O‘ZBekiston respublikasining jinoyat-protsessual kodeksi


-модда. Исботланиши лозим бўлган ҳолатлар


Download 0.56 Mb.
bet292/317
Sana17.06.2023
Hajmi0.56 Mb.
#1549470
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   317
Bog'liq
@mustaqilishlar O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASINING

566-модда. Исботланиши лозим бўлган ҳолатлар
Жиноят қилгандан кейин руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг жинояти тўғрисидаги иш бўйича шахсда жиноят содир этгандан кейин юзага келган ва жазо қўллашни истисно этувчи руҳий касаллик борлиги исботланиши лозим.
Ақли норасонинг ижтимоий хавфли қилмиши тўғрисидаги иш юзасидан қуйидагилар исботланиши лозим:
1) ушбу Кодекс 82-моддасининг 1, 2 ва 5-бандларида назарда тутилган ҳолатлар;
2) шахс қилмиш содир этган вақтида сурункали руҳий касал эканлиги, руҳияти вақтинча бузилганлиги, ақли заифлиги ёки бошқа касаллиги, шунинг оқибатида унинг ақли норасо ҳолатда бўлганлиги, яъни ўз ҳаракатларини идрок эта олмаганлиги ёки ўз ҳаракатларини идора қила олмаганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
3) мазкур шахснинг суриштирув, дастлабки тергов юритиш ва суд муҳокамаси вақтидаги руҳий ҳолати.
(566-модда иккинчи қисмининг 3-банди Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
Шу билан биргаликда жиноят содир этганидан сўнг руҳий касалликка дучор бўлиб қолган шахснинг иши бўйича, шунингдек ижтимоий хавфли қилмиш содир этган ақли норасо шахснинг иши бўйича шахснинг бундан кейинги хатти-ҳаракати ўзи ва атрофдагилар учун хавф туғдириши мумкинми-йўқми эканлиги, унинг даволанишга муҳтожлиги ёки муҳтож эмаслиги, унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари қўлланишига зарурат бор ёки йўқлигини ва қандай чоралар қўллаш лозимлигини ҳал қилиш учун асос бўладиган ҳолатлар ҳам исботланиши лозим.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9 ва 13-бандлари.
567-модда. Суд-психиатрия экспертизаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Суриштирувчи, терговчи ёки суд айбланувчининг, судланувчининг ёхуд ишга айбланувчи, судланувчи тариқасида жалб қилинмаган шахснинг руҳий касаллиги масалалари юзасидан унинг жиноят содир этганлиги ёки Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмиш содир этганлиги ҳақида ишонарли далиллар мавжуд бўлган тақдирда, суриштирувни, дастлабки терговни юритиш ва суд муҳокамаси вақтида мазкур шахснинг ақли норасолиги ёки руҳий касаллиги тўғрисида асосли шубҳа туғилган бўлса, суд-психиатрия экспертизаси тайинлайди.
(567-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 36-сон, 943-модда)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2004 йил 24 сентябрдаги 13-сонли «Қасддан одам ўлдиришга доир ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарори 27-бандининг иккинчи хатбошиси, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 12 декабрдаги 23-сонли «Руҳий касалликка чалинган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 9-банди.

Download 0.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   288   289   290   291   292   293   294   295   ...   317




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling