O`zbеkiston Rеspublikasi Oliy va o`rta ta'lim vazirligi
В. Грамматик маъно ва грамматик шакл
Download 455.5 Kb.
|
tilshunoslik va tabiiy fanlar
В. Грамматик маъно ва грамматик шакл
Грамматик маъно лексик маъно каби предмети: хос бўлган белги, хусусият, муносабатларнинг онгда акс этишидир. Бу эса лексик маънога қўлланилган семантик учбурчак грамматик маъно учун ҳам умумий эканини кўрсатади. Сигнификат Акустик ифода Денотат Яъни предмет – унга хос бўлган белги-хусусиятнинг онгда акс этиши – онгда акс этган белги, хусусиятнинг маълум моддий воситалар – грамматик шакллар ёрдамида ифодаланиши. Бунда моддий восита билан онгда акс этган предмет хусусияти муносабати грамматик маъно саналади. Сон грамматик маъно табиатини сон грамматик маъноси орқали тушунтиришга ҳаракат қиламиз. Грамматик маъноси бирлик ва кўплик маънолари муносабатини ўз ичига олади. Бирлик маъноси бир, такрорланмас предметнигина эмас (а ёки а ва бошқалар), балки бутун предметлар синфини ҳам ифодалайди (а, а, ... а). Қиёсланг: Бу кўзойнак жуда равшан кўрсатар экан; Рўпарадаги магазинда кўзойнак сотилади. Бу гапларнинг биринчисида кўзойнак алоҳида битта предметни (А бирлик, А бирлик), иккинчи гапда эса барча кўзойнакларни, кўзойнаклар синфини (А бирлик) билдиради. Кўзойнак лексема сифатида лексик маънони ифодалайди. Унинг лексик маъноси борлиқдаги кўриш учун ёрдамчи восита сифатида ишлатиладиган оптик восита. Шу билан бирга, кўзойнак сўз шакли ҳамдир. Сўз шакли сифатида бир қанча грамматик маъноларга эга. Биринчидан, у кўзойнак предметининг миқдорий белгисини билдиради: битта ёки бир турдаги предметлар синфини ифодалайди. Бу белгиси унинг грамматик сон маъноси саналади. Бирлик соннинг алоҳида ва умумий маънолари ўзаро диалектик боғланган. Контекстда қўлланилган ҳар қайси алоҳида маъно умумий маънонинг бир қисми, бир томонини ифодалайди. Умумий маъно эса у ёки бу даражада алоҳида маъноларни ўзида бирлаштиради. Шунинг учун кўзойнак сўзининг товуш комплекси контекстга қараб конкрет предметни ҳам, предметлар синфини ҳам ифодалаши мумкин. Кўплик маъно эса (А кўплик) ўз мазмунига кўра умумий бирлик маъноси билан (А бирлик) муносабатда бўлади. Сон грамматик маъносининг тузилишини қуйидаги схемада кўрсатиш мумкин: Шундай қилиб, биринчидан лексик ва грамматик маънолар бир лингвистик маънонинг турли аспекти сифатида маълум умумийликка эга. Грамматик маъно тилда ўзининг доимий ифодасига эга бўлган, синтактик қурилма, сўз шакллар қаторига хос умумлашган маънодир. Морфология доирасида сўз туркумларига хос (масалан, отларда «предметлик», феълларда «жараёнлик» маънолари) умумий маъно, шунингдек, маълум морфологик категория ичидаги ўзаро зидланувчи сўз шаклларининг хусусий маънолари (замон, шахс, келишик) ана шундай умумлашган маънолар сирасига киради. Грамматик маъно деганда фақат сўзнинг шакллари маъносигина эмас, балки синтактик бирликларнинг умумлашган маънолари ҳам тушунилади. Масалан, предикативлик, модаллик, тема-рема тузилиши ва ҳ.к. Грамматик маъно системасида объектив борлиқдаги предметлар ўртасидаги муносабатлар ҳақидаги билимимиз онг орқали акс этади. Жумладан, ҳаракат тушунчаси феълнинг умумий маъноси ва унинг хусусий категориал маънолари (замон, нисбат, бўлишлилик, бўлишсизлик) орқали намоён бўлади. Грамматик маъно тилдан ташқаридаги борлиқ предметлар, ҳодисалар хусусиятларини акс эттирувчи носинтактик (референционал), масалан, миқдор, макон, замон маънолари, шунингдек, гап ва сўз бирикмаси таркибидаги сўз шаклларининг алоқасини билдирувчи синтактик (реляцион) маъноларга бўлинади. Масалан, боғловчили кўрилмалардаги зидловчилик, айирувчилик маънолари ва бошқ. Бундан ташқари, сўзловчининг фикр билдираётган воқеа-ҳодисага ёки тингловчига бўлган турли хил субъектив муносабатини акс эттирувчи маъно алоҳида хусусиятга эга. Масалан, субъектив модаллик, субъектив баҳо, эркалаш ва бошқ. Шундай қилиб, грамматик маънони уч гуруҳга бўлиш мумкин: 1) носинтактик (референционал); 2) синтактик (реляцион); 3) субъектив. Биринчи маънони туркумловчи, иккинчи маънони тоифавий (категориал), учинчи маънони эса нотоифавий (нокатегориал) маънолар деб ҳам таснифлаш мумкин. Грамматик маъно система сифатида морфологик маъно ва синтактик маъноларни ўз ичига олади. Шундай экан, у бўлинувчанлик хусусиятига эга. Шунга мувофиқ, уларни морфологик маъно ва синтактик маъноларга бўлиш мумкин бўлади. Морфология морфологик шаклларнинг морфологик маъноси ва синтактик имкониятларини ўрганади. Download 455.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling