O‘zbekiston respublikasi oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi z. M. Bobur nomidagi andijon davlat universiteti қўлёзма ҳуқуқида
Download 312.49 Kb.
|
osmirlik davriga xos bolgan psixologik muhofaza imkoniyatlari
Жадвал №3
Ўсмирларда ижтимоий вазиятга боғлиқ шахсий безовталик даражаси намоён этилишининг психологик мухофаза диапозонидаги ўртача қиёсий типик кўрсаткичлари
Чизма №1
Шартли белгилар: «А»-мактаб ҳаёти билан боғлиқ безовталик; “Б”- ўз-ўзини баҳолаш билан боғлиқ безовталик; “В”- шахслараро мулоқот билан боғлиқ безовталик. Демак Кандаш шкаласи талаблари асосида модификация қилинган ҳолда қўлланилган методика натижалари юқорида таъкидлаганимиздек, у ёки бу ўсмирнинг ижтимоий вазиятга боғлиқ шахсий безовталик даражаси ҳақида тегишли эмпирик маълумотларга эга бўлиш имконини берди.Зеро бу қўлга киритилган маълумотлар талқини ўсмирнинг ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларини билишга ва шу тасаввурлар орқали ўсмирга тўғри психологик ёндашув йўлларини белгилаб олишга имкон яратади. Шундан келиб чиқиб келтирилган жадвалдаги рақамлардан шу нарса маълумки, 5 ва 9-синф ўқувчилари орасида яъни ўсмирликнинг бошланиши ва охирида турли йўналишлар билан боғлиқ безовталик даражалари турли туман бўлиши ва ўсмирлар тасавврида ўзига хос мотивацион динамикани ташкил этиш кузатилади. Жумладан 5-синф ўқувчилари учун (п=2000) мактаб ҳаёти билан шахсий безовталикнинг қуйи даражаси (яъни Кандаш шкаласи бўйича меъёрдан паст даража) умумий респондентлар сонига нисбатан ўртача 31,6 %ни ташкил этган бўлса бу ҳолат 9-синфга келиб яъни ўсмирликнинг охирида 29,2% га “А” шкаласи бўйича меъёрдан юқори даражадаги безовталик кўрсатгичларида эса бошқача кўрсаткичлар кўламини кўрамиз. Чунончи, 5-синф ўқувчилари орасидан 33,0% ўқувчига меъёрдан юқори даражадаги безовталик ҳолатлари кузатилса 9-синфга, яъни ўсмирликнинг охирига келиб бу кўрсатгич миқдори 39,7 %га кўтарилганини кўрамиз мазкур рақамлар орасидаги психологик қонуниятлар шундаки, бунда ўсмирлик ёши ошган сари мактаб ҳаёти билан боғлиқ безовталикнинг меъёрдан пастки-қуйи шкаласи кўрсаткичлари нисбатан камайиб меъёрдан юқори шкала кўрсаткичлари нисбатан кўтарилиб боради. Бунинг асосий сабаби бизга қўшимча усулларни қўллаш орқали аниқ бўлганидек, ҳар бир ўқувчи ўсмирликнинг дастлабки даврида ўзларининг мазкур йўналиш бўйича психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурларини етарлича намоён қилмасаларда ўсмирликнинг охирига келиб мактаб ҳаёти уларни нисбатан кўпроқ безовта қилаётгани, мактабдаги талабларга маълум даражада асабийлик билан қараётганлиги каби ҳолатлар уларнинг жавобларида яққол ифодаланаётганлигини кўрамиз. Шундай бўлсада айтиш жоизки, мактаб ҳаёти билан боғлиқ безовталик (мҳббб) шкаласидаги меъёрий кўрсаткичлар миқдори 5-синфда 35,4% 9-синфга келиб эса 31,1% ни ташкил этди. Бу жараён бизнингча ўқув фаолиятидаги ўқувчи шахсига таъсир этувчи маълум объектив ва субъектив сабаблар билан бевосита боғлиқдир.Энди “Б” шкаласи яъни ўз-ўзини бахолаш билан боғлиқ безовталик шкаласи кўрсаткичлари таҳлилига назар ташлайдиган бўлсак, шу нарса маълум бўладики, 5-9-синф ўқувчиларида ўз-ўзини бахолаш билан боғлиқ безовталикнинг қуйи даражаси 32-33 фоизни ташкил этган бўлса, бу йўналишдаги ўртача меъёрий кўрсаткич миқдори ўсмирликнинг бошланишида 42,0 % ўсмирликнинг охирига келиб эса негадир 32,7 фоизга камайганлигини кўрамиз. Демак, ўсмирлик ёши улғайган сари ўз-ўзини адекват бахолаш билан боғлиқ безовталик даражаси пасайиши тенденциясининг яққол намоён этилиши кўрамиз. Бу жараён эҳтимол ўсмирликнинг даври жуда мураккаб эканлиги ва ўсмирликнинг охирида ўсмирлардаги “Менлик” ва ўзига хос ижтимоийлашув жараёнлари билан ҳам боғлиқ бўлса керак. Ўз-ўзини бахолаш билан боғлиқ юқори даражадги кўрсатгичлар шкаласи 5-синф ўқувчилари орасида ўртача умумий-типик ҳолда 25,4% ни ташкил этган бу кўрсатгич 9-синфга келиб 44,7 фоизга ортганлигини кўрамиз. Демак ўсмирлик даврининг охирги босқичига келиб ўз-ўзини ҳиссий бахолашдаги меъёрдан ортиқ безовталик даражалари ниҳоятда ошганлиги билан характерланади. Бу ҳолат, бизнингча ўсмирдаги ғайри табиий ҳолатлар, инжиқликлар, эгоистик мотивация ва ўзига эътибор беришни кўпроқ хохлаш мотивациялари билан бевосита боғлиқдир. Энди жадвалдаги “В” шкаласи кўрсаткичлари таҳлилига ўтамиз. Тақдим этилган эмпирик маълумотлар (жадвал № ) таҳлилига кўра ўсмирлик давридаги шахслараро мулоқот билан боғлиқ безовталик даражалари турлича эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Бинобарин, мазкур йўналишдаги “қуйи” даража кўрсаткичлари 5-синфда 31,8фоизни ташкил этган бўлса 9-синфда 28,1 фоизга пасайганлигини ва айни пайтда шу ҳисобдан “юқори” даражадаги кўрсатгичларда эса мутлоқо тескари ҳолатни яъни ўсмирликнинг бошланишида (5-синф) 25,4 фоизга тенг бўлса бу даража ўсмирликнинг охирига келиб 44,7 фоизга ошиб кетиш тенденциясини кузатиш мумкин.олиб борилган қўшимча кузатишларимиздан шу нарса маълум бўлдики ўсмирларда қанчалик юқори синфга борганлари сари шахслараро мулоқотда нисбатан кўпроқ безовталик хусусиятларини намоён этадилар. Бу ҳолат кўпроқ ўқувчи-ўқувчи, ўқувчи-ўқитувчи, ўсмир-катталар билан ўрнатилажак мулоқот жараёнида содир этилаётганлигини яққол кузатиш мумкин. Албатта шахслараро мулоқотда “юқори” даражадаги безовталикнинг намоён этилиши ўсмир атрофидаги референт гуруҳларнинг ва инқироз даври кечаётганлигининг ҳам маълум даражадаги таъсири асосида кечиш мумкин. Шундай бўлсада айтиш мумкинки шахслараро мулоқот билан меъёрий безовталик даражаси кўрсаткичлари орасида унчалик катта фарқ сезилмади. Агарда келтирилган рақамлар интрпретациясини кузатадиган бўлсак, унда 5-синф ўқувчилари орасида бу кўрсатгич (п=2000 га нисбатан) 29,7 %ни 9-синф ўқувчилари орасида эса (п=2000 га нисбатан) бу кўрсатгич 28,1 фоизни ташкил этганлиги билан характерлидир. Яна шуни айтиш жоизки, Кандаш услуби асосида олинган мазкур маълумотлар “А ва Б” шкалаларига нисбатан “В” шкаласидаги ўртача меъёрий даражадаги кўрсатгичлар кўламида деярли катта фарқлар сезилмайди. Демак шахслараро мулоқотнинг ташкил этилиши ўсмир ижтимоийлашувидаги муҳим эҳтиёжларнинг мавжудлиги билан белгиланади ва бахоланади. Олинган маълумотларнинг хилма-хиллиги ва безовталик даражаларининг турли туманлиги Кандаш услуби бўйича ижтимоий вазиятга боғлиқ безовталикнинг ўсмир психологик муҳофазаси тасаввурларига таъсирини шартли равишда маълум таҳлил доирасига сиғдириш учун “Ўсмирларда ижтимоий вазиятга боғлиқ шахсий” безовталик даражаси намоён этилишининг психологик муҳофаза диапазонидаги ўратача қиёсий-типик кўрсаткичлари (жадвал № ) динамикасини (чизма№ ) аниқлашга муваффақ бўлдик. Бунга кўра, А шкаласи бўйича юқори даражадаги безовталик кўрсаткичлари диапозони 5-синфда (п=2000 га нисбатан) 20-40 фоизни ва 9-синфга келиб эса 33-50 фоизни ташкил этади. “Б” шкаласи бўйича 5-синфда 20-30 фоизни 9-синфда эса 20-41 фоиз оралиқ диапозинини ташкил этади. “В” шкаласи бўйича юқори даражадаги безовталик диапозони 5-синфда 22-30 фоиз, 9-синфга келиб 39-52 фоиз оралиқ диапозонини ташкил этиш билан характерланади. Келтирилган бу маълумотлар ижтимоий психологияда психологик муҳофаза тасаввурларини таҳлил қилиш учун муҳим бўлган шахсий-ҳиссий безовталик оқибатларини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Қуйи даражадаги безовталик кўрсаткичлари диапозони эса бешинчи ва тўққизинчи синф ўқувчилари орасидаги оралиқ динамика таҳлилидан келиб чиқувчи “А” шкаласи бўйича 20-50% (9-синф), 17-41% (9-синф), “Б” шкаласи бўйича 22-50% (5-синф) 22-40% (9-синф), “В” шкаласи бўйича 28-38% (5-синф) 21-40% (9-синф) миқдоридаги оралиқ диапозон кўрсаткичларини намоён этганлиги билан алоҳида характерланади. Барча келтирлган “қуйи” даражадаги кўрсаткичлар кўлами барча шкалалар учун (А,Б,В) турлича эканлигини кўрсатиш билан бирга меъёрий (ўртача) даражасига эга бўлган безовталик кўрсаткичларида унчалик катта фарқ бўлмаганлигини кўрамиз. Жумладан ўсмирликнинг бошланишида бундай даража кўрсаткичлари А шкала учун 25-45% ни, “Б” шкала учун 30-54% ни, “В” шкала учун 30-50%ни ташкил этган бўлса ўсмирликнинг охирига келиб (9-синф) бу диапозон “А”шкаласи учун 20-50%га, “Б”шкаласи учун 25-45%га, “В”шкаласи учун 20-30%га тўғри келишини кузатамиз. Олинган маълумотлар ўсмирлик даврида меъёрий даражадаги безовталик кўрсаткичларининг нисбатан ўртача даражада намоён этилиши қонуниятларининг мавжудлигидан далолат беради. Умуман олганда, юқорида қайд этилган Кандаш шкаласи талаблари доирасида талқин қилинган психологик муҳофаза омиллари ўсмирлик даври учун характерли бўлган безовталик даражаларининг мактаб ҳаёти билан, ўз-ўзини бахолаш билан ҳамда шахслараро мулоқот билан боғлиқ кўрсаткичлар иерархик тизимининг ўзига хос имкониятлари кўрсатилди. III.2. Ўсмирларда ўз-ўзини ҳиссий бахолаш ва психологик муҳофаза имкониятлари намоён этилишининг ўзига хос хусусиятлари Шахснинг ўз-ўзини ҳиссий бахолаш жараёни ўз-ўзини турли хил кўнгилсизликлардан мувафақиятсизликлардан ва зиддиятли вазиятлардан маълум даражада мухофаза қилиш учун муҳим ахамият касб этади. Айниқса ўсмирлик даврида бу жараёнга жиддий қараш керак бўлади. Шуни ҳисобга олиб ўсмирларда ўз-ўзини ҳиссий бахолаш ва Пм имкониятлари ўртасидаги мутаносиблик билан боғлиқ ижтимоий психологик омилларни эмпирик жихатдан ўрганиш ва шартли равишда қабул қилинган мезонлар асосида унинг натижаларини таҳлил қилиш кўзда тутилган эди. Ушбу вазифани амалга ошириш учун тадқиқот методикалари танланди. (Мазкур методикаларни қўллаш ҳақидаги батафси маълумотлар 2 бобда қайд этилган). Демак хар бир методикани қўллаш орқали ўсмирлардаги ўз-ўзини ҳиссий бахолаш билан боғлиқ имкониятлар ҳақида тегишли эмпирик маълумотга эга бўлиш мумкин. Яна шуни таъкидлаш жоизки, баъзан хар бир ўсимир ўз хиссий табиати ва унинг фаолият самарадорлигига хизмат қилувчи психологик муҳофаза имкониятларига адекват бахо бера олишга маълум маънода “ожизлик” қилиши мумкин. Бизнингча, бундай “ожизлик” замирида ҳиссий қониқмаслик, ҳиссий безоталик ўз-ўзига нисбатан ноадекват ҳиссий тасаввурлар шаклланади. Табиийки, бу шаклланиш шахс ижтимоий фаоллигига, ўқув фаолияти унумдорлигига аста-секин салбий таъсир эта бориши мумкин. Буни ўз вақтида англаш учун эса биз юқорида таъкидланган Рикс Уэсман ва Томас тестларини хамда шунга мос бўлган қўшимча саволномаларни қўллаб тегишли эмпирик натижаларни қўлга киритишни режалаштирган эдик. Энди, бевосита мазкур методикалар ёрдамида олинган эмпирик маълумотлар таҳлилига ўтамиз. Даставвал шуни таъкидлаш жоизки, натижалар таниқли америкалик психологлар А.Е.Уэсман ва Д.Ф.Рикс томонидан ишлаб чиқилган махсус тўрт шкалали (I-хотиржамлик-асабийлик, II-ишчанлик-толиққанлик, III-кўтаринкилик-ҳиссий тушкунлик, IV- ўз-ўзига ишончлилик-ўз-ўзига ишончсизлик,) усуллар мажмуасини қўллаш асосида ва барча эмпирик далилларнинг ҳаққонийлигини тасдиқловчи қўшимча статистик мезонлар ёрдамида аниқланди.Бунинг учун маълум илмий адабиётлардаги назарий ва амалий фикрлар асос қилиб олинди......... Мазкур адабиётлардан умумий хулоса шуки хар қандай шахснинг у ёки бу фаолиятга нисбатан фаоллиги ёки сустлиги унинг ижобий ёки салбий ички ҳиссий ҳолатига кўп жихатдан боғлиқдир. Бу ички ҳолат эса шахс фаолияти умумдорлигини ҳам белгиловчи муҳим омиллардан бўлиши мумкин. Жумладан, таниқли психолог К. Изорднинг фикрича, инсон фаолиятининг ёки фаолигининг самарадорлиги асосан “қизиқиш”, “қувонч”, “ҳайратланиш”, “изтироб чекиш” каби ҳиссий кечинмаларга боғлиқдир. (К. Изорд) Бинобарин ҳиссий кечинмалар тўғри йўналтирилмас экан шахс психологик ҳолатида зиддиятлар ҳукм сураверади. Бу зиддиятлар қанчалик кучаяверса шахснинг ўз-ўзини психологик мухофаза қилиш имкониятлари шунчалик сустлашиб боради. Натижада, ўсмир шахснинг ижтимоий тараққиёти ва шахс сифатидаги фаоллиги бир мунча заифлашади. Бундай заифликка йўл қўймаслик учун хар бир ўсмирдаги ўз-ўзини ҳиссий бахолаш меъёрлари ҳақидаги тегишли тасаввур ҳосил қилиш мухим ахамият касб этади, деб ўйлаймиз. Шу нуқтаи назардан қўлланилган ўз-ўзини ҳиссий бахолаш (Рикс Уэсман) ҳамда “зиддиятни енгишга бўлган ўсмир хулқ-атвори мотивациясини ўрганиш” (К.Томас) методикалари тегишли эмпирик маълумотлар олишга ва уни махсус тадқиқот тизими бўйича таҳлил қилишга имкон берди. Жадвал №4 Ўсмирларда ўз-ўзини ҳиссий бахолаш ҳақидаги тасаввурлар намоён этилишининг ўртача умумий кўрсаткичлари.(Рикс Уэссман)
Жадвалга изоҳ: Хотиржамлик – асабийлик “а” – “б” Ғайрат – шижоатлилик – тортинчоқлик “а” “б” Ҳиссий кўтаринкилик “а” “б” Ҳиссий тушкунлик Ўз – ўзига ишонч – ўз – ўзига ишончлилик “а” “б” Энди бевосита Рикс Уэссман усули асосида ўсмирлардаги ўз – ўзини ҳиссий баҳолаш шкаласи бўйича олинган эмпирик маълумотлар таҳлилига ўтамиз. Аввало шуни айтиш керакки, шахснинг ўз – ўзини ҳиссий баҳолашда шахсий фаолият ва фалоллигининг мазмуни, талаблари ҳамда ижтимоий психологик мазмуни, талаблари ҳамда ижтимоий психологик жиҳатдан тўғри – “адекват” йўналтирилганликнинг бугунги кунда ўсмир психологик муҳофазасида қай тариқа ўрин тутаётганлигига эмпирик материаллар асосида баҳо беришингизни кўзлаб мазкур усул қўлланилди. Тадқиқода иштирок этган ҳар бир респондентдан олинган натижалар эса маълум тартибда умумлаштириб, маълумотлар ўртача ва умумий ва қиёсий – типик кўрсаткичлар шаклида қуйидаги жадвалларда (N1, N2) қайд этилган. Олинган дастлабки маълумотлар Рикс Уэссман шкаласи талабига мувофиқ равишда икки тоифага бўлиб тадқиқ қилинди. Яъни биринчи тоифага (“а”тоифа) барча шкалалар бўйича олинган маълумотларнинг шахс фаоллиги билан боғлиқ психологик муҳофазага “адекват” бўлган “меъёрий – ҳиссий баҳолаш” асосидаги кўрсаткичлари (масалан I “а” – хотиржамлик: II “а” – ғайрат – шижоатлилик: III “а” – ҳиссий – кўтаринкилик: IV “а” – ўз – ўзига юксак ишонч билан ёндашиш ) иккинчи тоифа сифатида қабул қилинган “б” тоифага эса шахс фаоллиги билан боғлиқ психологик муҳофаза “ноадекват” бўлган “номеъёрий – ҳиссий баҳолаш” асосидаги кўрсаткичлар (масалан I-“б”асабийлик, II “б” толиққанлик, III “Б” ҳиссий тушкунлик, IV “б” ўз – ўзига ишончсизлик ) мажмуаси киритилди. Бу эса ўсимрлик даврида таркиб топаётган ўз – ўзини “адекват” ҳиссий баҳолаш (“б”тоифа) жараёни билан боғлиқ. Ўртача умумий ва қиёсий – типик кўрсаткичлар кўламини тадбиқ қилиш имконини беради (2,3жадвал 3,4 чизма) Ч Ўсмирларда ўз-ўзини умумий ҳиссий баҳолаш кўрсаткичлари (Рикс Уэссмон шкаласи бўйича) Чизма № 3 Ўз- ўзини ҳиссий баҳолашга асосланган психологик муҳофаза кўрсатгичлари Чизма № 4 Ўсмирларда ўз – ўзини умумий ҳиссий баҳолаш кўрсаткичлари (Рикс Уэссман шкаласи бўйича) Бешинчи ва тўққизинчи синф ўқувчиларидан олинган эмпирик маълумотларни синчиклаб ўрганадиган бўлсак ўз – ўзини ҳиссий баҳолашга асосланган психологик муҳофаза кўрсаткичларида турли хил қонуниятлар мавжудлигини кўрамиз. 1. Тадқиқот мақсадига мос қўлланилган асосий ва қўшимча усуллар ҳамда жадвалдаги маълумотлар шундан гувоҳлик берадики, ўсимрликнинг дастлабки даврида ҳам (5 – синф ) охирги босқичида ҳам ўз – ўзини ҳиссий баҳолашга асосланган психологик муҳофаза ҳақидаги тасаввурларнинг “адекват” ва “ноадекват” кўрсаткичлари ўртасидаги тафовутнинг унчалик катта эмаслигини такидлаш мумкин. 2. 5 – синф ўқувчиларида ҳам 9 – синф ўқувчиларида ҳам “адекват” кўрсаткичлар кўлами талайгина миқдорни ташкил этиши, жумладан 5 – синф ўқувчилари орасида (n1 = 2000га нисбатан) барча тўртала шкалани умумлаштирган ҳолдаги ўртача умумий кўрсаткич миқдори нисбатан кўпроқ миқдорни, яъни 53,4% ни ташкил этган бўлса, бу миқдор 9 – синф ўқувчиларига нисбатан (n2 = 2000) олганда эса 48,5% га камайганлигиги кўриш мумкин. “Ноадекват” кўрсаткичлар миқдори эса 5 – синф ўқувчилари орасида нисбатан камроқни яъни 46,6 % ни, 9 – синф ўқувчилари орасида нисбатан кўпроқ миқдорни, яъни 51,5 % ташкил этганлиги билан ҳарактерланади. Олиган бу кўрсаткичлар ўсмирлик даврида ўз – ўзини ҳиссий баҳолаш жараёни ва унинг психологик муҳофаза жараёнига нечоғлиқ мутаносиблик жиҳатлари ва унинг динамикаси ҳақида таҳлиллар олиб бориш имкониятини очиб беради. 3. Олинган маълумотларга асосланиб Рикс Уэссман шкуалаис бўйича ўз – ўзин ҳиссий баҳолашга асосланган “адекват” ва “ноадекват” психологик муҳофаза кўрсаткичларининг респондентлар умумий сонига нисбатан тутган ўринлари белгиланади. Жумладан, 5 – синф ўқувчилари орасида белгиланган тўрт шкаладаги адекват кўрсаткичлар бўйича 1 – ўринни III – шкала ҳиссий кўтаринкилик кўрсаткичлари (57,4%) эгаллаган бўлса, 9 – синф ўқувчилари ораисда эса мазкур йўналаш бўйича 1 – ўрин IV – шкалага ўз – ўзига ишончлилик шкаласига талуқли (59,9%) маълум бўлди. Шунингдек 5 – синфдаги адекват кўрсаткичлар кўлами (52,8%), 3 – ўрин II – шкалага (52,5%) 4 – ўрин эса IV шкалага (51,0%) тўғри келди. 9 – синф ўқувчилари орасидаги ўз – ўзини ҳиссий баҳолашга бўлган адекваткўрсаткичлари кўлами эса 2 – ўрин III шкалага (48,5%), 3 – ўрин II шкалага (46,5%) ва охирги 4 – ўрин I шкалага (42,7%) тўғри келиши билан характерланади. Ўз – ўзини ҳиссий баҳолашга бўлган ноадекват кўрсаткичлар кўлами бўйича 5 – синфда ўқувчилар орасида 2 – ўрин II шкалага (47,5%), 3 – ўрин I шкалага (42,7%), 4 – ўрин III шкалага (42,6%) тўғри келган бўлса, бундан кўрсаткичлар 9 – синфга келиб бир оз ўзгарганлигини кузатиш мумкин. Яъни 1 – ўрин I шкалага (57,3%), 2 – ўрин II шкалага (54,5%), 3 – ўрин III шкалага (51,5%) 4 – ўрин IV шкалага (43,8%) тўғри келиши яққол номоён этилди. Олинган бу кўрсаткичлар ҳар бир ўсимрга индивидуал ёндашув имкониятларини излашда муҳим аҳамият касб этади. Жадвал 5
Жадвал 6 Томас услуби бўйича психологик муҳофаза мотивацияси кўрсаткичларининг респондентлар умумий нисбатан тутган ўринлари.
Чизма(Томас услуби) Энди ўсмирликнинг бевосита зиддиятли ҳолатни бартараф этишга қаратилган индивидуал хулқ-атвор мотивацияси кўрсаткичлари таҳлилига ўтамиз. Чунки мазкур йўналишдаги таҳлил асосида зиддиятли ҳолатларда ўсмир ички мотивациясида намоён бўладиган психологик мухофаза имкониятлари ҳақида тегишли эмпирик маълумотларга эга бўлиш мумкин. Ушбу тест натижаларини таҳлил қилишдан асосий мақсад: биринчидан, ўсмирлик даврининг бошланиши (5-синф ўқувчилари мисолида) ва ўсмирлик даврининг охирги босқичи (9-синф ўқувчилари мисолида) даври учун характерли бўлган хусусиятларни аниқлаш, иккинчидан ҳар бир ўсмир учун зиддиятли ҳолатни бартараф этишга қаратилган индивидуал-психологик мухофаза имкониятларини билиш, у чиндан, умуман ўсмирлик даври учун характерли бўлган 5 йўналишдаги (“А”, “Б”, “В”, “Г”, “Д”) барча муҳофаза мотивацияси кўрсаткичларини қиёсий-типик таҳлил қилиш ва тегишли қонуниятларни ўрганишдан иборатдир. Мазкур методикани қўллаш тартиби ҳақида батафсил маълумотлар берилган.(2 боб 1-2 парагрифларга қаралсин). Шунинг учун энди бевосита мазкур методика натижаларининг эмпирик таҳлилларига ўтамиз. Келтирилган жадваллардан (№ № № ) яққол кўриниб турибдики, Томас услуби бўйича аниқланган психологик муҳофаза мотивацияси кўрсаткичлари 5ва9-синф ўқувчилари орасида турли хил даражаларга эга эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Чунончи, тадқиқот мақсадига мос ва шартли равишда қабул қилинган мезонларнинг (“бахс-мунозара”, “ҳамкорлик” “келишув компромисс”, “ўзини четга олиш”, “мослашиш”) ўзига хос психологик муҳофаза динамикасини ташкил этади. Жумладан, психологик муҳофаза олиш сифатида зиддиятни енгиш, психологик муҳофаза мезони сифатида – Aдекват хулқ-атвор мотивацияси, психологик муҳофаза белгиси сифатида ўзига хос индивидуал услубни намоён қила олиш каби хусусиятларнинг ўсмир шахсида ва фаолиятида намоён этилиши билан боғлиқ кўрсаткичлар миқдорини таҳлил қилиш ва шу таҳлилларга таяниб тегишли хулосаларни баён этиш муҳим аҳамият касб этади. Жадвалдаги рақамлардан кўринадики, 5-синф ўқувчилари зиддиятли вазиятга тушганда ўзларини кўпроқ “ҳамкорлик” мотивацияси асосида психологик муҳофаза қилишни афзал билсалар, 9-синф ўқувчилари эса бундай вазиятда кўпроқ “Бахс-мунозара” мотивацияси афзал билишлари яққол сезилади. Хар бир мотивация йўналиш бўйича ва бу мотивация йўналишининг қиёсий ўртача типик кўрсаткичлари бўйича эмпирик маълумотлар № жадвалда қайд этилган. Биз бу ерда ўсмирликнинг бошланиши (5-синф) ва ўсмирликнинг охирги босқичи (9-синф) даврида Томас услуби бўйича Психологик муҳофаза кўрсаткичлари иеархик тизимни аниқлашга мувафақ бўлдик. Унги кўра 5-синф ўқувчилари орасида (п=2000) тақдим этилган 5 йўналиш бўйича 1-ўринни “ҳамкорлик” асосидаги муҳофаза мотивацияси эгаллаган бўлса, 2-ўрин “келишув” (компромисс) мотивациясига, 3-ўрин “мослашиш” мотивациясига, 4-ўрин ўзини четга олиш мотивациясига ва охириги 5-ўрин “бахс-мунозара” мотивациясига тўғри келиши билан характерланади. Демак, ўсмирлик даврининг дастлабки босқичларида зиддиятли вазиятларда ўз-ўзини психологик мухофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар кўпроқ ҳамкорлик ва келишув (компромисс) мотивациялари асосида шаклланиши мумкинлигини кўрамиз. Айни пайтда,бахс-мунозара (1-йўналиш) асосида ўз-ўзини муҳофаза қилишга мойиллик нисбатан (тақдим этилган бешта йўналиш бўйича атбатта) камроқ учрашишни кўриш мумкин. Аниқроғи ўрганилган 2000 нафар респондентнинг атиги, 8 фоизининг бу йўналиш асосида ўзини муҳофаза қилишни афзал билишган. Ўсмирлик даврининг охирги босқичида келиб (9-синфда) эса зиддиятли вазиятларда ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурлар нисбатан бир оз ўзгарганлигини кўрамиз. Яъни танлов учун таклиф этилган беш йўналишга нисбатан энг биринчи ўрин “Бахс -мунозара” йўналишга тўғри келяпти. Демак ўсмирликнинг бошланишида бу йўналиш охирги ўринда бўлиши ва ўсмирликнинг охирида (9-синф) биринчи ўринга чиқиб олишининг асосий сабаби ўсмирланинг ўзига хос ижтимоийлашуви, ўсмирлардаги “Менлик”нинг ўзгариши ва ўсмир мустақил фикрлашга, ҳаётда ўз фикрини ўзгаларга сингдиришга кўпроқ мойиллигининг намоён этилиши билан боғлиқ бўлса керак. Тадқиқот мақсадига мос қўшимча усуллар орқали олинган маълумотларимиз ҳам ушбу фикрни тасдиқлаш мумкин. Масалан, 9-синф ўқувчиси М нинг таъкидлашга, у кўпроқ турли мунозараларда иштирок этишни, ўзи айтган гапида қатъий туришни ўз мақсадига эришиш учун жуда кўп интилишни ёқтиради ва у ҳар қандай зиддиятли ҳолага дуч келганда мазкур қоидаларга асосланиб иш тутиши жуда муҳимдир. 5-синф ўқувчиси “Л” эса мен зиддиятли вазиятга тушганда ўртоқларимдан ёрдам сўрайман, улар билан биргаликда мувафаққиятсизликларни енгишга интилишни афзал кўраман, дея ўз мулоҳазасини билдиради. Яна шуни таъкидлаш жоизки, ўсмирлик даврининг дастлабки босқичи учун ҳам охирги босқичи учун ҳам зиддиятли вазиятни бартараф этишга йўналтирилган барча йўналишлар хосдир зеро ўсмир шахси фаолиятида ёки фаоллигида у ёки бу йўналишга хос муҳофаза имкониятларининг етакчилик қилиш шахснинг ўзига хос индивидуал ва бетакрор олами мавжудлиги билан белгиланади ва бахоланади. Шундай бўлсада, умумий ҳолатда 5-синф ўқувчиларидан 2000 нафар, 9-синф ўқувчиларидан 2000 нафар ўсмирлар танланиб, улардан олинган натижалар ўртача умумий ва қиёсий тарзда таҳлил қилинганда қуйидаги маълумотлар қўлга киритилди. Юқорида таъкидланганнидек, хар бир муҳофаза йўналиши ўзига хос ўринларга эга. Жумладан, “Бахс-мунозара” йўнлиши 5-синф ўқувчилари учун охирги ўринда бўлса 9-синф ўқувчилари учун эса биринчи ўирнни эгаллайди. Психологик муҳофаза иерехиясидаги “ҳамкорлик” йўналиши кўрсаткичлари иккала ўсмирлик даврида ҳам етакчилик қилмоқда, яъни ўсмирликнинг дастлабки босқичида 1-ўринни, ўсмирликнинг охирги босқичида эса 2-ўринни эгаллаш билан алоҳида ажралиб туради. Учинчи йўналиш – “келишув”-“компромисс” эса 5-синф ўқувчилари орасида 2-ўринни 9-синф ўқувчилари орасида эса 4-ўринни эгаллаш билан алоҳида характерланади. Тўртинчи йўналиш ҳисобланган “ўз-ўзини четга олиш” мотивацияси эса 5-синф ўқувчилари орасида 4-ўринга 9-синф ўқувчилари орасида эса 3-ўринга тўғри келади. Бешинчи йўналишдаги “Мослашув” га мойиллик мотивацияси кўрсаткичлари 5-синф ўқувчилари орасида 3-ўринни 9-синф ўқувчилари орасида эса охирги 5-ўринни эгаллаб турибди. Буни асл сабабини қўшимча усуллар орқали ўрганамизда, асосан ўсмирлик даврида ўсмирлар ўзгалар фикрича қулоқ солиш, ўзгалар талабига мослашиш, ўз мустақил фикрларидан баъзан воз кечиш ҳисобига ўзгаларга кўмаклашиш каби характерлар орқали ўзларини камдан-кам ҳолларда муҳофаза қилишга уринадилар. Чунки, улар бу даврда кўпроқ мустақил фикрлашга, ўз менликларини бўрттириб кўрсатишга, ўзларини бошқалардан оз бўлсада устун эканлигини кўрсатишга ва шу йўл билан ўзларини муҳофаза қилишга мойил бўладилар. Юқоридаги таҳлиллардан шу нарса кўринадики, зиддиятли ҳолатларда ҳар бир ўсмирнинг ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақида ўз тасаввури ва ўзига хос, ўзига мос индивидуал услуби мавжуд. Ушбу жараённи ҳисобга олмасдан туриб ўсмирларга хос, аниқроғи ўсмирликнинг дастлабки ва охирги босқичи даврига хос муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли маълумотларга эга бўлиши мумкин эмас. Чунки, ўсмирларга хос ва уларнинг фаолиятида етакчилик қилаётган психологик муҳофаза кўрсаткичлари ҳақида керакли тасаввурларга эга бўлиш орқалигини ўсмирлар билан олиб бориладиган таълим-тарбия ишларини самарали йўлга қўйиш мумкин, деб ўйлаймиз. III. 3. Ўқувчилардаги айрим темпераментал сифатлар ва Психологик муҳофаза имкониятлари ўртасидаги мутаносиблик кўрсатгичлари намоён этилишининг ўзига хос хусусиятлари. Шахс индивидуал хусусиятлари, айниқса темпераментал сифатларни ўрганиш, таҳлил қилиш ва шу асосда шахс ижтимоий тараққиёти учун муҳим бўлган психологик ёндашув усулларини белгилаш ҳар қандай давлат ва жамият олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Қолаверса, шахс темпераментал сифатлари ҳақида эрамиздан олдинги даврдаёқ Го лен ва Гиппократ таълимотидан тортиб ҳозирги замон Америка психологлари Диамон таълимоти намоёндаларигача назарий илмий фикрлар баён этилган. Кон ва Вундт таълимотларида ҳам одамларнинг бир-биридан фарқ қилувчи ҳиссий қўзғалишларининг кучи ва тезлиги асосида тадқиқ қилинади. Чунки шахснинг темпераментал сифатлари маълум даражада у ёки бу фаолият самарадорлиги таъминлашга хизмат қилиш билан бирга шахснинг маълум ижтимоий вазифаларни бажаришда зиддиятларга учраши, турли муваффақиятсизликларга ва юқори стресс (асабийлик) ҳолатларига тушиб қолишга ҳам сабабчи бўлиши мумкин. 3.3Бундай ҳолатни тўғри талқин қилиб бартараф этиш учун эса аввало ҳар бир шахс учун характерли бўлган психологик муҳофаза имкониятлари ҳақида тегишли маълумотга эга бўлиш талаб қилинади. Худди шу нуқтаи назардан ўсмирлар фаолиятини ўрганиш уларда индивидуал (темпераментал) сифатлар намоён этилишини тадқиқ қилиш кўзда тутилди. Энди бевосита қўлга киритилган эмпирик маълумотлар таҳлилига ўтамиз. Келтирилган жадвалларда ўсмирларнинг темпераментал сифатлари ва улардаги шу темпераментал хусусиятга мос Пм кўрсатгичлари ўртасидаги мутаносиблик ҳолати (“а-адекват”, “б-ноадекват”) қиёсий тарзда яъни ўсмирликнинг бошланиш арафасида турган 5-синф ўқувчилари ҳамда ўсмирликнинг якуний босқичида турган 9-синф ўқувчилари мисолида ўрганилди. Ҳар бир ўсмир (респондент) билан тадқиқот мақсадига мос методика талаблари асосида индивидуал ишлар олиб борилди. Контент-таҳлил учун қўшимча саволномалар ва анкета сўровномалари ўтказилиб унинг натижалари умумий методика натижаларига мос равишда тадқиқ қилинди. Маълумотларнинг ишончлилик даражаси эса математика-статистик мезонлар билан текширилди ва маълум хулосалар қилинди. Жадвал 7 Темпераментал сифатлар ва ПМ имкониятлари мутаносиблигининг ўртача умумий қиёсий типик кўрсатгичлари. (5-синф)
Жадвал 8 Темпераментал сифатлар ва фаолият мутаносиблигининг ўртача умумий қиёсий-типик кўрсаткичлари 9 синф
Чизма № 4 Темперамент сифатлар ва фаолият мутаносиблигининг умумий-типик кўрсатгичлари мутаносиблик кўрсаткичлари (фоиз ҳисобида) номутаносиблик кўрсаткичлари (фоиз ҳисобида) Чизма № 5 Ў смирлик даврида (охирги босқич) темпераментал сифатлар ва фаолият мутаносиблигининг умумий типик кўрсатгичлари Тадкикот давомида шу нарса аён бўлдики, бугунги кунда барча таълим муассасаларида хар бир ўсмир шахси ўзига хос ва ўзига мос индивидуал услубини намоён этган холда маълум бир ўкув топширикларини бажаради, ёки бўлмаса мавжуд индивидуал имкониятлари асосида ўкув фаолиятидаги айрим муфаккиятсизликлардан ўзини химоя килади. Лекин кўп холларда ўсмир ўзидаги мавжуд темпераментал сифатларга мос (адекват) тарзда харакат кила олмаслигидан кийналади. Бу холатга катталар томонидан унчалик жиддий эътибор каратилмаганлигининг окибатида ўсмирда ўз-ўзини психологик мухофаза килиш механизми етарли даражада ишламаслиги мумкин. Шу нуктаи назардан куйидаги жадвалда келтирилган маълумотлар тегишли хулосалар чикариш имконини беради. Бинобарин, такдим этилган кўрсаткичлар респондентларда намоён бўлувчи шартли равишда кабул килинган иккита мезон, яъни “А”- мезони шахсдаги темпераментал сифатлар ва фаолият уйгунлигини таъминлашга хизмат килувчи адекват кўрсатгичлар ўсмир кўламини билдирса “Б” мезон кўрсатгичлари шахси учун характерли бўлган у ёки бу темпераментал сифатнинг ўкув жараёнидаги фаоллигига нисбатан ноадеват тарзда намоён этилаётганлигидан далолат беради. Хар иккала мезон кўрсаткичлари шартли ва нисбий тарзда талкин килинади ва бу талкиннинг ишончлилиги, хаққоннийлиги эса олдиндан кўшимча усуллар, контент-тахлиллар ва индивидуал савол-жавоблар хамда сўровномаларнинг натижаларига таянган холда таъминланади. Олинган маълумотларни синчиклаб ўрганадиган бўлсак ўсмирликнинг бошланиш даврида хам (5-синф) ўсмирликнинг охирги боскичида хам (9-синф) шартли равишда кабул килинган “А” мезонига хам, “Б” мезонига хам дахлдор кўрсатгичлар кўлами маълум даражада мавжуд эканлигини кўрамиз. Буни билиш эса ўсмирдаги психологик мухофаза имкониятларини янада чукуррок тахлил килиш учун хизмат қилади. Чунончи, умумий холатда келтирилган эмпирик маълумотларни тахлил киладиган бўлсак 5-синф ўкувчилари орасидан, аникроги ўрганилган 2000 нафар ўсмирларнинг 945 нафарида, яъни 47%да психологик мухофаза имкониятлари ва темпериментал сифатлар ўртасидаги мутаносибликнинг (“А” мезон) мавжудлигини, шу билан бирга мазкур ёшдаги респондентларнинг 105 нафарида, ёки ўрганилган 2000 ўкувчига нисбатан 55% фоизида темпераментал сифатлар ва психологик мухофаза имкониятлари ўртасидаги номутаносибликнинг (“Б” мезони) намоён этилатганлигини кўрамиз. Ўсмирлик даврининг охирги боскичида хам (9-синф) худди шунга якин манзарани кўриш мумкин. Яъни 2000 нафар 9-синф ўкувчиларининг 948 нафари ёки 47,4% бугунги кунда ўз темпераментал сифатларига мос (“А” мезони) психологик мухофаза имкониятларидан унумли фойдаланган холда фаолият кўрсатаётган бўлсалар. 1052 нафар, ёки 52,6% ўсмирларда эса етарли даражадаги психологик мухофаза ва темпераментал сифатлар мутаносиблиги намоён этилаётганлигини (“Б” мезони) кўриш мумкин. Бу холатнинг асл мохияти ва сабабларини ўрганиш учун кўшимча тадбирлар, усуллар кўлланилди. Натижалар шуни кўрсатмокдаги, ўсмирларга ўкитувчилар томонидан берилаётган эътибор хамиша хам уларнинг ўзига хос имкониятларига мос келавермайди. Шу боисдан улар ўзларини тўлик намоён этавермайдилар. Кўпинча, ўзларини йўкотиб кўядилар. Айрим холларда ўта асабийлашган холда ўкув топширикларини бажарадилар, ўз фаолиятларидан коникмайдилар ва хоказо фикримизнинг далили сифатида респондентлар томонидан кайд этилган айрим жумлаларни келтирамиз. “Мен кўпчилик олдида гапирганимда ўзимни йўкотиб кўяман. Натижада, ўкитувчимиз берган саволга атрофлича жавоб бериш учун тайёр бўлсамда, нагохон берилган саволларга дархол жавоб кайтара олмайман. Ўкитувчимиз эса менга нукул коникарсиз бахо кўяди ва кўпчиллик олдида менга танбех бераверади” – деб ёзади ўкувчи “Л” “Мен кўпинча дарсда ўйлаш, чукур фикрлаш асосидаги ўкув вазифаларини бажаришга кизикаман ва бу сингари топширикларни мувафаккият билан бажара оламан. Ўкитувчимиз эса бунга унчалик эътибор килмайдилар. Сен тез жавоб бера олмайсан, еб мени хамиша койиб берадилар. Шунинг учун синфдош, дўстларим мени “иккичи”лар каторига кўшиб, мазах киладилар. Аслида мен бундай бўлишни хохламаган бўлардим” -(ўкувчи “Т”). “Мен кўпинча тезкорлик, шиддатлилик талаб киладиган ишларда мувафаккият билан ишлай оламан. Лекин ўкитувчимиз томонидан менга берилаётган ўкув топшириклари менинг ўз характеримга бутунлай тескари, яъни бу топшириклар мендан жуда чукуррок ўйлашни, тафаккур килишни, жуда кўплар иродавий куч сарфлашни талаб килади: Натижада, мен ўз ишимни койиллатиб бажара олмаслигим аник” (ўкувчи “М”). Респондентларнинг ўзлари хакидаги ушбу фикрларидан кўриниб турибдики, уларнинг ўкув фаолиятидаги фаоллиги хамиша хам катталар томонидан психологик талаблар асосида ташкил этиляпти, деб бўлмайди. Каерда, психологик мухофаза имкониятлари хисобга олинса шу ерда кўпрок психологик мухофаза ва шахс темпераментал сифатлари ўртасидаги мутаносиблик кўрсатгичларининг юкори бўлиши табиий. Эмпирик маълумотлар тахлили шуни кўрсатияптики (жадвал........) шартли равида кабул килинган барча темперамент типларига хос ўсмирларда “адекватлик” (“А” мезони) ва ноадекватлик (“Б” мезони) кўрсаткичлари етарли даражада мавжуддир. Жумладан, “холерик” типга мансуб ўсмирларда ўрганилган 2000 ўсмир хисобидан 5-синф ўкувчилари орасида 225 нафар ўсмирда ёки 39% ўсмирда “адекватлик” кўрсаткичлари намоён этилган бўлса 349 нафар яъни 61% ўсмирларда эса “ноадекватлик” ёки, “номутаносиблик” кўрсатгичлари намоён этилди. 9-синф ўкувчиларида эса мазкур йўналишдаги кўрсатгичлар микдори 44,8%, адекват хамда 55,2% “ноадекват” кўрсатгичларини ташкил этиш билан характерлидир. Бундан ташкари 5-синф ўкувчилари орасидаги (п=2000 хисобидан) 255 нафар ёки 53% сангвиниклардаги “адекватлик” хамда 233 нафар ёки 47% “ноадекватлилик” кўрсаткичлари 9-синфдаги (п=2000 хисобидан) 48,9% “адекватлик” хамда 51,1% “ноадекватлик” билан унчалик катта фарк мавжуд эмаслигини кўрсатди. Ўсмирлардаги флегматикка хос темпераментал сифатлар билан психологик мухофаза имкониятлари ўртасидаги мутаносиблик кўрсаткичлари (“А” мезон) 5-синфда (п=2000 нисбатан) 274 нафар респонденда хамда 9-синфда (п=2000 нисбатан) 235 нафар ёки 51% ўкувчини ташкил этганлиги билан, айни пайтда мазкур респондентлар орасида 5-синфда 197 нафар ёки 42%ни 9-синфда эса 225 нафарни ёки 49%ни ташкил этганлиги билан алохида характерланади. (№ жадвалда ва № чизмага каралсин). Меланхолик темпераментига мансуб ўсмирлар фаолияти темпераментал сифатлар ва психологик мухофаза имкониятлари ўртасидаги мутаносиблик кўрсатггичларини куйидагича изохлаш мумкин. Яъни 5-синф ўкувчилари орасида 470 нафар текширилувчига нисбатан олганда 191 нафарида 4та ёки 41%да “адекват” кўрсатгичларнинг хамда колган 279 нафарида ёки 59%да “ноадекват” кўрсатгичларининг намоён этилиши кузатилди. 9-синфда тахсил олаётган 463 нафар меланхоликларнинг жами 208 нафарида ёки 44,9%да “адекват” кўрсатгичларининг айни пайтда 255 нафарида ёки 55,1% да “ноадекват” кўрсатгичларнинг мавжудлигини пайкаш мумкин бўлади. Умуман, ўсмир шахсидаги темпераментал сифатлар ва психологик мухофаза имкониятлари мутаносиблигининг ўртача умумий ва киёсий типик кўрсаткичлари орасида 5-синф ўкувчилари орасида хам, 9-синф ўкувчилари орасида хам меланхоликка якин бўлган ўсмирлар фаолиятида “ноадекват” кўрсатгичлар кўлами “адекват” кўрсатгичлар кўламига нисбатан кўпрок микдорда эканлигини кўрсатди. Демак, таълим муассасаларининг рахбарлари, мактаб ўкитувчилари, психологлари синф рахбарлари ва ота-оналар бу холатни инобатга олган холда таълим тарбия ишларини тўгри йўлга кўйишлари талаб килинади. Акс холда ўкувчи ўкитувчини, ўкитувчи эса ўкувчини “адекват” тушунмаслиги ва бунинг окибатида психологик мухофаза имкониятлари пасайиб кетиши мумкин. Учинчи боб бўйича хулосалар Таълим муассасаларида таҳсил олаётган 5 ва 9-синф ўқувчиларидаги ўз-ўзини психологик муҳофаза қилиш ҳақидаги тасаввурларнинг ўртача умумий ва қиёсий типик кўрсаткичлари таҳлили қуйидаги илмий хулосаларни баён этиш имконини беради: Кондаш усули ёрдамида олиб борилган тадқиқот натижалари ўсмирлардаги ижтимоий вазиятга боғлиқ безовталик даражаларини, жумладан ўсмирларнинг мактаб ҳаёти билан, ўз-ўзини баҳолаш билан,шахслараро мулоқот билан боғлиқ безовталик кўрсаткичларини аниқлаш имконини беради. Бу борадаги олинган маълумотларда ўсмирлик даврининг бошланиши учун ҳам охирги босқичи учун ҳам характерли бўлган учала даражанининг (“меъёрдан паст”, “меъёрий”, “меъёрдан юқори”) мавжудлиги ва унинг ўзига хос шаклда таркиб топаётганлик тенденсияси мавжудлигини тасдиқлади. Рикс Уэссман шкаласи бўйича қўлга киритилган маълумотларда психологик муҳофаза кўрсаткичларининг намоён этилиши, аксарият ҳолларда асабийлик-хотиржамлик, толиққанлик-ишчанлик, ишончсизлик-ўз-ўзига ишончлилик, руҳий тушкунлик ва кўтаринкилик сифатларининг ўсмир шахсида қайтариқа таркиб топганлигининг белгиланиш ва бахоланишига боғлиқ эканлигини кўрсатди. Айни пайтда бу “боғлиқлик” психологик муҳофаза имкониятлари ва шахснинг ўз-ўзини адекват индивидуал ҳиссий бахолаш асосида кечиши мумкинлигини тасдиқлади. Томас услуби асосида ўрганилган зиддиятли ҳолатларда ўсмир хулқ-атвори учун характерли бўлган индивидуал услуб ёндашувига мос хусусиятларнинг (1. Бахс-мунозара, 2.Хамкорлик, 3. Келишув-компромисс, 4.ўзини четга олиш, 5. ўзини мослаштириш) намоён этилишича оид кўрсатгичлар кўламининг тадқиқ қилиниши ўсмирлик даврининг бошланиши (5-синф) ҳамда ўсмирлик даврининг охирги босқичи (9-синф ўқувчилари мисолида) учун янги эмпирик маълумотларни тадқиқ қилиш имкониятини яратди. Айзенк услуби ёрдамида ўсмирлардаги темпераментал сифатлар ва психологик муҳофаза имкониятларининг ўзаро мутаносиблик ёки номутаносиблик кўрсаткичларининг тадқиқ қилиниши бешинчи ва тўққизинчи синф ўқувчилари учун характерли бўлган айрим маълумотларнинг ўртача-умумий ва қиёсий типик кўрсаткичларида ўзига хос ўхшашликлар ва тафовутлар мавжудлигини кўрсатди. Бу эса ҳар бир ўсмир шахсига индивидуал ёндашув концепцияси доирасида маълум ижтимоий-психологик қонуниятларга мос тадқиқотлар олиб бориш муқаррарлигини яна бир бор тасдиқлайди. Download 312.49 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling