Водоочистка – Сувни тозалаш – water treatment – идишга ва саноатда ишлатишга ҳалақит берадиган моддаларни сувдан чиқариб ташлаш жараёни.
Водоподготовка – Сув тайёрлаш – water treatment – сувни истеъмолчи учун етадиган миқдорда ва талабдаги тозаликда тайёрлаб бериш жараёни.
Водоснабжение – Сув таъминоти – water supply – корхонани етарли миқдорда сув билан таъминлаш ишлари.
Восстановитель – Қайтарувчи – ignition – оксидланиш-қайтарилиш реакциясида эликтрон бериш қобилиятига эга бўлган модда.
Выход концентрата – Бойитма чиқиши – outlet of concentrate – бойитиш жараёни натижасида чиққан бойитма массасини дастлабки ашёлар умумий массасига нисбати, фоизлар ҳисобида.
Выход (металла)по энергии – Энергия бўйича(металлнинг)чиқиши – power efficiency – электролиз жараёнида фойдали ишга сарфланган энергия миқдорини кўрсатувчи катталик.
Выщелачивание – Танлаб эритиш – leaching – руда ва бойитмалардан махсус шароитларда металларни эритмага ўтказиш жараёни.
Выпаривание – Буғланиш – evaporation – моддани қайнаш ҳароратидан юқори даражада қиздириб ,газ ҳолатига ўтказиш.
Выброс – Отилма – ejection,outburst – суюқ ашёлар ичида газларнинг тўпланиб қолиши натижасида,уларнинг отилиб чиқиш жараёни.
Вскрытие – Юзани очиш – breac-drown – реакцияга киришаётган моддани ўраб турган ножинс элементлардан тозалаш.
Вязкость – Қовушқоқлик – viscosity – ҳаракатланаётган суюқлик ёки газ қатламларининг бир-бирига кўрсатаётган қаршилигини ифодаловчи катталик ,қаршилик миқдори молекулаларнинг ўзаро тортишув кучларига боғлиқ.
Вяжущие материалы – қовуштирувчилар – binder – оловбардош ғиштларни тайёрлашда уларнинг таркибига қўшиладиган органик ва анорганик моддалар(мас:оҳак,цемент,ва б.).
Ванна – Тос – pool – суюқлик учун мўлжалланган тўртбурчакли ёки юмалоқ идиш.
Вентиляция -Шамоллатиш– ventilation – бино,хона ҳавосини яхшилаш мақсадида ҳаво алмаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |