Методика калити
Методика уч йўналишдаги вазиятни ўз ичига олади.
1.Мактаб ва ўқитувчилар билан боғлиқ вазият.
2. Ўз-ўзини фаоллаштиришга ундовчи вазият.
3. Мулоқотга ундовчи вазият.

Безовталик тури

Жавоб рақамлари

Ўқув мактаб жараёни

1 4 6 9 10 13 16 20 25 30

Ўз-ўзини баҳолаш

3 5 12 14 19 22 23 27 28 29

Шахслараро муносабат

2 7 8 11 15 17 18 21 24 26

Тақдим этилган ҳар бир шкала бўйича ва жами – барча шкалалар бўйича умумий баллар йиғиндиси чиқарилади. Бу натижа шахснинг умумий безовталик даражасини билдиради.
Мазкур методикани қўллаш орқали ўсмир шахсидаги психологик мухофаза тизимини шакллантириш учун мухим бўлган жихатлар аниқланади. Жумладан хар бир ўсмир учун характерли бўлган психологик мухофаза мотивацияси кўрсаткичлари таҳлил қилиниб тегишли амалий тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилади.Олинган натижаларнинг объективлигини таъминлаш учун қўшимча савол-жавоблар индивидуал суҳбатлар ва бошқа контент-таҳлил усулларидан хам ўрни билан фойдаланилади.
Мазкур усулнинг қулайлиги шундаки ўсмир ички мотивациясидаги турли ижтимоий вазиятлар билан боғлиқ ички безовталик,ҳиссий зўриқиш, асабийлик каби холатларнинг фаолият самарадорлигига ва шахс ижтимоий фаолигига не чоғлиқ салбий таъсири даражалари ҳақида маълумотга эга бўлиш мумкин. Кейинчалик ушбу маълумот орқали ўсмирнинг шу йўналишдаги психологик мухофаза тизимини шакллантириш имконини ҳосил қилиш мумкин бўлади.
Умуман ушбу методиканинг қўлланилиши тадқиқот мақсадини амалга оширишга хизмат қилувчи “Ўсмирлардаги ўз-ўзини психологик мухофаза қилиш динамикасини” тадқиқ қилишга ҳамда шу динамика тасарруфига кирувчи психологик мухофаза омили, психологик мухофаза мезони, психологик мухофаза белгиси, психологик мухофаза исрархияси кўрсатгичларининг ўсмирлик даври учун характери жихатларини очиб беришга хизмат қилади.

Download 312.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling