O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

Қурилиш баҳосини шартномавий жорий нархда аниқлаш 
мақсадига кўра 3 усулда аниқланади: 
1. Буюртмачи томонидан қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий 
нархда аниқлаш. 
2. Пудратчи ташкилотларининг (таклиф этилган нарх) танлов 
савдосида қатнашиш учун, қурилиш баҳосини жорий нархда аниқлаш. 
3. Пудратчи ташкилотларни танлов савдоси ўтказмасдан қурилиш 
баҳосини жорий нархда аниқлаш. 
"Ресурс усули"ни қўллашда физик кўрсаткичлардаги: 
- асбоб-ускуналар номлари ва миқдори; 
- норматив меҳнат сарфи; 
- машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари; 
- қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкциялар номлари ва 
миқдори; 
- бошқа харажатлар ва сарфлар аниқланади. 
"Ресурс усули" бўйича объектнинг жорий нархлардаги қиймати 
қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
С=(Со+См+Сзп+Сэм+Пп+Пз+Ср) х КР,
Бунда: 
Со - асбоб-ускуналарга, мебель ва инвентарга харажатлар; 


См - қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларга 
харажатлар; 
Сзп - ижтимоий суғуртага ажратмалар ҳисобга олинган ҳолда асосий 
иш ҳақига харажатлар; 
Сэм - машина ва механизмлардан фойдаланиш харажатлари; 
Пп - бошқа харажатлар ва пудратчининг харажатлари; 
Пз - бошқа харажатлар ва буюртмачининг харажатлари
Ср - объектлар қурилишини суғурта қилиш харажатлари; 
Кр 

навбатдаги 
йилда 
қурилишда 
нарх 
ўсишининг 
прогнозлаштирилаётган 
индексидан 
келиб 
чиқиб 
аниқланадиган 
таваккалчилик коэффициенти. 
Қурилиш материаллари, маҳсулотлари, конструкциялари, ускуналар, 
мебель ва инвентарь учун сарфланадиган харажатлар транспорт, тайёрлаш-
омборда сақлаш харажатлари ва импорт материаллар, ускуна, мебель ва 
инвентарь учун қонунчиликда белгиланган божхона тўловларини қўшиб 
ҳисобланган ишлаб чиқарувчи (етказиб берувчи) корхоналарнинг нархлари 
қўлланилиб лойиҳа спецификацияларига мувофиқ тарзда тузилган ресурс 
рўйхатларга асосланиб ёки мазкур ҳудудда шаклланган нархлар мониторинги 
асосида тузиладиган маълумотлар банки бўйича аниқланади. 
Турли қурилиш материаллари, маҳсулотлари, конструкциялари, 
ускуналари, мебель ва инвентарнинг ўртача нархи ишлаб чиқарувчи 
заводларнинг улгуржи нархи, қурилиш материаллари биржа ва 
ярмаркаларидаги нархлар, қурилиш материалларини етказиб берувчи 
ташкилотларнинг нархлари, Ўзбекистон Республикаси Давархитектқурилиш 
қўмитаси томонидан чоп этиладиган қурилиш материаллари учун жорий 
нархлар каталогида келтирилган нархлар асосида аниқланиши мумкин. 
Иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар объект қурилишининг 
норматив меҳнат сарфини 1 киши-соат кўрсаткичининг жорий нархига (сўм) 
ва ижтимоий суғуртага ажратиладиган тўловларни ҳисобга олувчи 
коэффициентга кўпайтириш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида 
аниқланади: 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling