Oʻzbekiston respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugi
II. ДФҲнинг асосий вазифалари
Download 33.09 Kb.
|
30-буйруқ ДФХ (2)
II. ДФҲнинг асосий вазифалари
9. ДФҲ қуйидаги вазифаларни амалга оширади: Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, реагентлар ва реактивларга бўлган эҳтиёжни, шу жумладан гиёҳвандлик воситалари ва уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган эҳтиёжни беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги даволанувчи бемор ўринлар сони ва демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганади; соҳа бўйича етакчи мутахассисларни жалб қилган ҳолда муассасаларнинг йиллик эҳтиёжини беморлар сони, касаллик турлари, бемор ўринлар сони ва демографик ҳолатни инобатга олган ҳолда тузади ва буюртмани шакллантиради; дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни сотиб олишда иштирок этади; бюджет маблағлари ҳисобидан сотиб олинган ва мурувват ёрдами сифатида қабул қилинган дори воситалари, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ДФҲ томонидан назоратдан ўтказилади, сони, миқдори, яроқлилиги ва параметрлари мос келганда муассасага кирим қилинади. Ҳар бир қутига муассаса муҳри қўйилишини назорат қилади; даволаш-профилактика муассасаларининг дорихонаси, даволаш-диагностика бўлимлари (хоналари)да дори воситалари, реактив ва тиббий буюмларнинг яроқлилик муддати, сақлаш шароитлари, уларнинг сони ва умумий миқдорини ва самарали ишлатилишини тизимли равишда тасдиқланган режага (Низомга 1- илова) мувофиқ ўрганади, бунда текшириш далолатномалари (Низомга 2-илова) расмийлаштирилади; мурувват ёрдами тариқасида берилган дори воситаларини, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни даволаш-профилактика муассасаларида пуллик асосда даволанадиган беморларга қўлланишини ўрнатилган тартиб асосида олиб борилиши устидан назорат қилади; ДФҲ даволаш-профилактика муассасаларида ҳисоб-китоб ўтказиш бўйича шифохона дорихонаси мудиридан сотиб олинган дори воситалари ҳақида ҳар 10 кунда маълумот олади, ҳар ойда дорихонада ва бўлимларда дори воситаларининг ҳаракатини назорат қилади; яроқлилик муддати тугаган дори воситалари белгиланган тартибда йўқ қилинишини ташкиллаштиради. гиёҳванд моддалар, уларнинг аналоглари, психотроп воситаларни тавсия қилиш, ишлатилиши, улардан бўшаган идишларни ва ишлатилмай қолган дори воситаларини белгиланган тартибда йўқ қилинишини таъминлайди; амбулаторияда даволанишда шахсларнинг айрим тоифалари учун дори воситаларига имтиёзли рецептларни расмийлаштиришни назорат қилади; ДФҲ раиси ва аъзолари томонидан бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган ҳамда мурувват ёрдами йўналиши бўйича олинган дори воситаларини бўлим/бўлинмаларнинг профили, тиббий ёрдам ҳажми ва турини инобатга олган ҳолда тақсимлайди ва бунда тақсимот далолатномалари (Низомга 3-илова) расмийлаштирилади. Дорихона мудири дори воситалари ва тиббий буюмларни талабнома асосида бўлимларга беради. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот килгандан кейин 3 кун ичида бухгалтер томонидан юк хатлари рамийлаштирилади. 10. Тақсимланган дори воситалари муассаса (бўлим, бўлинма, хона) томонидан эҳтиёжга кўра олиб кетилади. Бунда ДФҲ уларни манзилларига етказиш масъулиятини олмайди. 11. Полипрагмазия ва политерапияга йўл қўймаслик мақсадида бир нафар беморга бирданига 3 ва ундан ортиқ антибиотик тайинлаш мувофиқ деб топилганда, комиссия томонидан касаллик тарихига расмийлаштирилади ва ДФҲ аъзолари имзоси билан тасдиқланади. Download 33.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling