O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi islоm kаrimоv nоmidаgi toshkеnt dаvlаt tехnikа unеvirsitеti tеrmiz filаli


Download 3.67 Mb.
bet180/219
Sana07.10.2023
Hajmi3.67 Mb.
#1694510
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   219
Bog'liq
O`zbеkistоnrеspublikаsi оliy vа o`rtа mахsus tа`lim vаzirligi is

Развитие сети дорог - йўл тармоқларини ривож-лантириш - бирон-бир минтақадаги халқ хўжалиги ва аҳолининг автомобилда ташишга бўлган эҳтиёжига қараб автомобиль йўлларининг келажакда жойлаштириш режасини амалга ошириш.
Сеть автомобильных дорог - автомобиль йўллари тармоғи - республика, вилоят ёки туманлар ҳудудидаги мавжуд халқ хўжалигининг ҳамма соҳаларига хизмат кўрсатувчи барча йўлларнинг мажмуаси.
Скорость движения расчетная - ҳисобий ҳаракат тезлиги - якка енгил автомо-бильнинг қуруқ қопламали, кўриниш масофаси етарли бўлган, аниқ тоифали йўлда рухсат этилган энг хавфсиз ҳаракат тезлиги. Ҳисобий тезликка асосланиб йўлнинг геометрик элементлари меъёрланади.
Служба автотранспортная - автотранспорт хизмати - автомобилда юк ва йўловчи ташиш, ҳаракатланадиган сос-тавни ташкиллаштириш, бошқарувни марказлаштириш ва хиз-мат кўрсатиш вазифалари юклатилган бўлинмалар мажмуаси.
Служба дорожная - йўл хизмати - автомобиль йўлла-рини ва йўл иншоотларини сақлаш ва таъмирлаш, автомобилларнинг хавфсиз ҳаракатини таъминлаш, йўлларнинг техник даражасини ошириш бўйича ишлар юклатилган бўлинмалар мажмуаси.
Состав транспортного потока - транспорт оқими таркиби - юк кўтариш қобилияти, белгиланган вазифаси ва мотор типи (дизелли, карбюраторли ва ш.к.) бўйича фарқ қиладиган турли транспорт воситаларининг сифат ёки фоиз нисбати.
Транспортно-эксплуатационные показатели дороги - йўлнинг транспорт - фойдаланиш кўрсаткичи - йўлнинг техник тоифаси ва унинг фойдаланиш имкониятларини аниқ-ловчи бир қатор ўлчамлар. Кўрсаткичларнинг аҳамиятига қараб йўл у ёки бу тоифага киритилади. Асосий кўрсаткичларга қуйидагилар киради: тезлик, ҳаракат жадаллиги ва таркиби, ўтказув-чанлик ва ташиш қобилиятлари, авариялилик даражаси, йўл қопламасининг сифати, йўлни босиб ўтиш учун сарфланган вақт, автомобиль транспортида ташиш таннархи ва бошқалар.
Узел автомобильных дорог - автомобиль йўлларининг тугуни - икки ёки бир нечта келиб қўшиладиган йўллардаги транспорт оқимларининг ўзаро таъсир минтақаси. Бу ўзаро таъсир хусусиятига қараб тугунлар йўлда кесишмалар ёки туташмалар ҳосил қилади, бунда туташувчи йўллар бир ёки бир неча сатҳда жойлашиши мумкин. Йўлнинг турли сатҳларда ўтказилиши, шунингдек бу йўллар ўртасидаги боғлиқлик махсус муҳандислик қурилмалари мажмуаси ёрдамида амалга оширилади.

Download 3.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   176   177   178   179   180   181   182   183   ...   219




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling