O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi


Download 455.5 Kb.
bet31/33
Sana07.01.2023
Hajmi455.5 Kb.
#1083246
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33
Bog'liq
tilshunoslik va tabiiy fanlar

2. Ареал лингвистика

Ареал лотинча агеа – «майдон», «кенглик» сўзидан олинган. Ареал лингвистика тилшуносликнинг бир бўлими бўлиб, лингвистик ҳодисаларнинг муайян кенгликда тарқалишини ва тиллараро (диалектлараро) муносабатни лингвистик география методлари асосида ўрганади.


Ареал линвгистиканинг асосий вазифаси тил хусусиятларининг ҳудудий бўлинишини тавсифлаш ва изоголоссаларни талқин қилишдан иборатдир. Натижада диалектлар, тиллар ва ареал жамоалар (тил иттифоқлари) ўртасида ўзаро таъсир майдонлари (ареаллари) аниқланади.
Ареал лингвистика атамаси тилшуносликка М.Ж.Бартоли ва Ж.Виддасси томонидан 1943 йили олиб кирилди. Унинг асосий тамойиллари 1925 йилиёқ М.Бартоли томонидан олға сурилган.
Ареал лингвистика лингвистик география ва диалектология билан чамбарчас боғлиқ.
Унинг марказий тушунчаси тил ёки диалект ареалидир. Бошқача айтганда, айрим лингвистик ҳодисаларнинг тарқалиш чегараси ва уларнинг йиғиндиси. Шунингдек, ареал атамаси айрим тиллар ва тиллар гуруҳининг тарқалиш чегарасини ифодалаш учун ҳам қўлланилади. Масалан, туркий ареал, ҳинд-оврупо ареали ва ҳ.к.
Ареал лингвистиканинг яна бир марказий тушунчаси изоглоссадир.
Тилнинг барча сатҳлари учун мазкур тушунча характерли бўлиб, сатҳлараро яна конкретроқ атамалар билан фарқланади: фонетик изоглоссалар учун изофонлар, лексик изоглоссалар учун изолекслар, семантик тараққиёт учун изосемлар ва ҳ.к.
Изоглоссалар боғлиқ ва конвергент изоглоссаларга бўлинади. Буларнинг биринчиси бир генетик умумийликка эга бўлган тилларда ривожланади ва уларни тиклаш учун қиёсий-генетик тадқиқотлар усулидан фойдаланилади.
Конвертгент изоглоссалар эса узоқ даврлар бир ҳудудда яқин алоқада бўлиш натижасида ареал умумийликнинг вужудга келиши асосида ҳосил бўлади. Бундай изоглоссалар типологик таҳлил усуллари асосида аниқланади.
Ареал лингвистиканинг шаклланишида диалектологик ва лингвистик атласлар катта ўрин тутди.
Ареал лингвистиканинг пайдо бўлиши ва ривожланишида А.Мейе, Бартоли, Б.А.Террачини, Ж.Бонфанте, В.Пизани сингари олимларнинг хизмати алоҳида ажралиб туради. Улар ушбу йўналишнинг назарий асосларини, тушунчавий аппаратини белгилаб бердилар.
Туркий тилларни ареал нуқтаи назардан ўрганишда Н.З.Гаджиева, А.Б.Жўраев сингари олимларнинг хизматлари катта. Айниқса, А.Б.Жўраевнинг ўзбек тилини ареал ўрганишнинг назарий асосларини белгилаб беришдаги хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.



Download 455.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling