Тадқиқотнинг амалий натижалари:
Яримўтказгичли фотографик ионизацион камера учун платина ва олтингугурт билан легирланган кремнийли фотоқабулқилгичларни ҳосил қилиш технологияси ишлаб чиқилди;
0.8 микрометрдан 30 микрометр ва ундан юқори инфрақизил нурларда тасвир олиш учун мукаммаллаштирилган яримўтказгичли фотографик ионизацион камера яратилди;
Оптик соҳадан радиотўлқин узунлигигача бўлган диапазонда таъсвир олишни таминлаб берадиган фотоэлектрик гистерезис ҳодисаси туфайли келиб чиқадиган янги ижобий фотографик эффект топилди;
Газ разрядли ячейкада 6.9 микрометрдан узун бўлган инфрақизил соҳа учун разрядни барқарорлаштирилиш таъминланди.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги олинган назарий ва тажриба натижаларининг ҳусусий холларда бошқа муаллифларнинг натижаларига ва кенг умумлаштирилган маълумотларга мослиги ҳамда қисмларга ажратилган холатларда ўтказилган тажрибаларнинг ўта тозалиги ва мумкин бўлган ҳатоликларнинг ҳисобга олиниши билан исботланади. Яна шу билан аниқланадики, диссертация ишида замонавий ўлчаш усуллари ва тажрибалар таҳлили қўлланилган. Барча назарий ҳисоблар замонавий компьютерларда мос холдаги дастурлашлар орқали амалга оширилган. Кучланиш ва ток кучининг осциллограммалари замонавий денситометрик ўлчаш усули ҳамда қоронғуликдаги ва ёруғликдаги токларнинг ўртачалаштириш замонавий компьютерларда “EMJEON PRO – видиоока” қурилмаси орқали амалга оширилган.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти юқори сезгирликка эга бўлган яримўтказгич фотоэлектродли фотографик ионизацион камеранинг ўта юпқа газ разряди ячейкасида кечадиган физик-фотографик жараёнларни назарий ва экспериментал ўрганиш натижалари ярим ўтказгич-плазма контакти физикаси тасаввурларини мутлақо янги маълумотлар билан бойитиши ва бунинг оқибатида яримўтказгичлар материалшунослиги ҳамда инфрақизил спектроскопиясининг янги имкониятлари очилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти шундаки, яратилган яримўтказгичли фотографик ионизацион камера мақсадли қўллашнинг янги имкониятларини очиб беради, хусусан яримўтказгич материалларни бузмасдан назорат ва диагностика қилишга хизмат қилади; платина ва олтингугурт билан оптимал легирланган кремний фотоқабулқилгич қайд этишнинг минимал нур қувватини пасайтиради ва спектрал сезгирлигини ИҚ-соҳанинг катта тўлқин узунлиги томон 11 мкм.гача силжитади; яратилган ярим ўтказгич электродли газ разряди ячейкаси, тасвирни замонавий компьютер орқали рақамли форматда қайд этиш, узатиш ва сақлаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |