O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
2-Мавзу.Ўзбекистон Республикасида капитал қурилишда баҳони шаклантириш сиёсати 2.1.Қурилишда нарх шакллантириш учун ресурсларни сметали меъёрлашнинг асосий вазифалари 2.2. Қурилишда нарх шакллантириш учун зарур смета норматив хужатлар тизимига кирувчи ресурсли смета нормативларнинг турлари 2.3. Элементли смета ресурс нормалари ва уларни ишлаб чиқиш тартиби 2.4.Иқтисодий нормативлар ва уларнинг қуйи тизими 2.1. Қурилишда нарх шакллантириш учун ресурсларни сметали меъёрлашнинг асосий вазифалари Нархларни шакллантириш учун ресурсли смета нормативлар тизими «Иқтисодий нормативлар» қуйи тизимининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини, ҳамда қурилиш учун зарур бўлган ресурслар ҳажмини аниқлаш учун керак бўлган ва Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиши томонидан тасдиқланадиган бошқа ресурсли смета нормативларни ўз ичига олади. Ресурсли смета нормативлар бу – алоҳида тўпламларга жамланувчи ресурсли смета нормалар комплексининг умумлаштирилган номи. Зарур талабларни ўз ичига оладиган қоида ва низомлар билан бир қаторда улар турли хилдаги бино ва иншоотлар қурилишига, реконструкциясига, кенгайтирилишига, техник қайта жиҳозланишига ва таъмирланишига сарфланадиган ресурсларни холис баҳолаш учун ҳизмат қилади. ШНҚнинг 4-ост тизимидаги асосий қоида ва низомларига ойдинлик киритувчи ҳужжатлар смета ресурс ҳужжатларини тайёрлашда фойдаланилиши керак бўлган йўриқнома, методик кўрсатмалар, қўлланма ва бошқа материаллар кўринишида қўшимча сифатида чиқарилиши мумкин. Қурилишда нарх шакллантириш учун ресусрларни сметали меъёрлашнинг асосий йўналиши бу - қурилишда нарх шакллантириш учун ресусрли смета нормативлар тизими орқали турли хилдан бино ва иншоотлар қурилиши (реконструкцияси, кенгайтирилиши, техник қайта жиҳозланиши ва таъмирланиши) учун зарур бўлган ресурсларга бўлган эҳтиёжни холис баҳолашдир. Зарур ҳолларда ресурсли смета нормативлардан алоҳида лойиҳавий ечимларни таққослаш ва иқтисодий баҳо бериш учун, ҳамда капитал қўйилмалардаги тузилмавий ўзгаришлар таҳлилида фойдаланиш мумкин. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling