Oʻzbekiston respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining buyrugi


Download 33.09 Kb.
bet2/12
Sana25.02.2023
Hajmi33.09 Kb.
#1229370
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
30-буйруқ ДФХ (2)

Вазир
А.Шадманов

Ўзбекистон Республикаси


Соғликни сақлаш вазирининг 2019 йил
“___”_________ даги
____ сонли буйруғига 1- илова
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Hизом Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида” Қонуни, “Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5590-сон Фармони ва 2018 йил 7 декабрдаги ПҚ 4055-сон “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этиладиган Доимий фаолиятдаги Ҳайъат (бундан буён ДФҲ) фаолиятини белгилайди.
2. ДФҲ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Доимий фаолиятдаги Ҳайъат вазирнинг биринчи ўринбосари раҳбарлигида иш олиб боради.
3. ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруқларига ҳамда мазкур низомга мувофиқ амалга оширади.
4. ДФҲ раиси этиб, Ўзбекистон Республикаси Cоғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари тайинланади.
5. Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига асосан ҳайъат аъзолари таркиби ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ёки қайта ташкил этилиши мумкин.
6. ДФҲ қарорлари Доимий фаолиятдаги Ҳайъат раиси томонидан тасдиқланади.
II. ДФҲнинг асосий вазифалари
7. ДФҲ қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
Дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техникалар, реактивларга ва сарфлов воситаларига республика бўйича беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш-профилактика муассасаларидаги даволанувчи бемор ўринлари сони ва демографик ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганади, эҳтиёжни аниқлайди ва тақсимот қилади.
соҳа бўйича бош мутахассислар, консультантларни жалб қилган ҳолда муассасалар томонидан шакллантирилган йиллик эҳтиёжни таҳлил қилишда иштирок этади;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни марказлашган ҳолда сотиб олишда иштирок этади;
мурувват ёрдами сифатида берилган дори воситалари, реактив, тиббий буюм ва тиббий техникани тақсимот қилишда иштирок этади;
Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, Давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари ва тиббий-ижтимоий муассасаларида ДФҲ иш фаолияти устидан режали ва режадан ташқари текширувлар ўтказади.

Download 33.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling