O`zbekistonda yer suv munosabatlari tarixi (eng qadimgi davrdan xozirgi kungacha) Кириш


Download 37 Kb.
Sana11.10.2023
Hajmi37 Kb.
#1698107
Bog'liq
Кириш


O`ZBEKISTONDA YER - SUV MUNOSABATLARI TARIXI
(eng qadimgi davrdan xozirgi kungacha)



Кириш


Ўзбекистон - аграр мамлакат. Ер-сув муносабатлари қадимги даврлардан бошлаб юртимиз ҳудудида яшаган халқлар ҳаётининг негизини ташкил этиб келган ва бу жараён ҳозирги кунгача давом этиб келмоқда. Қадимий суғорма деҳқончилик маданияти Ўзбекистон халқлари тараққиётига жуда катта таъсир кўрсатган омиллардан бири ҳисобланади. Шунинг учун ушбу фан кўпгина олий ўқув юртларининг магистратура босқичи талабаларига олиб борилмоқда. Fanni o’qitishdan maqsad – “O’zbekistonda yer va suv munosabatlari (qadimgi davrdan hozirga kungacha)" fani orqali talabalarda xolisona ilmiy dunyoqarashni, ko’nikma va malakani shakllantirish.
Fanning vazifasi – O’zbekiston tarixida, davlatchilikning shakllanishi va unda yer-suv munosabatlarining ahamiyatini ko’rsatishdan iborat.
Қишлоқ хўжалиги ва ер масаласи. Қишлоқ хўжалиги инсоннинг табиатга бўлган муносабати билан кишиларнинг ўзаро муносабатлари олиб борилишини талаб этади ва иқтисодиётнинг аграр секторини ташкил этади. Аграр соҳадаги асосий ресурс ер, лекин у чекланган, ерни меҳнат жараёнида яратиб бўлмайди. Кўпгина ресурслар ўзииинг муқобилларига эга, аммо ер бундай хусусиятдан маҳрум, ерни муқобил ишлатиш усуллари эса кўп. Шу сабабли ерга бўлган талаб доимо ортиб боради, яъни эгаси йўк ер бўлмайди. Шу сабабдан, ер уни ишлатиш учун текинга берилмайди, ер эгасига ундан фойдаланганлик учун ҳақ тўланиши керак. Ўзбекистон Республикасининг мавжуд қонунларида ердан фойдаланишнинг товарларга асосланганлиги қайд этиб ўтилган. Бозор муносабатларига ўтаётган мамлакатларда ердан фойдаланишда ана шу хусусиятларни эътиборга олиш максадга мувофикқ бўлади. Ер хўжалик юритиш объекти сифатида эгаллаб олинади, яъни ерда турли хўжаликлар ташкил топади. Яроқли ерлар бўш турмайди. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида таъкидланганидек: “Ер участкалари юридик ва жисмоний шахсларга доимий ва муддатли эгалик қилиш ва улардан фойдаланиш учун берилиши мумкин”.
Марказий Осиё минтақасида сув муаммоси. Одатда Орол денгизи ҳавзаси деб аталадиган минтақани иккита йирик дарё – Амударё билан Сирдарё сув билан таъминлайди. Минтақа тарихида сув ресурслари ҳар доим ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий таянчи бўлган. Марказий Осиёнинг осмонўпар тоғлари, водийлари ва бепоён чўллари кўҳна шаҳарлар барпо этилиши, тамаддунлар пайдо бўлиши, бироқ уларнинг сув етишмаслиги, боғлар ва суғориладиган ерлар чўлга айланиб кетиши оқибатида йўқ бўлиб кетишига кўп марта гувоҳ бўлган. Орол денгизи ҳавзасидаги ҳар қандай тамаддун яшаб қолишининг асосий шарти сувдан қай даражада фойдалана олгани билан бевосита боғлиқ бўлган.
Сув бугунги кунда ҳам Марказий Осиёдаги ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг асосий омили бўлиб қолмоқда. Иқлим қуруқлиги ва сув таъминоти инфратузилмаси ривожлангани сабабли минтақа ҳалигача сув ресурсларига қаттиқ боғланиб қолган. Сув мавжудлиги иқтисодий тараққиёт, ижтимоий уюшқоқлик ва сиёсий барқарорликни белгилаб беради.
Марказий Осиё сув ресурсларининг йиллик ҳажми тақрибан 116 км3 ни ташкил этади ва шунинг 90 фоизи иккита йирик дарё тизими: Амударё ва Сирдарёдан ҳосил бўлади. Минтақадаги ер ости сувлари ҳажми тахминан 43,49 км3 дир. Сув ресурсларининг 80 фоизидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилади, деярли 7-8 фоизидан эса саноатда, қолган қисмидан эса рўзғорда, хизмат кўрсатиш соҳасида ва бошқа мақсадларда фойдаланилади.
Минтақада сувдан тежамай-тергамай фойдаланишнинг экологик оқибатлари нималарга олиб келаётгани яхши маълум. Совет даврида экология эҳтиёжлари узоқ вақт назар-писанд қилинмай келгани Орол денгизи қуришига сабаб бўлди. Дунёдаги ҳажми жиҳатидан тўртинчи ўринда турувчи кўл қуриб қолиб, ўрнида 5 миллион гектарлик янги чўл – Оролқум ҳосил бўлди. Қуриб қолган денгиз тубидан кўтарилаётган миллионлаб тонна қум туз суғориладиган ерлар, аҳоли саломатлиги ва тоғларнинг муз қопламасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ерлар ва сув ресурсларининг шўрланиши ва инқирозга юз тутиши минтақадаги мамлакатлар иқтисодиёти барқарорлигига таҳдид солаётган доимий муаммо бўлиб қолди.
Сув бир вақтнинг ўзида минтақадаги иқтисодий ривожланишни ҳам кучайтирадиган, ҳам чеклайдиган асосий унсурга айланиб қолди. Кутилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ тарзда минтақа сувнинг кескин етишмаслиги муаммосига дуч келиши ва бу сувдан ҳозирги кундаги фойдаланишнинг 8-10 фоизини ташкил этиши мумкин. Воқеаларнинг турли тарзда ривожланиш сценарийларига кўра, минтақада аҳолининг сув билан таъминланганлик даражаси йилига мавжуд 2500 м2 дан 1400 м2 га қисқаради. Бундан ташқари, сувдан тежаб-тергаб фойдалана билмаслик, унинг етказиб бериш жараёнида йирик миқёсда исроф бўлаётгани минтақадаги вазият яна-да ёмонлашувига олиб келади.
Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling