O‘zbekiston respublikasi o‘zbekiston oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi farg‘ona davlat universireti fizika-texnika fakul’teti


Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги


Download 0.79 Mb.
bet2/14
Sana06.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1333276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
2bmi

Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялар ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот республика фан ва технологиялар ривожланишининг III. «Энергия, энергия ресурсларини тежаш, транспорт, машинасозлик ва асбобсозлик; замонавий электроника, микроэлектроника, фотоника, электрон асбобсозликни ривожлантириш» устувор йўналишларига мувофиқ бажарилган.
Диссертация мавзуси бўйича ҳорижий илмий-тадқиқотлар шарҳи2. Ҳозирги вақтда газ разрядли ячейка асосидаги тасвир ўзгартиргич қурилмасини ва инфрақизил нурларга сезгир бўлган фотоқабулқилгичларни яратиш, уларнинг фундаментал ва амалий жиҳатлари бўйича илмий тадқиқотлар дунёдаги бир қатор етакчи илмий марказлар ва университетларда олиб борилмоқда, жумладан: Лауренс номидаги миллий коллаборатория (Ливермор ш., АҚШ); Мюнстер университети Амалий физика институти (48149 Мюнстер, Германия); А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника институти (Санкт-Петербург ш., РФ); Россия ядро тадқиқотлари маркази (Саров ш., РФ); Ломоносов номидаги МДУ (Москва ш., РФ); Томск давлат техника университети (Томск ш., РФ); Баку давлат университети (Баку ш., Азербайжон) ва бошқалар.
Астров Ю.А., Шуман В.Б., Лодыгин А.Н., Порцель Л.М., Махова А.Н. каби физиклар газ разрядли ячейка учун селен билан легирланган кремний фотоэлектродини газ фазали эпитакция технологияси асосида яратдилар. Лауренс номидаги Америка миллий коллабораторияси ва А.Ф. Иоффе номидаги Санкт-Петербург Физика-техника институти ҳамкорликда газ разрядли ячейкада олтингугурт билан легирланган кримний қўллаб, фотографик жараённинг параметрларини тадқиқ этганлар. Россия ядро тадқиқотлари марказининг бўлим бошлиғи В.М. Муругов раҳбарлигида ионизацион русумли инфрақизил нурларда тасвир ўзгартиргич орқали реакторлардаги термоядровий жараёнлар ўрганилган. Баку Давлат университети профессорлари Орбух В.И., Лебедева Н.Н., Саламов Б.Г. газ разрядли ячейкадаги мувозанатсиз электростатик ўтиш жараёнларини ўргандилар.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Биринчи бўлиб электрон бошқарилувчи яримўтказгичли фотографик тизимни қуриш ғоясини С.М. Ривкин 1970 йили, газ разрядли ячейка асосидагисини эса Л.Г. Парицкий 1972 йили берган эди. Инфрақизил нурлар учун газ разрядли ячейка асосидаги яримўтказгичли фотографик тизимни биринчи бўлиб, Л.Г. Париций шогири Ш.С. Қосимов билан бирга амалиётга тадбиқ этдилар. Ушбу ва бошқа шунга ўхшаш тадқиқотлар натижасида газ разрядли ионизацион русумдаги яримўтказгичли фотографик тизим яратилди.
2005-2010 йилларда ионизацион русумдаги яримўтказгичли тасвир ўзгартиргич қурилмасини мукаммаллаштириш мақсадида Американинг Лауренс номидаги Ливермор миллий коллабораторияси ҳодимлари ва Санк-Петербург А.Ф. Иоффе номидаги Физика-техника инстутининг “Яримўтказгичларда мувозанатсиз жараёнлар” лабораторияси ҳодимлари биргаликда тадқиқотлар олиб бордилар.
Ўзбекистон ватанимизда Ш.С. Қосимов газ разрядли ячейканинг турли хил газлар ва фотоқабулқилгичлар учун фотоэлектрик, фотографик характеристикаларини 1972-1986 йилларда ва инфрақизил нурни кўринувчи нурга ўзгаритиш ҳусусиятларини эса 2017 йилгача бўлган даврларда тадқиқотлар олиб борди. Ушбу тадқиқотлар натижасида яримўтказгичли ионизацион русумли инфрақизил нурлар учун тасвир ўзгартиргич қурилмаси яратилди. Шу ўринда Туланов В.Т., Сиябеков Х.Б., Ортаева К.А. каби физиклар ҳам ватанимизда газ разрядли ячейканинг ҳусусиятларини 1988-2015 йилларда тадқиқ этдилар. Булар қаторида Х.Т. Йулдашев “Яримўтказгичли электродларга эга ўта қисқа газ разряди ячейкасида фотоэлектрик кучайтириш жараёнлари” номли фалсафа докторлиги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Инфрақизил нур таратаётган объектларнинг тасвирини қайд этишда яримўтказгичли фотографик ионизацион тизимнинг кейинги равнақи ва уни мукаммаллаштириш ҳамда амалий қўлланиш соҳасини кенгайтиришга фотографик сезгирликни янада ошириш ва қайд этиладиган нур қувватининг инимал чегаравий қийматини камайтириш орқали эришиш мумкинлиги аниқланди. Ўз навбатида ушбу муаммони амалий ечимини топишда яримўтказгичли фотографик ионизацион тизимга конструктив ёндошиш ва ишчи тартибни аниқ амалий шароитларда қўллаш зарурияти туғилди.
Аммо, яримўтказгичли фотоэлектродга эга газ разрядли ячейканинг ноёб ҳусусиятларини амалиётга кенг қўллаш учун шу вақтгача қуйидаги принципиал ва муҳим муаммолар ҳал этилмади:

  1. Яримўтказгичли фотографик ионизацион камеранинг газ рязрядли ячекасида қўллаш учун кремнийни кичик энергетик сатҳлар берадиган киритмалар билан оптимал легирлашни назарий тадқиқ этиш;

  2. Газ разрядли ячейка учун самарали ва оптимал сезгир фотоқабулқилгич ишланмасини яратиш;

  3. Юпқа (10 микрометрдан 100 микрометргача) газ разрядли ячейкада рўй берадиган физик жараёнларнинг механизмларини аниқлаш;

  4. Турғун газ разрядига эга бўлган яримўтказгичли ионизацион камеранинг мукаммал конструкциясини ишлаб чиқиш.

  5. Газ разрядли ячейканинг яримўтказгич пластинкаси сиртида автоэлектрон эмиссия ва плазма контактининг ролини аниқлаш.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling