О’zbekiston respublikasi республика узбекистан


Download 1.08 Mb.
bet60/94
Sana17.02.2023
Hajmi1.08 Mb.
#1205309
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94
Bog'liq
blanka

Пахтаобод нотукима
МЧЖ рахбари:
В.Абдукодиров.
Андижон вилоят хокими
Ш.Абдурахмонов га


Хурматли Шухрат Кушакбоевич !
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 03.04.2007 йилдаги 70-карорига асосан тугатилган «Куконкишлок пахта тозалаш» акциядорлик жамияти урнига янги ишчи уринлари яратиш максадида «Пахтаобод шифер» МЧЖ очилди. Бу корхонага Хитой Республикасида 400,0 млн сумлик шифер ишлаб чикариш дастгохлари олиб келиниб, тугатилган «Куконкишлок пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ишсиз колган ишчиларини иш билан таъминлаш максадида 35-40 ишчи урнини режалаштирилиб 200,0 млн сумлик курилиш монтаж ишлари амалга оширилди. Лекин жамият ишлаб чикариш фаолиятини амалга оширмасдан ёпилди. Бунга асосий сабаблар ишлаб чикариш учун зарур булган хом ашё материалларини Россия давлатидан олиб келишни имконияти булмаганлиги булган.
«Куконкишлок пахта тозалаш» акциядорлик жамияти ишчи хизматчиларининг турлик хил норозигарчиликларини инобатга олган холда ишчиларни иш билан таъминлаш максадида пахта тозалаш заводлари учун зарур булган уров матолари ишлаб чикариш корхонаси 2010 йили «Пахтаобод нотукима» МЧЖ ташкил килинди. Бу корхонада 80-90 ишчи хизматчи иш билан таъминланди ва уз иш фаолиятини бошлади 1-2 йил корхона уз фаолиятини яхши давом эттириб хатто бошка Республикаларга хам экспорт килиш ишларини амалга ошириб иктисодиётимизга уз хиссаларини кушишди.Хозирга келиб ишчи-хизматчилар уртасида турли норозигарчиликлар келиб чикмокда. Чунки корхонани ишлаб чикариши учун хом ашёлар етарли таъминланмаётганлиги сабаб вактинчалик тухтатилди. Корхонада мавжуд дастгохлар: Бифама Маливат тукув дастгохи 6 дона (Германия),Ип ураш дастгохи 2 дона (Чехия),Тараш дастгохи 3 дона (Россия),Титиш дастгохи 1 дона (Россия) олиб келинган. Бир йил давомида ишлаб чикариш куввати 2 800 000 п/м нотукима мато,талаб килинган хом-ашёлар 1200,0 тонна 4-5 сорт Пахта толаси, 400,0 тонна Линт махсулотидан иборат. Хозирги кунда ажратилаётган хом-ашёлар йилига 50,0 тонна Пахта толаси, 100 тонна Линт махсулоти каби хом-ашёлар етарли даражада ажратилмаётганлиги сабабли ишлаб чикаришни узуликсиз давом эттириш ва экспорт килиш имконияти йук булди.
Корхона рахбари В. Абдукодиров “Андижон пахтасаноат” АЖ раиси А. Курбоновга. “Узпахтасаноат” АЖ директори Я. С. Хидиров га “Узпахтаэкспорт” АЖ бош дректори Ж. Д. Кодировга юкоридаги зарур хом ашёларни етказиб беришни сураб мурожаат килганлигини айтди. Билишимизча 50 тонна пахта толаси ажратилиши кутилябти экан. Бу ойигами, йилигами ноъмалум. 50 тонна хом ашё билан завод бор-йуги 15 кун ишлаши мумкин. Сунгра завод яна тухтайди ишчилар яна ишсиз колади.
Кукон-кишлок пахта заводи тугатилгандан сунг ишсиз колиб нихоятда кийналдик. Урнида мазкур корхона ташкил этилганда оз булсада ишчи урни яратилиб хар бир хонадондан бир кишидан булса хам иш билан банд булиб кунглимиз сал таскин топган эди. Афсус бу корхонани фаолияти тухтатгач яна сарсон булиб оилавий иктисодий шароитимиз янада кийинлашди. Сиздан мазкур корхонани яна фаолият курсатилиши учун юкоридаги керакли хом-ашё материалларини узлуксиз етказиб берилишида амалий ёрдам беришингизни сурайман. Ахир биз иш билан таъминланиб бола-чакани бокишимиз, тирикчилик килишимиз керакку.
Юртбошимиз Ислом Абдуганиевич Каримов халкимизга хар томонлама гамхорлик килётганидан мамнун булиб президентимизга суяниб эркин яшамокдамиз. Нахотки биздек ишчилар айрим сабабларга кура ишсиз коламиз.
Агарда корхонага хом-ашё материаллари етказиб берилмаса биз иш билан таъминланмасак президентимизга мурожат киламиз.
Корхона хом-ашё билан таминланмаса аввалги 400-500 киши ишлайдиган пахта заводимизни тиклаб беришингизни талаб киламиз.
Сиздан ижобий жавоб кутиб коламиз.
Корхона ишчилари номидан:

1.
2.


3.
4.
5.

Download 1.08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling