O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Ҳимоячининг иштироки


Download 0.56 Mb.
bet295/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

571-модда. Ҳимоячининг иштироки
Тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш тўғрисидаги ишни юритишда суд-психиатрия экспертизасини тайинлаш ҳақида қарор чиқарилган вақтдан бошлаб ҳимоячининг иштирок этиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: мазкур Кодекс 51-моддаси биринчи қисмининг 8-банди, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 11-бандининг биринчи хатбошиси.
Ишга киришган вақтдан бошлаб ҳимоячи, башарти ҳимояси остидаги шахснинг соғлиғи ҳалал бермаса, у билан ҳоли учрашишга ҳақли, шунингдек ушбу Кодекснинг 53-моддасида назарда тутилган бошқа барча ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суд-психиатрия экспертизаси ўтказиш тўғрисидаги қарор ёки ажримни ижрога юборишдан олдин суриштирувчи, терговчи ёки суд у билан ҳимоячини таништириши ва унинг қуйидаги ҳуқуқларини таъминлаши зарур: тайинланган экспертни ёки умуман экспертиза муассасасини рад қилиш; муайян шахсни эксперт қилиб тайинлашни илтимос қилиш; экспертнинг олдига қўшимча саволлар қўйиш; экспертиза ўтказилаётганда қатнашиш учун рухсат сўраш. Суриштирувчи, терговчи ёки суд ҳимоячининг илтимосномасини, башарти асослар бўлса, қондиради ва экспертизани тайинлаш тўғрисидаги қарор ёки ажримга тегишли қўшимчалар ва ўзгартишлар киритади.
(571-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Суд-психиатрия экспертизасининг хулосасига кўра, ҳимоя остидаги шахс жиноят содир этилгандан сўнг руҳий касал бўлиб қолган ёки ақли норасо бўлса ёхуд унинг ақли расолигини истисно этмайдиган, аммо ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини мустақил амалга оширишда қийинчилик туғдирадиган руҳий камчиликлари бўлса, ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳимоячининг ишда иштирок этиши шартлиги ҳақидаги қоидаси амал қилишда давом этади.
Кейинчалик суд-психиатрия экспертизасининг хулосаси асосида шахс ақли расо ва руҳий соғлом деб топилса, ишда ҳимоячининг иштироки масаласи умумий тартибда ҳал қилинади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   291   292   293   294   295   296   297   298   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling