O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида


Download 312.49 Kb.
bet16/20
Sana07.01.2023
Hajmi312.49 Kb.
#1083129
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari

Bob bo‘yicha xulosa
Ўсмирларда психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурлар кўламини ўрганишга қаратилган методикаларнинг танланиш ва уларнинг тадқиқот мақсадига мос равишда модификация қилиниши мазкур боб бўйича қуйидаги хулосаларни чиқаришга имкон беради.
1.Ўсмирлардаги ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар кўламини ўрганиш учун тегишли методикаларни танлашда энг аввало ўсмирлардаги ҳиссий безовталик даражаларига ва индивидуал хулқ-атвор мотивацияси имкониятларига жиддий эътибор қаратиш талаб қилинади.
2.Психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурларни муаммосини махсус ўрганишга бағишланган методикалар, контент-таҳлиллар, анкета саволлари, тестлар ва қўшимча усуллар мажмуасининг қўлланилиши тадқиқотнинг амалий-тадбиқий вазифаларини кенгроқ кўламда очиб бериш имконини яратади.
3. Психологик муҳофаза мезонлари ва унинг иерархик тизимига оид кўрсаткичлар динамикасининг махсус усуллар мажмуасини қўллаш орқали, жумладан Кандаш шкаласи бўйича ўсмирларнинг ижтимоий вазиятга боғлиқ безовталик даражаларини аниқлаш, Рикс Уэсеман шкаласи бўйича ўз-ўзини ҳиссий бахолаш меъёрларини белгилаш, Томас тести имкониятлари асосида зиддиятли ҳолатларда ўсмир хулқ-атвори учун характерли бўлган индивидуал услуб ёндашувига мос хусусиятларни тадқиқ қилиш, Айзенк услуби ёрдамида темпераментал сифатлар ва фаолияти мутаносиблигига бахо бериш каби амалий вазифаларни бажариш орқали ўсмир ижтимоийлашуви ва ижтимоий тараққиёти омиллари тадқиқ қилиш учун муҳим бўлган эмпирик маълумотларни қўлга киритиш мумкин бўлади.
Психологик муҳофаза мезонлари ва уни тадқиқ қилиш услубининг яратилиши назарий жихатдан Г.М.Андреева, В.В.Столин, Г.Селы, Г.О.Китвел, Д.Н.Узнадзе, В.С.Мерлин, В.М.Русалов, Н.С.Лейтес, Б.М.Теплов каби олимлар томонидан илмий матбуотда эълон қилинган методологик мушохадаларга, амалий жихатдан эса, Кондаш, Спилбергер-Ханин, Рикс-Уэссман, Тейлор, Томас, Г.Айзенк каби олимларнинг услубий мажмуаларига асосланилди. Айни пайтда, мазкур умумий тадқиқот услубининг яратилиши ижтимоий психологияда қабул қилинган шахс ва унинг фаолиятига хамда муҳофазасига индивидуал ёндашув концепциясининг маълум жиҳатларини янада ойдинлаштиришга хизмат қилади.


Download 312.49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling