497-модда. Ажримни (қарорни) ижро этиш учун юбориш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ажрим (қарор) чиқарилганидан кейин у узоғи билан беш сутка ичида жиноят иши билан бирга қўшиб ҳукм ёки апелляция ёхуд кассация ажрими чиқарган судга ёки бошқа судга ижро этиш учун юборилади.
(497-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-421-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 13-сон, 194-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қамоқдан ёки уй қамоғидан дарҳол озод этилиши лозим бўлган маҳкумни озод этишга доир ажрим (қарор), агар маҳкум суд мажлисида иштирок этаётган бўлса, залнинг ўзидаёқ ижро этилади. Бошқа ҳолларда, ажрим (қарор) чиқарилган вақтдан эътиборан йигирма тўрт соатдан кечиктирмай унинг нусхаси суд томонидан жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига ёки маҳкумнинг яшаш жойидаги зиммасига уй қамоғини ижро этиш юклатилган ички ишлар органига юборилади.
(497-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 18 апрелдаги ЎРҚ-476-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.04.2018 й., 03/18/476/1087-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
551-боб. АПЕЛЛЯЦИЯ ТАРТИБИДА ИШ ЮРИТИШ
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018 йил 24 августдаги 25-сонли «Судлар томонидан жиноят ишларини апелляция ва кассация тартибида кўриш амалиёти тўғрисида»ги қарори.
4971-модда. Апелляция тартибида шикоят бериладиган ва протест билдириладиган қарорлар
Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан апелляция тартибида шикоят бериш ёки протест билдириш мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекснинг 4977-моддасининг учинчи қисми, 528-моддаси (Ҳукмнинг қонуний кучга кириши).
Биринчи инстанция судининг суд муҳокамаси вақтида чиқарилган ажрими устидан апелляция тартибида шикоят бериш ва протест билдириш ҳукм устидан шундай ҳаракатларни содир этиш билан бир пайтнинг ўзида амалга оширилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |