Oʻzbekiston respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugi


Н И З О М I. Умумий қоидалар


Download 33.09 Kb.
bet4/12
Sana25.02.2023
Hajmi33.09 Kb.
#1229370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
30-буйруқ ДФХ (2)

Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Hизом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонуни, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони ва 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ-4055-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва ҳуқуқий мустақил бўлган барча даволаш-профилактика муассасалари, давлат санитария эпидемиология назорати марказлари ва тиббий–ижтимоий муассасаларида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги Ҳайъат (бундан буён ДФҲ) фаолиятини белгилайди.
2. ДФҲ Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, барча даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария–эпидемиология назорати марказлари, тиббий-ижтимоий муассасалар ва ҳуқуқий мустақил бўлган даволаш-профилактика муассасаларида ташкил этилади ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, Қорақалпоғистон Республикаси Соғликни сақлаш вазирига, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғликни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Давлат санитария – эпидемиология назорати маркази ва ҳуқуқий мустақил бўлган даволаш-рофилактика муассасалари раҳбарларига бўйсунади.
3. ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқларига ҳамда мазкур низомга мувофиқ амалга оширади.
4. ДФҲ раиси этиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг, Тошкент шаҳар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари ва даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария – эпидемиология назорати марказлари, тиббий-ижтимоий муассасалар раҳбарининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари;
ДФҲ аъзолари этиб, дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бўйича бош мутахассиси, бўлим бошлиқлари, дорихона мудири, бухгалтер, бош/катта ҳамшира, етакчи мутахассислар тайинланади.
5. Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси бевосита Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш бошқармаси билан ҳамкорликда иш олиб боради ҳамда Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига бўйсунади.
6. Дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини назорат қилиш бўйича бош мутахассиси лавозимига жойларда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар муомаласини тартибга солиш бошқармаси билан келишиб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Тошкент шахар ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқарма бошлиқларининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
7. Раҳбар буйруғига асосан ҳайъат аъзолари таркиби ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ёки қайта ташкил этиш мумкин.
8. ДФҲ қарорлари муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.

Download 33.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling