O’zbekiston respublikasi qurilish vazirligi o’zbekiston respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi


Молиявий фаолият бўйича харажатлардан


Download 1.57 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/75
Sana28.01.2023
Hajmi1.57 Mb.
#1137017
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75
Bog'liq
Маъруза матни Смета иши

1.3. Молиявий фаолият бўйича харажатлардан: 
1) Иш ҳақи тўлови учун олинган муддати ўтмаган банк ва молия-
кредит ташкилотлари кредитлари бўйича ЎзР Марказий банки номолиявий 
ставкаларидан ортиқ бўлмаган фоизлар. (ВМ 02.05.2004й 226-сон 
Қарорининг 1-иловасига асосан объектлар қурилиши жараёнида пудрат 
ташкилотларига берилган банк кредитлари бўйича фоиз тўловлари ҳисобга 
олинмайди). 
2) Мол-мулкни узоқ муддатли ижарага олиш (лизинг) бўйича 
фоизларни тўлаш харажатлари. (пудрат шартнома шартларига мувофиқ 
буюртмачи билан келишилган ҳолда қабул қилинади). 
3) Чет эл валютаси билан операциялар бўйича салбий курс 
тафовутлари ва зарарлари. 
8-мавзу. Республикада марказлаштирилган капитал қўйилмалар 
ҳисобига инвестиция лойиҳаларини шакллантириш 
Режа: 
1. Бозор иқтисодиёти шароитларида инвестиция сиёсатининг моҳияти ва 
хусусиятлари. 
2. Инвестиция-қурилиш жараёни, уни ташкил қилиш ва самарадорлиги. 
3. Инвестиция лойиҳалари ва инвестиция дастурлари ҳамда уларнинг 
иқтисодиётни модернизациялашдаги ўрни. 
4. Инвестиция дастурини шакллантириш тартиби. 
 
1. Бозор иқтисодиёти шароитларида инвестиция сиёсатининг моҳияти 
ва хусусиятлари 
Маълумки, 
дунёдаги 
ҳар 
қандай 
мамлакат 
муваффақиятли 
ривожланмоқда ёки аксинча, ривожланиш кўрсаткичлари жуда паст 
бўлмоқда. Бунинг сабаби эса аввало давлат ҳокимияти олиб бораётган 
сиёсатдир. Яъни давлат сиёсати - бу мамлакат тараққиёти тактикаси ва 
стратегиясини тўлиқ акс эттирувчи сиёсат бўлиб, шу сиёсат туфайли ушбу 
мамлакат дунёнинг бошқа давлатлари томонидан тан олинади ёки эътиборга 
олинмайди. 
Давлат иқтисодий, ҳарбий-техник, аграр, саноат, таълим, сиёсат, савдо 
ва бошқа соҳаларда турли сиёсатлар олиб бориши мумкин. Баъзан бу 
сиёсатларнинг умумий нуқтаси мавжуд бўлиб, иқтисодий сиёсатда комплекс 
акс этиди. Шунинг учун иқтисодий сиёсат у ёки бу мамлакатнинг умумий 
давлат сиёсатида ҳал қилувчи, энг муҳим сиёсат ҳисобланади. 

Download 1.57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling