Турар ва нотурар мақсадлар учун қуриладиган капитал қурилиш
объектларини лойиҳалаш ҳужжатлари 12 қисмдан иборат:
1.
Умумий тушунтириш хати- общая пояснительная записка - лойиҳа
ҳужжатлари тузиладиган объект тўғрисидаги асосий маълумотлар, объектни
лойиҳалаш учун асос бўладиган ва қурилиш шароитлари, объектнинг
ишлаши билан боғлиқ жараёнларнинг тавсифи ва ҳоказоларни ўз ичига олган
тушунтириш хати.
2.
Ер участкасининг чизмаси (таклиф лойиха-топосёмка), ер
участкасининг техник муҳандислик тайёргарлигини ва
майдонни
ободонлаштириш
бўйича
қарорларнинг
тавсифи
кўрсатилган
режалаштиришни ташкил этиш схемаси.
3.
Архитектуравий ечимлар-тасдиқланган ва қисқача тавсифи келтирилган
лойиханинг архитектура-қисми бўлиб унда план, фасад, қирқим
чизмалари,
ички ва ташқи безатиш учун ечимларнинг тавсифи, шовқин ва
тебраниш(вибрация)дан ҳимояланиш чоралари тавсифи келтирилган.
4.
Конструктив ечимлар-
(прочность, устойчивость и пространственную
неизменяемость объекта )объектнинг зарур мустаҳкамлиги, барқарорлиги ва
фазовий ўзгармаслигини таъминловчи таркибий ва
техник ечимларнинг
тавсифи
(описание и обоснование); шунингдек, поллар, деворлар,
томлар-
кровля ва ҳоказолар қурилишининг конструктив тавсифи).
5.
Муҳандислик жихозлари таркиби ҳақида маълумот унда муҳандислик-
техник таъминот тармоқлари (водопровод, канализация,
внутренная
электрика, наружная электрика, газ, отопление) технологик ечимлар
таснифланади.
6.
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси –организация
строительства;
7. Капитал қурилиш объектларини бузиш ёки демонтаж қилиш бўйича
ишларни ташкил этиш лойиҳаси -агар керак бўлса, объектни ёки унинг бир
қисмини бузиб ташлаш (демонтаж қилиш).
8.
Атроф муҳитга таъсирини баҳолаш натижаларини ўз ичига олган атроф-
муҳитни муҳофаза қилиш чоралари ва салбий таъсир кўрсатганда уларни
камайтириш бўйича тадбирлар рўйхати.
9.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чоралари, ёнғин
хавфсизлиги
тизимларининг тавсифи, ёнғинни ўчириш ва ёнғин содир бўлган тақдирда
одамлар хавфсизлигини таъминлаш чоралари.
10. Табиий офат ёки ёнғин содир бўлган тақдирда ногиронларнинг
киришини, уларнинг хавфсиз ҳаракатланишини ва эвакуация қилинишини
таъминлаш чоралари.
11. Капитал қурилишнинг смета қиймати.
12. Қонунларда назарда тутилган ҳолларда бошқа ҳужжатлар (масалан, ноёб
бино ва иншоотларни лойиҳалаш учун махсус техник шартларни ишлаб
чиқиш).
Лойиҳавий ҳужжатларнинг 5, 6, 9 ва 11 бўлимлари тўлиқ ёки қисман бюджет
маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган капитал қурилиш лойиҳалари
учун тўлиқ ишлаб чиқилган. Бошқа барча ҳолатларда, ушбу бўлимларни
ишлаб чиқиш зарурати ва ҳажми буюртмачи
томонидан белгиланади ва
лойихалаштириш топшириғида кўрсатилган. Юқорида санаб ўтилган ишлар
Вилоят архитектураси-шахарсозлик архитектура кенгаши томонидан кўриб
чиқилади ва 11 кишидан иборат комиссия аъзолари томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: