Ozbekiston respublikasi t el: (+998) 71 241-01-86; (+998) 95 479-99-08


III боб. Олимпиадани ўтказиш тартиби


Download 359.38 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/5
Sana27.01.2023
Hajmi359.38 Kb.
#1130225
1   2   3   4   5
Bog'liq
02-1787-хат Укитувчи олимпиадаси

III боб. Олимпиадани ўтказиш тартиби.
7. Олимпиадада давлат умумий ўрта таълим муассасаларининг 
математика, физика, кимё ва биология фани ўқитувчилари иштирок этади.
8. Ўқитувчилар ўртасида математика, физика, кимё ва биология 
фанидан олимпиада ҳудудий ва Республика босқичларидан иборат бўлиб, ҳар 
йили ўтказилади.
Фан йўналишлари бўйича талабгорлар сони ошиб кетган тақцирда 
ҳудудларга айнан шу фан йўналишларида олимпиаданинг саралаш 
босқичини ташкил қилишга рухсат этилади.
Бунда, ҳудудий босқичда иштирок этадиган талабгорлар сонидан келиб 
чиқиб олимпиаданинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш Ташкилий 
қўмита томонидан белгиланади.
9. Биринчи босқич ҳудудларда август-сентябрь ойида, иккинчи босқич 
Республика босқичи бўлиб, ноябрь-декабрь ойида ташкил қилинади. 
Олимпиадани ўтказиш масъулияти ҳудудий халқ таълими бошқармалари 
ҳамда Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш 
департаменти зиммасига юкланади.
Ҳудудий халқ таълими бошқармалари ва маҳаллий ҳокимликлар, 
ҳомий ташкилотлар таклифларига мувофиқ олимпиаданинг иккинчи -
Республика босқичи ҳудудларда ташкил этилиши мумкин.
10. Олимпиаданинг ҳудудий босқичи ҳудудларда 1 кун давомида 
ташкил қилинади.
Куннинг биринчи ярмида ўқитувчиларга 40 та тест топшириқлари 
тақдим қилинади, уни бажариш учун 2,5 соат (150 дақиқа) вақт ажратилади.
Тест топшириқларининг 1-10 гача саволларига (осон) берилган тўғри 
жавоб учун 1,6 балл, 11-25 гача саволларига (ўрта) берилган тўгри жавоб 
учун 2,5 балл, 26-40 (очиқ тест) саволларига (қийин) берилган тўгри жавоб 
учун 3,1 балл, жами 100 балл билан баҳоланади.
Ғолиб ўринларга номзод иштирокчилар бир нечта бўлиб қолган 
тақдирда, қийин топшириқлардаги юқори натижа қайд этган иштирокчи 
устунликка эга, бу қисми бўйича ҳам тенглик кузатилса ўрта қийинликдаги 
топшириқлардан кўп балл эгаллаган иштирокчи устунликка эга бўлади. Ҳар 
учала қисм бўйича ҳам баллар тенглиги кузатилса, у ҳолда номзодларга 
қўшимча 3 та очиқ тест шаклида топшириқлар тақдим қилинади ва ғолиб 
аниқланади.
11. Олимпиаданинг ҳудудий босқичи учун назорат материаллари 
ҳудудий Ташкилий қўмита томонидан олий таълим муассасаларининг


профессор-ўқитувчилари, юқори малакали амалиётча ўқитувчиларни жалб 
этган ҳолда ишлаб чиқилади ва махфийлиги таъминланган ҳолда олимпиада 
жараёнларида қўлланилади.
12. Тест синовлари якунлангандан сўнг, куннинг иккинчи ярмида фан 
йўналишлари кесимида ҳудудий малака ошириш марказларининг малакали 
мутахассислари, тест муаллифлари, ёш иқтидорли амалиётчи тренер- 
ўқитувчилар, ҳудуддаги олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, 
олимлар иштирокида, тест саволлари муҳокамаси ҳамда таълимда, хусусан, 
тегишли фан йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар, Миллий ўқув 
дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, мавжуд муаммолар, ўқитувчилар 
малакасини оширишга оид давра суҳбати, ўқув-семинари ташкил қилинади.
13. Ҳудудлардаги мактаблар, олимпиадада иштирок этиш истагини 
билдирган 
ўқитувчилар 
сонидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда 
олимпиада 
самарадорлигини ошириш, жараёнларни сифатли ва тартибли ташкил этиш 
мақсадида фанлар кесимида олимпиадаларни алоҳида - алоҳида кунларда 
ташкил этилишига йўл қўйилади.
14. Биринчи (ҳудудий) босқич натижаларига кўра ғолибларга турли 
номинациялар бўйича диплом топширилади ва вилоят ҳокимлигининг, 
ҳудудий бошқармалар ташаббуси билан эсдалик совғалари ҳам берилиши 
мумкин.
15. Ҳар бир фан бўйича юқори натижа (1-,2-,3-ўрин) кўрсатган 3 (уч) 
нафардан, жами 12 нафар устозлардан иборат ҳудудий терма жамоа 
шакллантирилади ва республика босқичида иштирок этади.
Касаллиги ёки бошқа сабабга кўра республика босқичида иштирок эта 
олмайдиган ўқитувчи ўрнига ҳудудий босқич рейтингига кўра навбатдаги 
номзод алмаштирилади.
16. Олимпиаданинг Республика босқичи 2 кун давомида ташкил 
қилинади.

Download 359.38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling