Коэффициент развития (удлинения) трассы - трассани ривожлантиш (узатириш) коэффициенти - трассанинг ҳақиқий узунлигининг берилган пунктларни бирлаштирувчи тўғри чизиқ (“ҳаво йўли”) узунлигига нисбати. Трасса вариантларини солиштиришдаги асосий кўрсаткичлардан бири.
Кромка проезжей части - қатнов қисмнинг қирғоғи - қатнов қисмни йўл ёқасидан ажратувчи чизиқ.
Линия нулевых работ - нол ишлар чизиғи - йўлнинг берилган лойиҳавий қиялигида кўтарма ва ўйма қурмасдан ўтказиладиган йўл ўқ чизиғининг жойлашиш ўрни
Линия поверхности земли - ер сиртининг чизиғи - трасса ўқ чизиғи бўйича ер табиий юзасининг вертикал (тик) проекциясини ифодаловчи чизиқ.
Линия проектная - лойиҳа ёки қизил чизиқ чизиқ - йўл қирғоғининг ер сиртига нисбатдан бўйлама кесимда лойиҳавий жойлашишини ифодалавчи чизиқ.
Начертание сети дорог - йўл тармоғининг кўриниш чизмаси - лойиҳаланаётган йўл тармоғининг график тасвири.
Нивелирование - нивелирлаш - трассануқталарининг баландликларининг фарқини аниқлаш.
Нормы проектирования - лойиҳалаш меъёрлари - йўлнинг асосий элементлари техник-иқтисодий кўрсаткичлари ва ўлчамларининг рухсат этилган қийматлари. Меъёрлар йўлнинг тоифаси ва транспорт воситаларининг хусусиятларига қараб табақаланган. Автомобиль корхонасининг ўсиши, йўлни лойиҳалаш ва қуриш илмий асосининг ривожланиши ва тажрибасининг ортишига қараб меъёрлар вақти-вақти билан қайта кўриб чиқилади.
Ось автомобильной дороги - автомобиль йўлининг ўқ чизиғи - қатнов қисм ёки ажратувчи тасма ўртасидан ўтувчи шартли чизиқ.
Отметка поверхности земли - ер сиртининг баландлик белгиси - ер сиртининг денгиз сатҳи ёки бирон шартли сатҳдан баландлиги (метрда ва сантиметрда).
Отгон виража - виражга ўтиш узунлиги - радиуси кичик бўлган йўлни эгри участкасида иккинчи нишабликдан бир нишабликка ўтиш узунлиги. Бу масофа виражга ўтиш ҳам дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |