O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi
Смета ресурс нормалари ўртача ойлик вақтини 1 машина-соатда
Download 1.57 Mb. Pdf ko'rish
|
Маъруза матни Смета иши
- Bu sahifa navigatsiya:
- Смета ресурс нормаларида механизациялашган қурилиш жараёнида, лекин машиналарни бевосита бошқаришда банд бўлмаган
Смета ресурс нормалари ўртача ойлик вақтини 1 машина-соатда
белгилаб улардан фойдаланишни ўз ичига киритади: - машиналарни технологик жараённи бажаришда қатнашиш вақти, шу билан бирга автотранспорт воситаларини – механизация базасидан (қурилиш майдони) қурилиш майдонига (механизация базасига) харакатланиш вақти; - тез ишдан чиқувчи қисмларини, кесувчи асбобларни ва ишчи ускуналарни алмаштириш вақти; - қурилиш майдони доирасида машиналарни иш фронти бўйича харакатланиш вақти; - қурилиш монтаж ишларини бажараётганда машина ишларини технологик танаффус вақти; - машинани ишга тайёрлаш ва иш тугагандан сўнг уни топшириш вақти; - ҳар ойда машиналарга техник хизмат кўрсатиш вақти; - машинистларни иш пайтидаги танаффуси (машинистлар, экипажлар) меҳнат тўғрисидаги қонун билан чегараланади. Смета ресурс нормаларида механизациялашган қурилиш жараёнида, лекин машиналарни бевосита бошқаришда банд бўлмаган ишчилар (такелажниклар, монтажниклар, труба ётқизувчилар)ни меҳнат сарфи ҳисобига олинмаган; Шу билан бирга пайвандчилар, механизациялаштирилган асбоблар билан ишловчи ишчилар, ҳамда қўл кучи билан харакатланувчи механизмлар (қўл лебедкалар, домкратлар ва ш.к.) ва оддий ва маҳсус усул (лой қориш- маси комплексидан ташқарии) билан ишловчи тоғ-кон ускуналари ва машиналарга хизмат кўрсатувчи алоҳида шахсларни меҳнат сарфи ҳисобга олинмаган. Кўчма электростанциядан электр энергия олинганда, электроэнергия харажатига фойдаланилаётган қурилиш машиналари ишлатилаётган электр станция маркаси аниқланган ҳолда тузатиш киритилади. Смета ресурс нормалари земснарядларга, перекачка станцияларига, гидромонитор – насос – землесос ускуналари ва станцияларига, музлатгич станцияларига маълум технологик комплекс таркибига кирувчи барча комплекс машиналар харажатини ҳисобга олади. Машиналарни техник тавсифномаси тўпламда кўрсатилгандан фарқ қилса, интерполяция ва экстрополяция усулларини қўллашга йўл қўйилади. Импорт қурилиш машиналари ўзининг вазифаси ва техник ўлчамлари, Ушбу тўпламда кўрсатилган ўхшаш машиналарга мос келса, у ҳолда тўпламнинг керакли ресурс смета нормаси қўлланилади. Ўхшаши бўлмаган импорт машиналар учун якка ресурс смета нормалари ишлаб чиқилади. Бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун пудрат ташкилотлари ва буюртмачи орасидаги ўзаро ҳисоб китоб ушбу тўпламдаги смета ресурс нормалари жорий ҳисоб нархини аниқлаганда фойдаланилган машина-соат қўлланилади. Ресурс смета нормалари қурилиш механизацияси бошқармаси ва қурилиш-монтаж пудратчи ташкилотлар билан ўзаро хисоб қилганда машина-соат жорий нархига белгилашда қўлланилади. Бу ҳисоблар муайян кўрсатилган машина маркасининг норматив ресурс миқдоридан келиб чиққан ҳолда, томонларни шартнома келишуви, машинанинг ишлаш шароитини ҳисобга олиб ишлаб чиқилиши керак. Смета ресурс нормалари ишлаб чиқариш ишларидаги ресурслар сарфини ҳисобдан чиқаришга асос бўлиб хизмат қилмайди. Амортизацион чегирмалар, таъмирлаш ва техник хизмат харажатлари, тез ишдан чиқадиган қисмларни алмаштириш, машиналарни бир қурилиш майдони (механизация базаси)дан бошқа қурилиш майдонига кўчириб ўтиши смета ресурс нормаларида йўқ, чунки физик ресурс кўрсаткичларда ўлчанмайди ва машинанинг 1 машина-соат иши нархи Давархитектқурилишнинг 2004 йил 6 майдаги 31-сонли буйруғи билан тасдиқланган «қурилиш машина ва механизмларидан фойдаланишда жорий нархдаги хисобини аниқлаш методик тавсияномаси асосида, қурилиш техникаси қарамоғидаги ташкилотнинг илгари (базис) даврида шаклланган харажатлардан келиб чиқиб аниқланади. Download 1.57 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling