O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш. Ҳисобга олинадиган даврдаги 
иш вақтининг муддати иш соатларининг нормал миқдоридан ошиб 
кетмайдиган шарт билан корхонада иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш жорий 
қилиниши мумкин. Бунда ҳисобга олинадиган давр бир йилдан, кундалик иш 
вақтининг (сменанинг) муддати эса ўн икки соатдан ортиб кетмаслиги лозим. 
Иш вақтини жамлаб ҳисобга олишни қўлланиш тартиби, шунингдек ҳисобга 
олинадиган давр мобайнида ходимларга ҳар ойда тўланадиган иш ҳақи 
миқдорини 
тенглаштиришга 
қаратилган 
чора-тадбирлар 
жамоа 
шартномасида белгиланади, агар у тузилмаган бўлса, - иш берувчи 
томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик 
органи билан келишиб белгиланади. 
 


4.3. Қурилишнинг бошланғич баҳосини жорий нархларда аниқлашда иш 
ҳақи учун сарфланадиган харажатлар 
Иш ҳақи учун сарфланадиган харажатлар объект қурилишининг 
норматив меҳнат сарфини 1 киши-соат кўрсаткичининг жорий нархига (сўм) 
ва ижтимоий суғуртага ажратиладиган тўловларни ҳисобга олувчи 
коэффициентга кўпайтириш йўли билан қуйидаги формула ёрдамида 
аниқланади: 
Сзп = Т х Сч х Ксс
бу ерда: 
Т – объект қурилишининг норматив меҳнат сарфи, ресурс сметаси 
бўйича аниқланади, киши-соат;
Сч – ишчиларнинг бир соат учун ўртача иш ҳақи, объектнинг 
дастлабки баҳосини аниқлашда, минтақа бўйича қурувчиларнинг 
ўртача ойлик иш ҳақининг миқдори асосида ҳисобланади; 
Ксс – ижтимоий суғуртага ажратиладиган тўловлар миқдорини 
ҳисобга олувчи коэффициент.
Бир соат учун ўртача иш ҳақи қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
Сч = Змс : Ф 
бу ерда: 
Змс – аввалги 12 ой учун статистика маълумотлари асосида 
аниқланган қурувчиларнинг минтақа бўйича ўртача ойлик иш ҳақи, 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling