O’zbekiston respublikasida 2023-yilda soliq tizimigakiritilgan o’zgartirishlar anotatsiya


Download 24.92 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2023
Hajmi24.92 Kb.
#1226442
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
soliq

Xulosa va takliflar
Юқоридагиларга асосан хулоса қиладиган бўлсак, солиқ текширувлари хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятига таъсир қилиб, улар солиқ тўловчи сифатида солиқ мажбуриятини кам бажарган бўлса, солиқ текшируви натижасида солиқ тўловларига пул маблағлари чиқиб кетиб, ўзларининг молиявий ҳолатига акс таъсир кўрсатади. Солиқ текшируви солиқ тўловчиларни бухгалтерия ҳисоби ва солиқ тизимларини яхшилашга, янги ёки яхшироқ ташқи маслаҳатчиларни ёллашга ёки хўжалик юритувчи субъектларнинг қарор қабул қилиш жараёнларини оптималлаштиришга ундайдиган сабаб бўлади. Шунингдек, солиқ текширувига дуч келиш хўжалик юритувчи субъектларнинг кейинчалик фаолиятини тўхтатиш эҳтимолини оширишга олиб келиши ҳам мумкин. Xususan 2023-yil O’zbekiston Respublikasida soliq tizimida qilinayotgan islohotlar yana iqtisodiyotning o’sishiga olib keladi. Солиқ текширувлари бўйича қуйидаги таклифларни билдириб ўтмоқчимиз: солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва солиқ тўлашдан қочиш ҳолатларини минимал даражага тушириш учун солиқ текширувини имкон қадар сифатли ва пухта ўтказиш керак. солиқ тўловчилар солиқларнинг ўзлари ва умуман иқтисодиёт учун аҳамияти ва фойдалари тўғрисида билим ва маълумотга эга бўлишлари керак. давлат бюджетининг даромадлар манбаини шакллантираётган солиқ тушумларидан тўғри фойдаланиш керак, бу эса солиқ тўловчиларни янада садоқатли бўлишга ундашда катта ёрдам беради. Солиқ органлари томонидан солиқ текширувини ўтказиш учун жалб қилинган шахслар юқори инсофга эга бўлган ходимлар бўлиши ва ўз позициясини бузмаслик учун яхши тайёргарликка эга бўлиши керак деб ҳисоблаймan. Tadbirkorlik muhitini yanada yaxshilash borasida soliq stavkalarini pasaytirish va unifikatsiya qilish hamda qo‘shimcha qulayliklar yaratib berish yanada iqtisodiyotning rivojlanishiga olib keladi deb hisoblayman.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1. .Mamadjonov I, Haydarov M, Ergashev A. O’zbekiston Respublikasi Budjet kodeksining qabul qilinishi va qonunchilikning takomillashuvi. // “Iqtisod va Moliya”. 2014.-№.1.-B.2-11.
2. Xaydarov M.T. Natijadorlikka yo’naltirilganlik-O’zbekistonda budjet islohotlarining yangi bosqichi.// “Iqtisod va moliya”. 2014.-№.3.-B. 2-8
3. Кодекс (2022) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси. 01.01.2022
4. Қарор (2021) Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 7 январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган “Солиқ текширувларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида” ги Низом.

Saytlar:
www.soliqvahayot.uz
Download 24.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling