O‘zbеkistоn rеspublikаsi sog‘liqni saqlash vazirligi аbu аli ibn sinо nоmidаgi buхоrо dаvlаt tibbiyot instituti anatomiya, klinik anatomiya (oxta) kafedrasi


Download 1.1 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/192
Sana08.01.2022
Hajmi1.1 Mb.
#246063
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   192
Bog'liq
klinik anatomiya va oxta

Жигар резекцияси. К ў р с а т м а л а р.   Қатор холларда жигарнинг жарохатланиши 
оқибатида  қон  кетишини  тўхтатиш  учун  унинг  жарохатланган  қисмини  резекция  қилиш 
талаб қилинади. Шунингдек, резекция жигар ўсмаларида хам қўлланади. 
 
Жигар  резекциясининг  икки  хил  усули  фарқ  қилинади  :  атипик  органнинг  бир 
қисмини  унинг  бўлакли  ѐки  сегментлар  тузилганини  хисобга  олмаган  холда ва  қон  томири 
кам  оралиқлар чизиғи бўйлаб (сегментлар резекция) олиб  ташланиши лозим бўлган сегмент 
ѐки жигар бўлаги оѐқчасидаги қон томирлар ва ўт йўлини олдиндан боғлаб, олиб ташлаш. 
 
Кўрсатиб  ўтилган  иккала  резекция  турларининг  афзаллиги  ва  камчилиги  хам  бор. 
Олиб ташланадиган соғлом тўқима хажми нуқтаи назаридан қараганда атипик резекция анча 
тежамлидир.  Бундан  ташқари,  анатомик  резекцияга  қараганда  тезроқ  ва  олдинроқ 
бажарилади. Аммо резекциянинг бу турида хавфли ва бошқариб бўлмайдиган қон кетишлар, 
шунингдек,  қолдирилатган  соғлом  сегментлар  қон  томир  ва  ўт  йўлларининг  боғланиши 
туфайли уларда некрозлар келиб чиқиши мумкин. 
 
Анатомик  резекциянинг  афзаллиги  шундаки,  аввало  операциянинг  бу  турида  олиб 
ташланадиган жигар паренхимасининг хажми атипик резекциядагидан кўра кўпроқ бўлсада, 
рперация пайтидаги гемостаз яхши бўлади. 
 
Жигар бўлаги анатомик резекциясининг асосий моментлари  қуйидагилардан иборат: 
-  жигарнинг олиб ташланадиган қисмидаги глиссон оѐқчаси элементларини ажратиш ва 
боғлаш; 
-  кавал дарвозаларда жигар веналарини боғлаш; 
-  жигарни бўлаклараро ѐриқда кесиш; 
-  жарохат юзасини ѐпиш. 
Жигар  резекцияларида  кўп  қон  кетиш  хавфи  бўлади,  шунингдек  очилиб  турадиган  чўлтоқ 
орқали  эмболия  рўй  берса,  жигар  веналари  кесилади,  ана  шулар  туфайли  бундай 
операциянинг анча мукаммал усулларини ишлаб чиқиш зарур бўлиб қолди. 
 
Америкалик  жаррохлар  Шаве  Пеон  ва  Гонзалес  (1970)  жигарни  вақтинчалик  20 
минутга  қон  айланишдан  чиқариб  ва  пастки  кавак  венага  шиширилган  манжеткали  шунт 
ўтказиб, жигарни резекция қилиш операцияси  моделини таклиф қилдилар. Эндоковал  шунт 
қўйиш,  пастки  касак  венани  диафрагма  устида  унинг  ичига  шишириладиган  манжеткани 
киритиб  ѐпиш,  шу  туфайли  жигар  тўқимаси  кесилгандан  сўнг  хаво  эмболиялари  хавфини 
йўқотиш  шунингдек,  жигардан  кетаѐтган  қонни  хусусий  жигар  артерияси,  дарвоза  венаси 
қўйиладиган  жойдан  пастда  сиқиш  орқали  камайтириш  мақсадларини  кўзлайди.  Қон 
операция пайтида пастки кавак венанинг жигар усти ва жигар ости бзлимларидан эндоковал 
зонд орқали шунтга ўтиб кетади. 


 
73 
 
Хулоса  қилибшуни  таъкидлаш  керакки,  яъни  жигар  операцияларида  қон  кетишигга 
қарши  курашда,  биринчи  навбатда  чарви  тешиги  орқали  ўтказилган  бармоқ  ѐки  юмшоқ 
қисқич  билан  жигар  ўн  икки  бармоқ  ичак  бойламидан  ўтадиган  жигар  томирларини  босиш 
каби оддий усул хақида унутмаслик керак. 
 
О.К.Скобелкин  (1979)  паренхиматоз  органлар  операцияларида  СО2  лазер 
нурларининг  қўлланиши  тўғрисида  маълумот  беради.  Аммо  бу  нурнинг  қўлланиши  қон 
кетишини  тўхтатиш    муаммоларини  тўла  хал  қила  олмайди,  чунки  унинг  коагуляциялаш 
хусусияти кесиладиган  қон томирларининг диаметри 2 см дан кўп бўлмаган ходагина самара 
беради,  холос.  Анча  йирик  томирлардан  келганда  лазер  қўлланишига  қарамасдан  уларни 
тикиш материаллари билан боғлаш орқали қонни тўхтатишга тўғри келади, бу эса хар доим 
хам истаган натижани беравермайди.     
 Foydalanilgan adabiyotlar 
1.  Шомирзаев  Н.Х.,  Саъдуллаев  Н.С.,  Ботирова  З.Б.  Оператив  жарроҳлик.  -  Тошкент:  ―Ибн 
Сино‖ нашриѐти, 1994. 
2.Шомирзаев Н.Х.,Назаров С.X., Усмонов Р.Ж.Toпографик анатомия. T.: Aкадемия, 2006. 
3.Internet  ma‘lumоtlari  quyidagi  saytlardan  оlindi: 
www.vh.org/Providers/Textbooqs/Human 
Anatomy/SrossSestionAtlas.html

 
http://anatome.nsl.as.uq/tutorials/srawler.html

www.instananatomy.net

www.meddean.lus.edu/lumen/MedEd/GrossAnatomy/learnem/learnit.html

http://www.biostr.washington.edu/sgibin/DA/Pag 

Download 1.1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   192




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling