O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

1-босқич: 
- лойихалаштириш қарорларини мувофиқлаштириш; 
- лойиҳани ишлаб чиқиш; 
- лойиҳани кўриб чиқиш лойиҳа ташкилотининг бошқарув кенгашида амалга 
оширилади; 
- лойиҳани расмийлаштириш; 
- лойиҳа экспертизаси; 
- лойиҳани тасдиқлаш.


Лойихалаштириш ҳужжатлари. Бу лойихалаштиришнинг хажми 
жихатидан катта қисми бўлиб, қайси объектни қуриш режалаштирилаётгани 
тўғрисида тасаввур берадиган қурилиш объекти тасвирининг техник 
тимсолидир. Бунда меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинган бўлимларда
архитектуравий, конструктив ва техник-режалаштириш бўйича маълумотлар 
тўпланади. Муҳандислик ускуналари ва таъминот тармоқлари, шу жумладан 
иссиқлик, электр, газ ва сув таъминоти ва канализация тизимлари 
тўғрисидаги маълумотларни хам ўз ичига олади. Қурилиш смета 
харажатлари хам алоҳида бўлимда келтирилади. 
б) Ишчи ҳужжатлар-Рабочая документация 
Ишчи ҳужжатлар. Ушбу объектни амалий равишда амалга ошириш 
жараёнини тавсифлайди, олдинги босқичда қабул қилинган қарорларни 
батафсил баён қилади. Ҳар бир бўлим учун маҳаллий ҳисоб-китоблар 
тайёрланади, чизмалар ва техник тавсифлар тайёрланади, муаммонинг ечими 
ишлаб чиқилади ва умуман, фақат пудратчи қурилишни амалга ошириши 
учун етарли бўлган ҳужжатлар ишлаб чиқарилади. Ишчи ҳужжатларнинг 
таркиби давлат стандартлари билан белгиланади, аммо томонларнинг 
келишувига биноан, буюртмачи ва Лойихалаш институти томонидан 
белгиланиши мумкин. Ишчи чизмаларнинг асосий мажмуаси турли хил иш 
турлари бўйича расмларни мужассамлаштиради. Буларга техник, смета ва 
бошқалар ҳужжатлар бириктирилади. 
Ишчи ҳужжатларнинг бир қисми сифатида: умумий (сводный) ва локаль 
смета харажатларини хам киритиш мумкин. 
2-босқич: 
- ишчи чизмаларни (чертёж) тузиш; 
- қурилишнинг ишчи смета-харажатларини тузиш; 
- уларни буюртмачи билан таништирш; 
- ишчи чизмалар ва смета-харажатларини расмийлаштириш; 
- тайёр лойиҳа-смета ҳужжатларини буюртмачига топшириш. 
Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлатиб ва қурилиш учун рухсат 
олгандан кейин қурилишни бошлаш ҳуқуқига эга. Лойиҳани ишлаб чиқиш 
ишлари буютмачи билан шартнома тузилганидан кейин бошланиши керак. 
Тугалланган лойиҳа бош пудратчи билан келишилган бўлиши керак. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling