смета нормативларнинг мазкур гуруҳ ШНҚ низомларига
мувофиқлиги, матнли ва рақамли
маълумотларнинг, ҳамда ишлатилган
терминларнинг тўғрилиги;
ресурс смета нормативларига ўзгартиришлар киритиш хақида ёки
амалдаги смета нормативлар тўпламлари учун қўшимчалар ишлаб чиқиш
зарурлиги хақида ўз вақтида асосланган таклифлар тақдим этиш;
ресурсли смета нормативларни
режада белгиланган муддатда
амалга киритиш учун, уларни лойиҳаларини тақдим этиш.
Ресурсли смета нормативлар талабларига риоя қилмаганликлари учун,
жумладан ушбу нормативларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига
биноан мувофиқ равишда қўлламаганликлари учун ташкилотлар,
муассасалар ва корхоналар, ҳамда улардаги масъул шахслар, жавобганликка
тортиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: