Зиддиятли ҳолатларда ўз –ўзини психологик муҳофаза қилишга йўналтирилган индивидуал ёндашув мотивациясини ўрганиш усули.
Америкалик социал-психолог К.Н.Томас (1973) томонидан ишлаб чиқилган. Мазкур методика шахснинг зиддиятли вазиятлардан чиқиб кетиш учун ўз-ўзини мухофаза қилишга қаратилган маълум йўналашни танлаши ва шу асосида ўз –хулқ атворидаги баҳс мунозарага, ўзаро ҳамкорликка, ўзаро келишувга, ўзини четга олишга, ўзини мослаштиришга қаратилган ички етакчи ҳаракат мотивациясии аниқлашга қаратилганлиги билан ҳарактерланади. Бинобарин мазкур методика ёрдамида у ёки бу ўсмирдаги маълум психологик муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли мулоҳазалар юритиш мумкин.
Методикани қўллаш тартиби:
Синовчига 30 жуфтликдан иборат саволнома тақдим этилади ва ҳар бир саволномадаги жуфтликдан фақат биттасини яъни ўз хохишларига мос келадиганини танлаш ва белгилаш тавсия қилнади. Ундан сўнгра хар бир танланган жуфтликдаги савол (“а” ёки “б”) методика калити асосида бахоланади.
Мазкур методика ёрдамида шахс ички мотивацияси ва шахслараро муносабатдаги зиддиятларни бартараф этиш ва зиддиятли ҳолатларни бошқариш индивидуал учун характерли ҳолатларни белгилаб олинади. Яна шуни айтиш жоизки, зиддиятлар типолигиясига асосланиб К.Томас бу жараён учун, етакчи бўлган икки хол хулқ-атвор йўналишини белгилайди. Яъни, биринчиси, кооперация конфликтга жалб этилган шахснинг ўзгаларга қизиқишга ўз диққатини қаратганлиги бўлса, иккинчиси зиддиятга киришган ўз шахсий қизиқишларини ҳимоя қилиш учун ўта қатъийликни намоён этишини ўз ичига олади. Бинобарин мазкур икки йўналиш ёки мезон асосида К.Томас зиддиятларни бартараф этишга қаратилган қуйидаги индивидуал услубларни тавсия этади.
А) Бахс-мунозара ўзгаларни енгиш ҳисобига қизиқишларини қондиришга эришиш учун интилиш.
Б) Ҳамкорлик-вазият иштирокчилари муқобилликка келадилар, бу муқобиллик иккала томон манфаатларини қондиришга хизмат қилади.
В) Келишув– ўзаро бир-бирига ён бериш йўли орқали зиддиятли вазият иштирокчиларининг бир муросага келиши.
Г) Ўзини четга олиш – ўз мақсадлари ва ўзгалар мақсадларини бирдек амалга ошириш учун йўналтирилган ҳаракатда фаол иштирок этмасликка мойиллик.
Д) Мослашиш – бахс мунозарага киришмасдан ўз шахсий қизиқиши ва манфаатларини ўзгалар фаолияти учун қурбон қилишга тайёрлик.
Мазкур усулни қўллаш орқали респондентларнинг зиддиятли вазиятга нисбатан фаоллигини намоён этувчи хулқ-атвор мотивацияси кўринишларига бахо беришдир. Айни пайтда шу йўл билан ҳам ҳар бир ўсмир учун характерли бўлган психологик муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли тасаввурга эга бўлиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |