Пп = (См + Сзп + Сэм + Сп) х У/100
Бунда:
Пп - бошқа харажатлар сўмда (қиймат кўрсаткичлари);
См – объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга
тушириш
ва
созлашда,
қурилиш
материаллари,
буюмлари
ва
конструкцияларига сарф бўлган харажатлар;
Сзп - объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга
тушириш ва созлашда асосий иш ҳақи харажатлари ижтимоий суғурта
тўловларини ҳисобга олган ҳолда;
Сэм - объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга
тушириш ва созлашда машина ва механизмларга сарф бўлган харажатлар;
Сп - объектни қуришда, таъмирлашда, асбоб-ускунани ишга тушириш
ва созлашда ишлаб чиқаришга мансуб бошқа харажатлар ШНҚ 4.01.16-09
4.12, 5.11 ва 6.7 бандлари асосида ва улубий кўрсатманинг 4 иловасига
мувофиқ аниқланади;
У - қабул қилинган бошқа харажатларнинг даражаси (миқдори)
фоизда:
- Бошланғич баҳосини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси
Давлат Статистика Қўмитасининг бюллетенларига асосан тегишли регионлар
бўйича ўртачаси;
Танлов таклифи (офертлар) учун бошқа харажатларни пудрат
ташкилотлари ўзига пудрат ишлари бозори конъюнктурасида келиб чиқиб,
ташкилот харажатларини ҳисобга олиб аниқлайди.
Савдо танлови ўтказилмай, пудратчи билан тўғридан-тўғри шартнома
тузилган объектлар учун бошқа харажатлар пудратчининг мос базис
давридаги бухгалтерия баланс ҳисоботи бўйича асосли ҳисоб-китобга асосан
аниқланади ва пудрат шартнома тузувчи томонлар келишувига мувофиқ,
юқорида келтирилган формулага асосан:
Пп = (См + Сзп + Сэм + Сп) х У/100,
Бунда:
У - пудратчининг бошқа харажатлари фоиз ҳисобида ишлаб чиқариш
таннархига нисбатан иш бажарилган даврга мувофиқ монтаж, таъмирлаш,
ишга тушириш ва созлаш “Фойдаланишга тайёр ҳолдаги объект (“Под
ключ”)”да ҳисобга олинган асбоб-ускуна монтажи нархи ҳисобга олинмаган
ҳолда;
Қурилиш объектини шартномавий жорий нархда аниқлаш вақтида
субпудратчи ташкилотлар аниқ бўлмаса қурилиш ишларини алоҳида
кўринишларини бажарувчиларнинг “бошқа харажатлари”, бош пудратчининг
бошқа харажатларидан ошмаган ҳолда ва мазкур методик тавсияларда
назарда тутилган шартларига мос равишда бўлиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |