Oʻzbekiston respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugi
V. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот қилиш тартиби
Download 33.09 Kb.
|
30-буйруқ ДФХ (2)
V. Дори воситалари ва тиббий буюмларни тақсимот қилиш тартиби
15. Муассасага таъминот манбасидан қатъи назар кириб келган барча дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ДФҲ томонидан қабул қилинади ва муассасанинг таркибий тузилмаларига далолатнома асосида тақсимланади. 16. Аввало олиб келинган дори воситаси, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ҳақида дорихона мудири (амбулатор-поликлиника муассасаларида бош/катта ҳамшира) томонидан ДФҲ раисига 2 кун муддатда билдиришнома тақдим қилиниб, унда дори воситасининг номи, миқдори, асос ҳужжати (юк хати, сертификат) кўрсатилиб, кирим қилиш ва тақсимот қилиш сўралади. 17. ДФҲ раиси ва аъзолари иштирокида олиб келинган дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларининг сони, миқдори, яроқлилик ҳолати кўрилади, ҳақиқий ва журналдаги сонлари солиштирилади. 18. ДФҲ аъзолари томонидан мазкур қабул қилинган дори воситалари , реактив, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларига таркибий тузилмаларнинг эҳтиёжи ўрганилиб, унинг асосида тақсимот далолатномаси тақдим қилинади. Эҳтиёжини тақдим қилмаган муассаса (таркибий тузилма) ларга қабул қилинган дори воситалар, реактив, тиббий буюм, тиббий техника ва сарфлов воситалари тақсимланмайди ҳамда муассаса (таркибий тузилма)лар эҳтиёжидан кўп миқдорда дори воситаси, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари тақсимланмайди. 19. Тақсимлаш жараёнида муассаса (таркибий тузилма)ларда мазкур дори воситалари, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситаларининг ҳаракати (ишлатилиш ҳолати), бугунги кундаги қолдиғи инобатга олиниши керак. 20. Шу билан бирга, биринчи навбатда, қуйидагиларга тақсимланади: шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари; реанимация бўлимлари; ижтимоий аҳамиятли касалликларга чалинган беморлар даволанаётган бўлимлар; неонатал ва болалар бўлимлари, туғруқ бўлимларига. 21. Тақсимот далолатнома асосида расмийлаштирилади. Ушбу далолатнома ДФҲнинг барча аъзолари томонидан имзолаши ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. 22. Тақсимот далолатномалари 2 та нусхада расмийлаштирилади ва дорихона мудири ҳамда ДФҲ раисида тартиб билан сақланади. Ҳар бир тақсимот далолатномаси дорихона мудири (бош ҳамширанинг) билдиришномаси билан бириктириб қўйилади. Тақсим қилинган дори воситалар, тиббий буюм, тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари ҳар бир қутида муассаса муҳри қўйилишини назорат қилади. 23. Эҳтиёждан ортиқ бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника, реактив ва сарфлов воситалари бошқа даволаш-профилактика муассасаларига қайта тақсимот учун юқори ташкилотларга маълумот тайёрланади. Download 33.09 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling