O‘zbekiston respublikasi o‘zbekiston oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazitligi farg‘ona davlat universireti fizika-matematika fakul’teti
Download 0.49 Mb.
|
Asqarov Nuriddin DISi (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация ишида яримўтказгичлар физикаси ва электроникасининг замонавий тадқиқот усулларидан фойдаланилди: соф ва легирланган яримўтказгичда фотоўтказувчанлик, компьютерда дастурлаш орқали таъминланадиган денситометрия ва эллипсометрия, кремнийга платина ва олтингугурт аралашмаларини киритишда ҳарорати 0,50С аниқлик билан автоматик бошқариладиган диффузия, газ разрядли ячейка чиқишидаги тасвирни “EMJEON PRO UZB” (Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган) қурилма орқали компьютерга узатиш, яримўтказгичли фотографик ионизацион камерада ток қийматини статистик ўртачалаштириш ва шу кабилар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги: - илк бор яримўтказгичли фотографик ионизацион камерада доимий токда барқарор газ разряди ёниши учун демпфир ячейкаси қўлланди, бу инфрақизил фотографияни 30 мкмгача узоқ узун тўлқинли спектрал соҳага кириб боришини таъминлади; - илк марта ионизацион камеранинг газ разрядли ячейкаси учун платина ва олтингугурт билан легирланган кремний фотоқабулқилгичлар олинди, бу тадқиқот объектларининг иссиқлик майдонини 2.4 - 6.9 мкм тўлқин узунлик оралиғида қайд этишга имкон берди; - илк бор платина ва олтингугурт билан легирланган кремний фотоэлектродли газ разряди ячейкасининг электрофизик, фотоэлектрик ва фотографик характеристикаларини ўрганиш орқали унинг оптимал ишчи параметрлари танлаб олинди; - илк бор платина ёки олтингугурт билан легирланган кремний фотоэлектрод газ разряди ячейкасида фотоэлектрик гистерезис ҳодисаси кузатилди ва шу асосида 10-7 Ж/см2 фотографик сезгирликка, 10-15 чизиқ/мм ажратиш қобилиятига эришилди; биринчи бор яримўтказгич фотоэлектродли юпқа (10-100 мкм) газ разряди ячейкасида мувозанатсиз ўтиш жараёнларининг физик механизмлари асосан бирламчи автоэлектрон эмиссия ва унинг таъсирида юзага келадиган иккиламчи зарбий ионлашиш билан аниқланиши назарий ва экспериментал асосланди; - термоэлектрик совутгич ва суюқ гелий ҳароратлари оралиғида тўлқин узунлиги 0.8-6.9 мкм бўлган инфрақизил нурлар ёрдамида объектлар тасвирини қайд қиладиган яримўтказгичли фотоионизацион ионизацион камера ишлаб чиқилди; - нуқсонлар ва бир жинсли бўлмаган яримўтказгичлар ҳамда диэлектриклар тасвири бўйича маълумотларни компьютерда қайта ишлаш учун электрон-оптик ўзгартиргич қўлланилган газ разрядли ячейка ва AMJEON PRO UZB русумли “Видеоока” асосида қурилма яратилди. Download 0.49 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling